close
close
Асосий мавзулар
4 январ 2021

Пора ҳақида хабар берганга поранинг 15 фоизи берилади

close

Ўзбекистон ҳукуматининг 31 декабрда чиқарилган 829-сон қарори билан имзоланган Низомга кўра Коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган шахслар давлат мукофотига тавсия этилиши мумкин.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ўзининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали орқали хабар берди. Низомга кўра:

– коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар тегишлича БҲМнинг 3 бараваридан 25 бараваригача (669 минг сўмдан 5 млн 575 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин.

-Агар пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг юз бараваридан кўп бўлса, мукофот қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

-анча миқдор учун – мулк қийматининг 15 фоизи миқдорида;

-кўп ва жуда кўп миқдор учун – мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида.

-Шахс коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкин.

-Шахсларни рағбатлантириш масалалари коррупцияга қарши курашувчи органлар ҳузурида тузиладиган махсус комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.

-Махсус комиссия қарори асосида бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совғаси билан тақдирлаш ҳақида қарор 1 иш кунида чиқарилади.

-Пул мукофоти харажатлар сметасига ўзгартириш киритилгандан сўнг 15 иш куни ичида шахсларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 феврал 2016
Ўзбекистонда деярли барча автобусларда ҳайдовчилари иш вақтида бемалол чекадилар ва бунга ҳеч қандай чора кўрилмайди. Рассом Элсевар Eltuz.com
30 май 2020
“Элтуз” мухбири Фарғона вилояти телевидениеси журналисти Усмонжон Қодиров 28 май куни 15 суткага қамалиб, кейин жазо муддати 2 суткага ...
3 май 2020
Рассом Кирпи
1 сентябр 2020
2 сентябрь куни Бухоро инқилоби ва Бухоро Халқ Республикасининг 100 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум бўлиб ўтади 2.09.2020, ЧОРШАНБА Нурсултон ...
Блоглар
28 декабр 2020
Ўзбекистонда маҳкумлар меҳнати шарафига қўйилган ёдгорликни бузишди. Таассуфки, у фақат бир неча кунгина турди, “оқ ...
20 декабр 2020
Биз аёлларда ўз «мен»ини эркак фикри, мавқеи билан тасдиқлатиб олиш инстинкти бор экан, буни ҳозир ...
14 декабр 2020
Тошкентдаги COVID-19га чалинганлар учун махсус қурилган Зангиота-2 шифохонасидаги касаллар ярмига қисқаргани айтилмоқда. “Беморлар камайгани” сабабидан ...