close
close
Асосий мавзулар
28 апрел 2021

Солиқчилар таниқли депутатни судга берди

close

Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари бирлашган касаба уюшмаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевни судга берди. 

Қўмитанинг шу ҳақдаги расмий баёнотида билдирилишича, бунга депутатнинг “HUMAN UZ” ахборот порталидаги “Сўз блогерларга” кўрсатувининг 2021 йил 23 февралдаги сонида айтган “ҳақоратомуз сўзлари” сабаб бўлган.

Ушбу кўрсатувда Расул Кушербоев айтган бир неча сўзлар, хусусан, “…солиқ органлари… тадбиркорни айбдор деб топишим керак деган принципда ишлаяпти…”, деган жумлалари ҳақорат сифатида талқин қилинмоқда. 

“У ушбу хатти-ҳаракатлари орқали солиқ органлари ходимларининг ишчанлик обрўсига путур етказган”, дейилади ДСҚ баёнотида. 

Қўмита депутат шу гап-сўзларига “ОАВ орқали раддия бериши ва кечирим сўраши лозимлиги”ни таъкидлаб, бу хатти-ҳаракатлари билан у солиқ органларига 4,6 млрд. сўм миқдорида маънавий зарар етказганини иддао қилади. 

Қўмита маънавий зарар ундирилгач, маблағ “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказилишини маълум қилган. 

Тағин ўқинг
31 декабр 2020
Кечган йилда Мирзиëев номидан Афғонистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Россияга ëрдам юборилди. Газ ва электр энергияси етказиб берилди. Eltuz.com
9 январ 2018
Мирзиёевнинг масжидларда кино кўрсатиш ташаббуси имомлар томонидан қўллаб-қувватланаётганини “Элтуз” манбалари тасдиқлади. “Масжидларда ҳам буни қўйса бўлади. Раҳмат, шу ерга ...
2 март 2021
19 февраль куни ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон ИИВнинг 1-тергов изолятори (Тоштурма)да сақланаётган, Нигина исми билан танилган трансгендер Миршариф ...
25 ноябр 2019
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ниҳоят Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларига таҳдидига ўз муносабатини билдирди. Гарчи унинг баёнотида айнан ...
Блоглар
26 апрел 2021
Давлатнинг кўп йиллик зулми сезиларли ортга чекингандан сўнг кўплаб ўзбеклар интернетда ислом динини қатъийроқ талқин ...
25 апрел 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобининг давоми. Матннинг аудиоверсиясини муаллифнинг ўзи ўқиган. Боши “Элтуз” ...
21 апрел 2021
Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китоби “Элтуз” мухлисларига муаллифнинг ўзи ўқиган аудиокитоб тарзида яхши ...