close
close
  • Фото: qashqadaryo.uz
Асосий мавзулар
1 июн 2021

Косонлик ўқитувчилар мажбурий югуртирилмоқда

close

Қашқадарёлик ўқитувчилар вилоят ҳокими топшириғи билан ҳар куни мажбурий марафонда қатнашаётганидан шикоят қилишмоқда. Косон туман мактабларидан бирида ўқитувчилик қилувчи аёл, аллақачон мактабларда таътил бошланганига қарамай, уларни юргуришга мажбурлашаётгани ҳақида Элтузга шикоят қилди.

“Косон туман Халқ Таълими бўлими бир ярим ойдан бери мажбурий марафон ўтказаяпти. 25 май сўнгги қўнғироқ бўлди. Биз энди қутулдик десак, ҳали ҳам марафон тўхтамаяпти” дея ёзди косонлик ўқитувчи аёл телеграм мессенжери орқали Элтузга.

Биринчи июнь куни болаларини истироҳат боғига олиб бориб, салқин жойларда оилавий дам олишни режалагани. Бироқ, эрталабдан мактаб директори, жисмоний тарбия ўқитувчилари қўнғироқ қилиб, мажбурий чақиртириб олдиришганини айтади.

“Агар спорт тадбирида қатнашмайдиган бўлсам ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишим керак экан”, дейди ўқитувчи аёл.

Унинг тағин Элтузга айтишича, марафон учун ўқитувчилар ва болалар юз минг сўмдан оқ кепка ва футболка сотиб олишга мажбур. Ота-оналар таътилдан кейин бу тадбирларга болаларини юбормай қўйишгани боис, энди фақат ўқитувчилар оқ футболка кийиб чиқишмоқда.

Ўқитувчининг сўзларига кўра, Косон туманида дастлаб апрель ойининг иккинчи ярмида бошланган соғломлаштириш марафони якшанба кунидан ташқари ҳар куни давом этмоқда, ўқитувчилар ҳар ҳар ҳил масофага югуртирилмоқда.

Элтуз муаммони ўрганиш учун Қашқадарё вилоят Косон тумани Халқ таълими бўлимига қўнғироқ қилди.

Косон ХТБ бўлими ходимасининг Элтузга билдиришича, ўқитувчиларнинг муаммоси биргина спорт марафонида вақт йўқотиб, ҳар куни югуришдангина иборат эмас.

“Уларни масалан, обод маҳалла дастурига кирган маҳаллаларни ободонлаштириш ишларига ҳам муттасил мажбурий жалб қилишади. Лекин бу йил, коронавирус пандемияси шарофати билан тумандаги иккита маҳаллага хашарга чиқиш тадбири бекор қилинди” деди у.

Ҳар кунги спорт марафонига изох бераркан, ХТБ туман бўлими ходимаси, бу тадбирнинг Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев буйруғига кўра, президент Мирзиёев ташаббуси билан ўтган йили бошланган “5 минг қадам” юриш дастури асосида ўтказилаётганини билдирди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 декабр 2018
«Божалар» гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов 18 декабрь куни сийқаси чиққан «дигидон-дигидон» қолипидаги «Селфи» деб аталган янги клипини тармоққа қўйди. ...
25 апрел 2016
Маълум бўлишича, 19 ёшида жинояти учун қамалиб, 3 йилдан сўнг амнистия асосида озодликка чиққан янгийўллик фуқаро узоқ вақт бир ...
24 июн 2019
Ўзбек футболи тарихидаги “номи қоралар” рўйхатида биринчилар қаторида турадиган Самвел Бабаян мамлакатнинг бели энг бақувват футбол клубларидан бири – ...
12 август 2020
Умида Ниёзова, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми раҳбари: Заиф, бузилган ва етарлича  молиявий таъминланмаган тиббиёт тизими касаллар оқимига дош беролмаяпти ...
Блоглар
25 май 2021
Ўзбекистонда яқинда ўтказилган сўровнома респондентларнинг 10 фоиздан кўпроғи оиладаги зўравонликка қарши эмаслигини кўрсатди. Бу мамлакатдаги гендер муносабатлардаги ташвишга соладиган ҳолатдир. Бу ҳақда Eurasianet нашри ёзди. 15 май куни БМТнинг ...
19 май 2021
Тошкент шаҳрида бунёд этилган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар 9 май ...
18 май 2021
1914 йилнинг 18 майи дея тарих ëзилган бу сурат марказида турган Абдуллабекнинг эвараси, шу кунларда ...