close
close
Асосий мавзулар
17 январ 2021

Насафий: “Қўшиқ ўғриси эмасман”

close

Насафий тахаллуси билан ижод қилаётган 23 ёшли қўшиқчи Азизиддин Акмалов ўзининг маъмурий жавобгарликка тортилганини интернетда тарқалган хабарлар орқали билганини маълум қилди. 

Унинг “Элтуз”га айтишича, унга ҳеч ким жарима тўлаши ҳақида хабар бермаган.

“Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамоат бирлашмаси томонидан Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ижросидаги “Қора кўзли санамжон” қўшиғи ва шеърини муаллифнинг розилигисиз, асар яхлитлигини бузган ҳолда ижро этиб, уни интернетда тарқатаётган ва бунинг ортидан моддий манфаат топаётган экансиз, деган қабилида қўнғироқ бўлди. 

Биз бунинг асоссизлигини исботлаб ариза билан мурожаат қилдик. Мен Усмон Азимнинг шеърини эмас, марҳум шоир Охунжон Ҳакимовнинг шеърларини қўшиқ қилиб куйлаганман. Мен буни ўз аризамда ҳам айтиб ўтганман. 

Ҳеч кимнинг ижодини ўғирламаганман ва бузмаганман. Менинг йўналишим на Шерали Жўраевникига, на бошқаникига яқин. Менинг ўз услубим, уларнинг алоҳида йўлим бор”, деди Насафий “Элтуз” билан суҳбатда.

Интеллектуал мулк агентлиги матбуот котиби Феруз Жўраевнинг “Элтуз”га айтишича, томонларнинг аризаси икки ой давомида экспертлар томонидан ўрганиб чиқилган.

– Экспертлар хулосасига кўра, суд Насафийни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган, деб топди, – деди Феруз Жўраев. – Унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, яъни 669 минг сўм жарима жазоси тайинлаган. Томонлар норози бўлса, иш яна кўриб чиқилиши мумкин.

Қўшиқчининг маъмури Зоҳид Жабборов “бугун одамлар Насафийни эшита бошлагани, тушуна бошлагани”ни таъкидлади. 

“Ёшликда нималар бўлмайди. Билиб-билмай, янгилик қиламан деб яратган имижи туфайли унга тошлар ёғилди. Аслида у ҳаётда унақа эмас. Жиддий, ёшига мос кийинади. 

Энг муҳими, санъатни тушунади. Туғма истеъдодли бола. Ўша овоза бўлган имиж – соч бўяш, ноодатий мўйлов ва кийимлар барчаси клип учун қилинган. Буни Насафийнинг клип учун яратган образи, деб қабул қилиш керак. 

Бугунги кунда Насафий билан хайрия концертлари ўтказяпмиз, меҳрибонлик уйларига, мактабларга бориб совға-саломлар улашиб келяпмиз. Насиб этса, карантин очилгандан сўнг гала концертлар, яккахон концертлар ўтказиш ниятимиз бор”, деди Зоҳид Жабборов “Элтуз” билан суҳбатда.

Тағин ўқинг
12 феврал 2019
Бугун Тошкент метрополитенидан фойдаланаётган юз минглаб ватандошларимиз яна шу саволга жавобни билишга ҳақли. Лекин метрополитен раҳбарлари нега бир неча ...
13 ноябр 2018
Ўзбекистонда шу йилнинг 16 ноябридан электр нархи 44,79 фоиз оширилди. Бу ҳақда хабар берган “Ўзбекэнерго” акционерлик жамияти расмий сайтига ...
16 ноябр 2019
Мен кўпинча бир миллион доллар пулим бўлса нима қилардим, деб  ўйлаб қоламан. Ëшлигимда эски пахса ҳовлини йиқиб, ғишт қилиб ...
6 ноябр 2019
Ўзбекистонлик инсон ҳақлари фаоли Аъзам Турғунов 31 октябрь куни Прагада ўтган тақдимотда People in Need халқаро ташкилотининг “Жасорат” мукофотига ...
Блоглар
13 январ 2021
Кun.uz профессионалларни ишга қабул қилар эмиш. Катта маош, икки маҳал овқат. Сиҳатгоҳнинг ўзи-я! Бундай ишхонани ...
11 январ 2021
Таниқли шоир Баҳром Рўзимуҳаммад 60 ёшда Баҳром ака индамайгина олтмишга кирибди. Ботинан қаралганда, ундай эмас. ...
6 январ 2021
Тинч турурми бу кўҳна дунё, Тинч турурми доғули замон… А.Орипов. Коронавируснинг янги штампи дейиляпти. Бу ...