Тошкентлик фаол Шоввозсой қасрини видеога олишга муваффақ бўлди
Тошкентлик фаол Алексей Гаршин Шоввозсойдаги Мирзиёев тегишли экани айтиладиган дам олиш маскани яқинигача етиб борди. Бу Тошукент вилоятининг Угам-Чотқол Давлат табиат боғида қад кўтарган нафақат кириш, балки устидан учиб ўтиш тақиқланган ҳудуддир.
Унинг президент Мирзиёевга тегишли экани ижтимоий тармоқда шов-шувга сабаб бўлган эди. Шундан сўнг, жорий йилнинг феврал ойида “Ўзбекистон Темир йўллари” корхонаси уни ўз ишчилари дам олиши учун қургани ҳақида баёнот билан чиқди.
Ишонарсиз баёнотдан кўп ўтмай, президент Мирзиёев бир нечта маҳаллий журналистлар олдида чиқиш қилиб, Шоввозсойдаги масканнинг чет элдан келадиган юксак мартабали меҳмонларни олиб бориш учун қурилганини билдирди.
Озодлик радиоси манбаларига кўра, Шоввозсой қасли учун давлат бюджетидан қарийб бир миллиард доллар миқдорида маблағ ажратилган бўлиши мумкин.
Eltuz.com