close
close
Асосий мавзулар
11 апрел 2021

Косонсойда “Cувоқова” директори ўз ишчисини калтаклади

close

Наманган вилоятининг Косонсой тумани “Cувоқова” корхонаси директори Муҳаммадали Камолов дохил жами тўрт киши ташкилот чилангари Абдулло Эшонхўжаевни 7 апрель куни корхона қоровулхонасида ўласи қилиб калтаклаган.

Натижада мияси чайқалган ва умуртқаси қаттиқ лат еган 33 ёшли Абдулло Эшонхўжаев касалхонага ётқизилган.

Абдуллонинг қариндошларига кўра, Муҳаммадали Камолов ва унинг яқинлари томонидан калтакланишига Абдулло ва бошқа ходимларнинг бошлиқ устидан расман шикоят қилгани сабаб бўлган.

“Сувоқова” корхонаси ходимларидан бирининг “Элтуз”га маълум қилишича, Муҳаммадали Камолов ташкилот ходимларини ўзининг бешта қорамолини боқишга мажбурлаган, уларнинг маошларини ўз вақтида тўламаган. 

Абдулло Эшонхўжаев бошлиғи устидан ҳуқуқ-тартибот органларига шикоят ёзган эса-да, унинг аризасини ҳеч ким расмийлаштирмаётир. 

“Уч кун бўлди, бу ишни Косонсой ҳокими Баҳодир Юсупов бости-бости қиляпти, ҳеч ким арзимизни эшитмаяпти. Милиция, прокуратура ва шифохонада жабрдийдага босимлар бўляпти,” деди Абдулло Эшонхўжаевнинг яқинларидан бири. 


“Элтуз” мазкур ҳодисани кузатишда давом этади.

Тағин ўқинг
13 май 2017
ТошДУнинг журфагида биз 1988-1993 йилларда ўқидик. Раҳматли домламиз профессор Очил Тоғаев публицистикадан дарс берардилар. Домлага нисбатан кўпчилик талабаларнинг ҳурмати ...
24 апрел 2020
15 апрель куни Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия бўлгасида тўрт нафар тожикистонлик ИШИДга алоқадорликда айбланиб қўлга олинган. Бундан олдин бу экстремистик ...
21 апрел 2021
Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизматида ўриндошлик асосида фаолият юритувчи Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов) унинг экстремистик баёнотлари атрофидаги барча ...
1 июл 2020
Power Briefs туркумининг Ўзбекистондаги пахта секторини хусусийлаштириш жараёнида асосий роль ажратилган кластерлар тизимига оид навбатдаги нашри тайёрланди.  Буюк Британиядаги Ольстер университетининг ...
Блоглар
26 апрел 2021
Давлатнинг кўп йиллик зулми сезиларли ортга чекингандан сўнг кўплаб ўзбеклар интернетда ислом динини қатъийроқ талқин ...
25 апрел 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобининг давоми. Матннинг аудиоверсиясини муаллифнинг ўзи ўқиган. Боши “Элтуз” ...
21 апрел 2021
Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китоби “Элтуз” мухлисларига муаллифнинг ўзи ўқиган аудиокитоб тарзида яхши ...