close
close
Асосий мавзулар
3 май 2021

Маданий мерос департаменти “Элтуз” хабарига раддия берди

close

Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти матбуот хизмати “Элтуз”нинг телеграм канали ва Facebook ижтимоий тармоғида жорий йил 24 апрель куни эълон қилинган хабарга раддия берди. 

“Элтуз” хабарида Хиванинг Ичан қалъасидаги Тошҳовлининг иккинчи қаватидаги тарсайвоннинг ўйма, нақшли қадимий устунлари сотиб юборилиб, ўрнига замонавийлари қўйилгани айтилган эди. 

Шунингдек, унда Ичан қалъа тагидаги харсанг тошлар ҳам қазиб олингани, бу эса қум устида қурилган шаҳар учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши билдирилганди.

Маданий мерос департаменти матбуот хизмати “Элтуз”га жўнатган баёнотда маълум қилинишича, 2018 йилда темирйўл вокзали қуриш учун Хива шаҳрининг Ота дарвоза деб аталувчи тарихий деворларидан бир қисми бузиб ташлангани ҳақидаги маълумотлар асоссиздир.

“Элтуз” ўз саҳифасида эълон қилган фотосуратда кўриниб турган йўл Кўҳна Арк мажмуаси ҳарам қисмининг олди ва аҳоли хонадонлари ўртасидан ўтказилган йўлдир. 

Ушбу йўлнинг табиий тош қопламалари олиб қўйилишига сабаб шуки, йўл тагидан ўтказилган оқова сув тизимини яхшилаш учун таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда”, дейилади департамент баёнотида.

Унда айтилишича, бу ишлар 2021 йилда Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда ўтказилиши режалаштирилган “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” халқаро маданият форумига тайёргарлик доирасида ўтказилмоқда. 

Департамент эскирган оқова сим тизими янгилангандан сўнг йўлдан олиб қўйилган тошлар яна жойига қайтарилиши, аслида бу тошлар қадимий эмас, балки улуғ аллома Ал-Хоразмий юбилейи муносабати билан 1983 йилда ўрнатилган бўлиб, улар тарихий аҳамиятга эга эмаслигини таъкидлаган. 

“Амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари натижасида Хива вайрон эмас, балки обод бўлади.  Ичан қалъада ҳеч қандай маданий мерос объектлари бузилмаган”, дейилади департамент баёнотида. 

Тағин ўқинг
3 октябр 2017
3 октябр куни, ўн йилдан ортиқ ҳибсда сақланган собиқ инсон ҳуқуқлари фаоли 38 яшар Аъзам Фармонов қамоқдан озод этилди. ...
9 ноябр 2020
Яқинда Ўзбек миллий академик драма театрига Назар Эшонқул қаламига мансуб “Жалолиддин Мангуберди” спектаклини томоша қилгани бордим. Бу янги мавсумнинг очилиши эди.  Карантинчиликдан зериккан барча ...
30 октябр 2020
Ҳафта ичи сен севасанми, мен севаманми, сен ëмон кўрасанми, мен ëмон кўраманми, деган гаплар билан тўла бўлди. Ҳар ким ...
23 феврал 2021
Ўтган ҳафта охирида Тошкентдаги жиноят доираларида “Қора” ва “Граф” лақаблари билан танилган йирик тадбиркор Ғафур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳиддиновнинг ...
Блоглар
29 апрел 2021
Феминизм дея оғизларингнинг икки четида тупук ялтираб тиржаясизлар, ўзларингча иякларингни кўтариб киноя қиласизлар, гўё бизнинг ...
26 апрел 2021
Давлатнинг кўп йиллик зулми сезиларли ортга чекингандан сўнг кўплаб ўзбеклар интернетда ислом динини қатъийроқ талқин ...
25 апрел 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобининг давоми. Матннинг аудиоверсиясини муаллифнинг ўзи ўқиган. Боши “Элтуз” ...