close
close
Асосий мавзулар
27 декабр 2020

Абитуриент қиз ўлимига сабаб бўлган икки йигит қамоққа олинди

close

23 декабрь куни Наманган вилоятининг Норин тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан норинлик икки йигитга нисбатан “одам ўлимига сабаб бўлган хавф остида қолдириш” ва “оғир оқибатларга сабаб бўлган одам ўғирлаш” айби билан жиноят иши қўзғатилди. 

Улар абитуриент қизни йўлда ўғирлаб кетаётганда қиз машинадан ўзини ташлаган, кўп ўтмасдан шифохонада вафот этган.

“Чангитма” МФЙ ходимининг “Элтуз”га хабар беришича, йигитлар Норин тумани марказида истиқомат қилади. 20 декабрь куни соат 23.30 да улар шу маҳалладаги хонадонлардан бирида ижарада яшаб келаётган, асли Учқўрғон туманидан бўлган 16 ёшли қизнинг олдига борган.

Йигитлар қизга унинг дугонаси билан боғлиқ муҳаббат можароси борасида гаплашиб олмоқчи экани ва бу масалада унинг ёрдами кераклигини айтиб, алдаб машинасига мингизган. Улар маст ҳолда Damas машинасини тез ҳайдаб кетган.

Қиз эса йигитлардан қутулиш мақсадида юриб кетаётган машинанинг эшигини очиб, ўзини ерга ташлаган.

Қизни ўғирлаган йигитнинг ИИБга берган кўрсатмасига кўра, қиз ўзини машинадан ташлагач, у машинадан тушиб, қизга ёрдам бериш учун олдига борган. Иккинчи йигит эса қўрққанидан воқеа жойидан қочиб кетган.

Damas ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетгач, йўлдан ўтиб кетаётган Lacetti ҳайдовчиси тўхтаб, жон талвасасида ётган қизни шифохонага олиб борган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, ўта оғир тан жароҳати олган қиз шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Маҳалла ходимининг айтишича, қиз ўғирлаб кетилган хонадонда Учқўрғон туманидан икки нафар, Норин туманидан бир нафар абитуриент яшаган.

Норин тумани ИИБ тергов бўлинмаси мулозимининг айтишича, икки йигит қизлар ижарага турадиган хонадонга кун ора келиб, норинлик абитуриент қиз билан гаплашиб кетишаркан. Уй эгаси, қўшнилар бу ҳолатдан бехабар бўлган. Маҳалла ходимлари эса хонадонда турувчи қизларни ҳатто рўйхатга ҳам олмаган.

Тағин ўқинг
22 декабр 2017
Марҳум президентнинг жияни Жамшид Каримов ҳақида тасвирлар олаётган журналист Улуғбек Ашур 22 декабрь куни фильм трейлерини тақдим этди. У ...
25 сентябр 2015
“Далани кўришга борган ўзбек ҳуқуқбони таҳқирланди” деган тагсарлавҳани кўрганлар, пинак бузишмайди, чунки Ўзбекистонда ҳар йили пахта терилиши, тағин бутун ...
26 сентябр 2016
23 сентябр куни президент вазифасини вақтинча ижро этувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонун Ўзбекистонда энг йирик молиявий пирамида қургани ...
14 ноябр 2016
Яқин бир неча ойлар аввал, мустақиллик байрамига тайёргарлик кўраётган пайтимизда, ҳали “буюк йўлбошчи” тирик эканида газеталаримиз “биз буюк ўзгаришлар ...
Блоглар
20 декабр 2020
Биз аёлларда ўз «мен»ини эркак фикри, мавқеи билан тасдиқлатиб олиш инстинкти бор экан, буни ҳозир ...
14 декабр 2020
Тошкентдаги COVID-19га чалинганлар учун махсус қурилган Зангиота-2 шифохонасидаги касаллар ярмига қисқаргани айтилмоқда. “Беморлар камайгани” сабабидан ...
11 декабр 2020
Қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов 10 декабрь куни инстаграм саҳифасида мусиқа билан шуғулланмаслини билдирди: “Ўзим яхши кўрган, ...