close
close
Асосий мавзулар
23 март 2021

Избосканлик фермерлар: “Бизнинг ҳуқуқларимиз поймол этилмоқда”

close

2019 йил октябрда президент Мирзиёев 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаган эди. Бу ҳужжат Ўзбекистоннинг самарасиз қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишни кўзда тутади.

Аммо бугунги кунга келиб, бу ислоҳотлар фермерларга катта эркинлик тақдим этмай, балки уларни ҳокимлииклар назоратида қолдириб, янги хўжайинлар – кластерлар учун маҳсулот етказиб беришини кўзда тутади. 

Андижон вилоятининг Избоскан туманидан “Элтуз”га мурожаат этган фермерлар ҳам кластернинг касофатига дуч келганлардан. Тумандаги 114 та фермер ўтган йилги пахта ҳосилининг пулини “Sohib Omad Barakasi” МЧЖ кластеридан ҳали-ҳамон ололмаганидан нолимоқда. 

Фермерлардан бирининг “Элтуз”га билдиришича, ўтган йили “SOHIB OMAD BARAKA” билан тузилган шартномага кўра, етказиб берилган пахта хомашёсининг пули 2020 йилнинг 31 декабрига қадар тўланиши керак. 

Кластер унинг фермер хўжалигидан 200 миллиондан ортиқ қарзи бор. Шартномада тўлов кечиктирилгани учун жарима ҳам белгиланган.

“Вилоятда дардимни эшитадиган одам топилмади. Ҳоким билан иш битмайди. Президент сиёсати деб кластерларга ҳатто туман ва вилоят ҳокимларининг ҳам сўзи ўтмаяпти. Яна эшитишимизча, кластер билан ҳокимнинг тили бир эмиш”, деди фермер.

Унинг сўзларига кўра, ҳокимлик фермерларни томчилаб суғориш технологияси ўрнатиш учун банкдан 20 фоизли кредит олишга мажбурламоқда. Шу билан бирга, уларга ғўза орасида соя экиш талаби ҳам қўйилган. 

“Мутасаддилар ерга хўжайинлик қилиб, ҳуқуқларимизни поймол этмоқда, – дейди исбосканлик фермер. – Ғўза орасига соя эктиришдан мақсад аслида ўтмай қолган соя уруғларни 40 минг сўмдан фермерларга ўтказиш. Ҳосилни эса 5 минг сўмдан йиғиб олади. 

Иккинчидан, ғўзанинг орасига соя экса, ҳосил олиш имкони жуда кам. Aйрим фермерлар қўрққанидан соя уруғини олишга розилик билдиришган. 

Соя уруғини кластердан оласиз, ҳосилни ҳам кластер сотади. Ҳудуддаги ҳеч бир кластерларга соя экиш талаби қўйилмаган. Хўп, сояни олайлик, қанча норма топширишимиз кераклиги, бир гектар ердан ўртача қанча маҳсулот олиш мумкинлиги ҳақида на ҳужжат бор, на бир талаб бор. 

Фақат оласан, экасан, дейишмоқда. Олиб, эртага ҳосил кам бўлса, бизга зиён. Яна фермерларга қаердан бўлса ҳам соя ҳосилини топшириши керак, деб шарт қўйилади”.

Яна бир фермернинг айтишича, уларнинг ўзлари ҳар бир гектар ерни томчилатиб суғориш ускуналари учун 12-17 миллион сўм сўраётган фирма билан шартнома қилиш ниятида. Аммо ҳокимлик 25 миллион сўмга иш битирадиган фирма билан шартнома қилишга мажбурламоқда.

Ўтган йили октябрда Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитованинг фермерларни соя режасини бажармагани учун ҳақоратлагани акс этган аудио тарқалган эди. 

Садбархон Мамитова аудиода фермерларни нимага соя сотмагани ва режани бажармагани учун куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаган. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 феврал 2016
2 феврал куни Жиззах вилоят жиноий судида давом этган «Фермер Арамаис иши»нинг махкама жараёнида давом этди. Прокурор Ш. Турдибеков, ...
19 апрел 2018
Президент Мирзиёевнинг педагог ва шифокорларни мажбурий ишларга жалб этмаслик талабларидан сўнг Тошкентда 17 апрель куни ўтган йиғилишда бир неча ...
1 август 2018
Инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбек-герман форуми «Ўзбек фермери учун ипак бўйинтуруқ» номли ҳисоботини эълон қилди, бунда Ўзбекистон пиллачилигида мажбурий меҳнатдан ...
22 феврал 2016
Қирқта чинорга қирон келтирганини тан олганидан бир кун ўтиб Мурод Назаров ўзининг ФБ саҳифасида тармоқ юзери Зафар Ҳошимовдан иқтибос ...
Блоглар
9 март 2021
Инсониятнинг узоқ кечмишидан маълумки, Александр Македонский ақлан, жисмонан ва руҳан тенгсиз куч-қудрат соҳиби бўлган. Шунинг ...
8 март 2021
Бундан ўн йиллар олдин, баҳорнинг энг ёқимли палласи – апрель ойининг ўрталари эди, Олмаотага қараб ...
2 март 2021
Бир оғайним қўққисдан мен ҳақимда даҳоларча башорат қилиб бундай деб қолди: Керак бўлса, минг фоиз ...