Блогер Сатторийнинг адвокати ва яқинлари апелляция судидан умид қилишмоқда
Адвокат Умид Давлетов термезлик блогер 42 ёшли Отабек Сатторий иши юзасидан аппеляция шикояти киритгани, лекин ҳали суд куни белгиланмаганини Элтузга билдирди.
Шунингдек у, Сатторий билан оҳирги марта суд ҳукми ўқилган куни учрашгани ва суддан яқинлари билан учрашиши учун руҳсатнома олиб берганини айтди. Бир ой олдин Сатторийни аҳволи қониқарли экани, унга нисбатан қийноқлар қўлланилмагани ҳақида билдирди.
2021 йил 10 майида чиқарилган суд ҳукми бўйича Отабек Сатторий “такрор ва кўп миқдорда товламачилик” ва “тухмат” да айбланган, унга 6 йил 6 ой муддат озодликдан махрум қилиш жазоси белгиланган.
“Мен ушбу хукмдан мутлақо норози эканимни ва барча эпизодлар бўйича айбловларни рад этганимни 19 май куни киритган аппеляция шикоятида баён қилдим”, деди адвокат Давлетов Элтузга телефон орқали берган суҳбатида.
Сатторийга қўйилган саккизта эпизод бўйича у давлат идораларда ишлайдиган мулозимларни видеога олиб тасвирни тарқатмаслик эвазига пора талаб қилингани билдирилган.
Адвокат Давлетов ҳукмдаги барча айбловлар уйдирма ва ёлғон гувоҳликлар, тасдиқланмаган далилларга асосланганлигини таъкидламоқда.
Сатторийнинг синглиси Фарангизнинг сўзларига кўра улар, эҳтимол бошқа вилоятда ўтиши кутилаётган, апелляция судидан умид қилишмоқда.
Ютуб ва телеграмдаги «Халқ фикри» каналлари асосчиси, Отабек Сатторий 2020 йилнинг 30 январь куни Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тергов бўлими ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди.
Блогерни унинг синган телефони ўрнига келтириб берилган қоғоз пакетга ўроғлиқ янги телефонни олаётган пайтда «далилий ашё билан» ушлашган.
Eltuz.com