close
close
  • Фото: Eurasianet
Асосий мавзулар
3 июн 2021

Ўзбекистон: Кўплаб журналистлар судлов курсисида

close

Effect.uz ахлоқ-одоб қоидаларига зид хатти-ҳаракатларга йўл қўйган, аммо унинг муаммоларга дучор бўлиши сабаби бу билан боғлиқ эмас, дея ёзади Eurasianet нашри.

Ўзбекистонда яна кўплаб журналистлар судлов курсиси билан юзлашмоқда.

Бу сафар Effect.uz янгиликлар веб-сайти мухбирлари гўё ҳукумат вакилига ўз ишини бажаришига тўсқинлик қилиш, давом этаётган тергов ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш, туҳмат қилиш ва давлат хизматчисини ҳақорат қилишда айбланиб жиноий жавобгарликка тортилмоқда.

Биринчи суд мажлиси 27 май куни Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида бўлиб ўтди. Суд қаршисида Х.Аҳмедов, А.Нуримбетов ва Э.Тожибоев ўтирибди. 

Биринчи суд мажлиси атиги 30 дақиқа давом этди. Чунки суд раиси журналистлардан уларга қўйилаётган айбловлар билан танишмисиз, деб сўради, аммо улар йўқ, деб жавоб беришди. Суд раиси суд мажлисини 31 майга қолдирди.

Иш январь ойида содир бўлган воқеага бориб тақалади.

“Effect.uz сайтида унинг ходимлари жиноят ишлари бўйича Термиз тумани суди раиси хизмат хонасига бостириб кириб, суд мажлисида иштирок этиш ва жараённи тасвирга олишни талаб қилишгани ҳақида видеоёзув чиқарилган”, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Ушбу эпизод пайтида юз берган тартибсизликлар акс этган видео YouTubeда 700 мингдан зиёд кўрилган.

Effect.uz журналистлари ёритмоқчи бўлган суд жараёни Икром Худоёров исмли фуқарога нисбатан катта миқдордаги фирибгарлик айбловини ўз ичига олган. Сайт мухбирлари судланувчининг илтимосига биноан суд жараёнини ёритишга ваъда беришди, аммо суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтиши керак эди.

Илгари Effect.uz баъзида ҳисобот бераётган субъектлардан тўлов қабул қилиши даъво қилинади – Ўзбекистонда жадал ривожланиб бораётган оммавий ахборот воситаларида одатий ҳолга айланган ахлоқий муаммоли ёндашув. 

Ушбу веб-сайт президент Шавкат Мирзиёев 2016 йилда ҳокимият тепасига келганидан буён янги оммавий ахборот воситалари жадал ривожланаётган бир пайтда яратилган кўплаб сайтлардан биридир.

Effect.uz 2019 йилда рўйхатдан ўтганидан бери жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди, шу билан бирга, расмий журналистик маълумот чекланган суд жараёнларига катта эътибор қаратди. Май ойида олти ярим йилга озодликдан маҳрум қилинган журналист Отабек Сатторий иши ёритилиши бунга ёрқин мисолдир. 

Сатторий иши Мирзиёев даврининг нисбий либераллашуви ниҳоясига етиши мумкин, деган хавотирга сабаб бўлган ишлардан биридир.

Тағин ўқинг
8 апрел 2019
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судининг ёпиқ мажлисида ўтган асрнинг 90-йилларда Шуҳрат Домбрабадский номи билан танилган 62 яшар авторитет ...
15 ноябр 2016
Ўзбекистонда 4 декабрда ўтадиган сайлов ҳар галгидек чўнтак партияларнинг ўзаро келишуви натижасида ўтиши айтилмоқда. Бирорта партия ҳокимият тепасига келишни ...
31 март 2017
Тошкентдаги «Мирза Юсуф» масжиди имом хотиби, 42 ёшли, Раҳматуллоҳ Сайфуддиновнинг эркакларнинг доялик қилишига қарши тарғиботи ижтимоий тармоқда ва турли ...
Блоглар
25 май 2021
Ўзбекистонда яқинда ўтказилган сўровнома респондентларнинг 10 фоиздан кўпроғи оиладаги зўравонликка қарши эмаслигини кўрсатди. Бу мамлакатдаги гендер муносабатлардаги ташвишга соладиган ҳолатдир. Бу ҳақда Eurasianet нашри ёзди. 15 май куни БМТнинг ...
19 май 2021
Тошкент шаҳрида бунёд этилган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар 9 май ...
18 май 2021
1914 йилнинг 18 майи дея тарих ëзилган бу сурат марказида турган Абдуллабекнинг эвараси, шу кунларда ...