close
close
Асосий мавзулар
10 апрел 2021

Коронавирусга чалинган журналист терговга тортилди

close

8 апрель куни Effekt.uz журналисти Элдор Тожибоев Сурхондарё вилояти Денов тумани ИИБ мулозимлари томонидан ўзи яшайдиган хонадондан мажбуран олиб кетилди.

Бунга Термиз тумани прокуратураси сайт мухбирлари Элдор Тожибоев ва Акбар Нуримбетовга нисбатан Жиноят кодексининг 236 (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) ва 219-(ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатлари олиб бораётгани сабаб бўлди. 

Бундан аввалроқ Effekt.uz нинг Youtube даги саҳифасида Термиз тумани судида мухбирлар ва судья ўртасидаги тортишув акс этган видео эълон қилинган эди. 

Прокуратуранинг иддаосича, мазкур воқеа юзасидан терговга чақирилган мухбирлар чақирувларга “нописанд муносабатда бўлган” ва терговга келмаган. 

Сурхондарё вилояти Денов тумани ИИБ мулозимини “Элтуз”га тақдим этган маълумотга кўра, ҳозир Элдор Тожибоев тергов жараёнларида иштирок этмоқда. 

Журналистнинг адвокати “Элтуз” билан суҳбатда Элёр Тожибоевга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилаётгани, чунки у айни пайтда коронавирус инфекцияси юқтиргани сабабли вақтинча терговга тортилиши мумкин эмаслигини айтди. 

“Қолаверса, журналистни мажбуран олиб кетишларига ҳаққи йўқ. Аввалдан огоҳлантириш бўлмаган. Ходимнинг иш жойига йўлланган хатларга эса асосли жавоблар берилган. Буни беэътибор қолдирди, дея тушунмаслик керак”, деди адвокат.

Элдор Тожибоевнинг рафиқаси С.Р.нинг билдиришича, ИИБ ходимларига адвокат томонидан касаллик варақалари кўрсатилиб, ҳолат тушунтирилса-да, улар Тожибоевни мажбуран олиб кетган. У уй шароитида даволанаётган бўлган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ўзини Элёр деб таништирган ходими “Элтуз”нинг “АОКАдагилар нега жим” қабилидаги саволига: “Ташкилотимиз томонидан журналистнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ёрдам бериш чоралари кўрилади”, дея жавоб берди. 

– Аммо журналист эълон қилган материали бўйича судда жавоб бериши керак бўлган тақдирда суд ишига хоҳласак ҳам аралаша олмаймиз, – дея сўзида давом этди АОКА ходими. – Ҳолатни қонун доирасида ўрганиб, ваколатимиз доирасида журналистга ёрдам берамиз. 

Мазкур ходим Effekt.uz сайтига нохолис материаллар чиқармаслик, бошқа сайтлардан кўчирмаслик бўйича АОКА раҳбарияти томонидан бир неча марта огоҳлантириш берилганини қўшимча қилди.

Effekt.uz электрон нашри раҳбари Акмалхон Эшонхонов бу ҳолатни мантиқсизлик, деб баҳолади.

– Охирги вақтларда сайтимизга нисбатан адоват кучайган, – деди сайт раҳбари. – Турли айбловлар, тазйиқлар бўлди. Ҳатто сайтга техник ҳужумлар уюштирилди. Журналистимизга нисбатан қўйилаётган айблар асоссиз. Бу ОАВнинг қудратига, ошкоралик, шаффофлик талаб қилаётган Президентнинг имижига катта путур етказади.

Тағин ўқинг
27 октябр 2016
“Миллий тикланиш” газетаси (26.10) шу номдаги партиянинг парламентдаги фракцияси йиғилишида 2017 йилга мўлжалланган бюджетнома – давлат бюджети, давлат мақсадли ...
12 январ 2018
“Элтуз” почтасига Ўзбекистон Марказий банки ходимлари номидан экани айтилган мактуб келди. Мактуб муаллифлари банк раҳбариятини коррупцияда айблаган. Мактубга Марказий ...
31 март 2017
Тошкентдаги “Мирза Юсуф” масжиди имом хотиби, 42 ёшли, Раҳматуллоҳ Сайфуддиновнинг эркакларнинг доялик қилишига қарши тарғиботи ижтимоий тармоқда ва турли ...
2 март 2021
Бир оғайним қўққисдан мен ҳақимда даҳоларча башорат қилиб бундай деб қолди: Керак бўлса, минг фоиз кафолат бераманки, сени юртимизда ...
Блоглар
8 апрел 2021
2010 йил 7 апрель куни ўз қарорлари билан озиқ-овқат ва коммунал хизматлар учун нарх-навони мислсиз ...
7 апрел 2021
Сезган бўлсангиз, расмий истеъмолга Каримов давридан қолиб кетган “маънавият ва маърифат” мафкураси қайтди. Қайтиши ҳам ...
9 март 2021
Инсониятнинг узоқ кечмишидан маълумки, Александр Македонский ақлан, жисмонан ва руҳан тенгсиз куч-қудрат соҳиби бўлган. Шунинг ...