Александр Сотник: Россия махсус кучлари Туркияда диверсияларни режаламоқда
Менга Россия Мудофаа вазирлиги билан боғлиқ манба алоқага чиқди ва Россиянинг Туркияда диверсия (сабатаж) фаолиятини кучайтираётганини маълум қилди. Мақсад — минтақавий можарони қўзғатиш ва Туркиянинг НАТО ичида Европада бирлаштирувчи кучга айланишига йўл қўймаслик.
Туркияга Россия Мудофаа вазирлигига қарашли яхши тайёрланган “ҳарбий махсус кучлар”дан ташкил топган бир нечта саботаж гуруҳлари юборилган — булар профессионал қотиллар ва террорчилардир. Жами 100 га яқин зобит юборилган. Улардан 30 нафари Курдистонга, яна 30 нафардан иборат 2 гуруҳ эса Анқара ва Истанбулга йўналтирилган.
Икки кишининг исми маълум. Курдистонга полковник Кочетков юборилган. Истанбулга эса полковник Александр В. Иванов ўз гуруҳи билан йўл олган. Бу гуруҳ таркибида турк миллатига мансуб 3 дан 5 гача Германия фуқаролари ҳам бор. Ушбу гуруҳлар Истанбулда тартибсизликлар уюштириши ва аҳолини қўзғатиши керак. Бошқа мақсадлар қаторида Президент Эрдоғанга суиқасд уюштириш ҳам мавжуд.
Ушбу маълумот менга бугун, 14-апрел куни, Марказий Европа вақти билан соат 12:00 да маълум бўлди. Сизга етказишни ўз бурчим деб биламан ва бу хабарни инглизча ҳамда туркча тилларда иложи борича кенг тарқатишингизни сўрайман.