close
close
Асосий мавзулар
16 январ 2021

Шоира Гулчеҳра Нуруллаева оламдан ўтди

close

Таниқли шоира Гулчеҳра Нуруллаева узоқ хасталикдан сўнг 83 ёшида оламдан ўтди. 16 январь куни у Тошкентдаги Дўмбиробод қабристонига дафн этилди.

80-йиллар охири ва 90-йиллар бошида Ўзбекистонда шаклланган “Бирлик” ҳаракати фаолларидан бири бўлган Гулчеҳра Нуруллаева ҳукуматга мухолиф қарашлари учун Каримов даврида таъқибга учраган.

Сўнгги бор “Элтуз” нашри 2019 йилнинг октябрида Гулчеҳра Нуруллаеванинг ўз фаолияти ҳақидаги фикрлари ва шеърларини чоп қилган эди.

“Ҳозирги ёшлар олдинги даврни кўришмаган. Боригаям, йўғигаям кўникиб кетаётган бир авлод. Улар кўп нарсадан маҳрум. Ўз адабиётини, ўз тарихини ўқишмайди. Ўзининг буюкларини билмайди. Ярим манқурт авлод яратилдими, дея катта бир шубҳага тушаман…

Назаримда, бунга зиёлилар, биринчи навбатда, шоир, ёзувчилар айбдор. Биз қанчалик тўғри, ростгўй, ҳалол бўлсак, Худо бизни бандам дейди. Бу фирибгар, алдамчи, юлғич одамларни Худо, албатта, қарғаса керак…”

“Элтуз” жамоаси шоира Гулчеҳра Нуруллаеванинг яқинлари ва издошларига ҳамдардлик билдиради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 феврал 2016
Дмитрий Тихонов, Eltuz.com Давлат тарғибот аппарати 2015 йил мартдан бери мени Ғарб агенти сифатида кўрсатишга тиришиб келади. Менинг ҳуқуқбонлик ...
14 август 2020
Яна ҳафта айланиб сиз билан юз кўришиб турибман. Мағрурсиз, масрурсиз  ва орангизда севгидан мажнун, ҳаëтга мафтун кишилар бор. Фақат ...
21 август 2018
Ҳукуматнинг кўнгилочар масканларга рейдлари ортидан ўзбек матбуотида “тунги клублар”ларни ёмонотлиқ қилиш авж олди. Айни тенденциядаги кўрсатувларни “Ёшлар” телеканали узатди. ...
8 июл 2016
Тошкентдаги Низомий номидаги педуниверситетнинг 1940-йилларда машҳур архитектор Е.Жмуйда лойиҳаси асосида қурилган биносини таъмирлаш баҳонасида вайрон қилиниётгани ижтимоий тармоқда бахсларга ...
Блоглар
2 феврал 2021
“Элтуз” қисқа ҳажвий анимацион фильмлар туркумини давом эттиради. Навбатдаги фильм ёзувчи Раҳимжон Раҳмат матни асосида ...
28 январ 2021
Жаҳонгир Отажонов ва путинча сиёсий технологиялар. Отажонов партиясини регистрациядан ўтказиш учун Адлия вазирлигига борди. Партиясининг ...
27 январ 2021
Дарвозани тамбаламаган эканман. Чироқ йўқ эди. Ўрнимда чўзилиб, кўзимни юмиб ётгандим. Тўсатдан ҳовлимдан аёлларнинг бир-бири ...