close
close
Асосий мавзулар
19 апрел 2025

Адолатни Учқўрғондан кўрсатган суд тизими 4-қисм

close

Ўзбекистондаги суд тизими нега реформа қилиниши кераклиги ҳақида бошлаб қўйган мавзуни давом эттирамиз. Видеолавҳанинг биринчи қисми ҳаволаси тасвир остидаги биринчи коментда.

Ҳикоямиз қахрамони устидан ўтказилган суд тергов жараëнидаги хатоларни санашда давом этаман.

Прокуратура терговчиси томонидан ЎР ЖПК 82-моддасида белгиланган талабларга амал қилинмаган.

Ишни айблов хулосаси билан судга юбориш учун қуйидагилар исботланмаган:

Парда ортидаги одам

Гарчанд, у тергов ва судда гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган бўлсада, аслида мазкур ишни “буюртмачи”си бўлганлиги, ўзи парда ортида туриб, тергов жараёнидаги барча ҳолатларни мувофиқлаштириб турганлиги тасдиқланмоқда. 

Тергов органи томонидан ўзлаштирилган деб баҳоланаётган мулклар қачон (аниқ санаси ва муддати), ким (лар) томонидан олиб чиқиб кетилганлиги фақат шахсларнинг кўрсатувларига асосланиб, баҳолаган. Бу ҳолатни тасдиқловчи бошқа ҳолис далиллар тўпланмаган; 

Айблов хулосада қайд этилган суммани айнан Т.Шамшиддинов томонидан ўзлаштирилганлиги фақат ва фақат тахминга асосланган хулоса.

Т.Шамшиддиновни жиноят содир этишга нисбатан тўғри қасди ҳам, эгри қасди ҳам бўлмаган.

Судланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар мутлоқо ўрганилмаган. 

ЎР ЖК 29-моддасига кўра икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктириб жиноят содир этилишида иштирок қилиши мураккаб иштирокчилик деб топилади.

Прокуратура терговчиси жавобгарликка тортаётган шахсларнинг ҳаракатларига бахо беришда мазкур қонун талабларига амал қилмаган.

Прокуратура терговчиси қонун талабини ишда тўпланган далиллар ва ҳужжатлар асосида, ҳам қонуний, ҳам назарий жиҳатдан ўрганиб чиқмаган.

Т.Шамшиддинов ва Қ.Шамшиддиновнинг жиноят содир этишга нисбатан ҳам тўғри, ҳам эгри қасди бўлмаган, улар мазкур ҳолат бўйича айб эълон қилинган  ижтимоий хавфли қилмиш содир этишни исташмаган.

Терговчининг хулосалари фақат тахминга асосланган бўлиб, далиллар билан исботланмаган.

Суд муҳокамасида эса бу ҳолатларга аниқлик киритилди.

Жиноят иши доирасида ўтказилган барча тафтишлар жиноят-процессуал кодекси ҳамда тадбиркорлик фаолиятини қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига амал қилинмай ўтказилганлигини тахлилимиз давомида аниқладик.   

Жалақудуқ суди тадбиркорни қамоқдан озод қилганди

Жиноят иши дастлаб Жалақудуқ тумани жиноят ишлари бўйича судида салкам 5 ой давомида синчковлик билан, ҳар томонлама кўриб чиқилди ва 2023-йил 3-октябрда ҳукм чиқарилди.

Суд ҳукмига кўра, Шамшиддинов Тохиржон  Тургунпулатовичга суд залидан дарҳол қамоқдан озод қилинган.

Шунингдек, терговчи томонидан қонунларга зид равишда ҳатланган, жиноий жавобгарликка тортилмаган шахсларнинг мол-мулки ва тадбиркорлик субъектлари ўз эгаларига қайтарилган.

Вилоят прокурори нега норози?

Иш Андижон вилоят прокурорининг ўринбосари томонидан суд ҳукмининг Т.Шамшиддиновга оид қисмидан норози бўлиб келтирилган протест асосида Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, 2024-йил 17-апрелдаги ажримга кўра суд ҳукмининг Т.Шамшиддиновга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилди. 

Ва ўз навбатида айрим судланувчилар ва уларнинг адвокат-ҳимоячилари томонидан ҳам шикоят берилган.

Процессуал қонун талабига кўра иш тафтиш тартибида Андижон вилоят судида кўрилиши шарт эди.

ЖПК 393-моддасида белгиланган тартибга кўра, ишни бир вилоят судидан бошқа вилоят судига ўтказиш учун Олий суд раисининг қарори билангина йўл қўйилади.

Иш нима асосда Тошкентга кўчирилди?

Иш қонунга зид равишда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказилди.

ЖПК 515-моддасида белгиланган тартибга кўра, иш шикоятларни расмийлаштириш учун ҳукми чиқарган судга, яъни Жалақудуқ туман судига қайтарилиши шарт эди.

Бироқ, тафтиш инстанцияси қонунга зид равишда, шикоятларни қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирмай, шошма-шошарлик билан ишни кўришни бошлади.  

Адвокатларга кўра маҳкама якунида  қонунга зид, асоссиз ва адолатсиз ҳукм чиқарилди.

Прокурор протести, “фуқаровий даъвогар” шикояти билан тафтиш инстанциясининг ҳукмини уйғунлиги ва нохолислиги шундан иборатки – протест ва шикоят фақат ва фақат бир томонлама, Т.Шамшиддинов ва “Наманганликлар”нинг аҳволи оғирлаштирувчи томонга ўзгартирилиб, ишнинг буюртмачиси бўлган Иззат Абдурахманов ва Азиз Рўзиевнинг тарафдорлари бўлган “Андижонлик” судланувчиларга оид қисми ўзгартирилмаган.

Мақола муаллифи суҳбатлашган ҳуқуқшуносга кўра ишни ҳар томонлама, амалдаги қонунлар асосида таҳлил қилинса бу иш Иззат Абдурахманов ва Азиз Рўзиевнинг буюртмаси асосида прокуратура идоралари томонидан шакллантирилганлиги аниқ-равшан кўриниб турибди. 

Яна бир исботи шундан иборатки, иш апелляция тартибида кўриб чиқилган кундан бошлаб суд ҳукми қонуний кучга киради ва ижро эттирилади.

Ваҳоланки, 2024-йил 17-апрелда қонуний кучга кирган суд ҳукмининг айрим қисмлари, яъни айнан ноқонуний ҳатланган мол-мулкларни хатловини бекор қилиш қисми орадан салкам бир йил вақт ўтган бўлсада Фарғона вилоят прокуратураси томонидан хатлов бекор қилинмай, қонунга зид равишда тақиқда ушлаб турилибди

Демак, бу ноқонуний қўзғатилган жиноят ишини якунидан фақат ва фақат прокуратура идораларининг айрим ходимлари манфаатдорлиги ҳамда уларни Иззат Абдурахманов ва Азиз Рўзиевнинг буюртмасини бажариш учун улар билан олдиндан тил бириктиришганлиги инкор этиб бўлмас далиллар ва ҳолатлар билан исботланмоқда.

Бу қиссадан хисса нима?

1. Т.Шамшиддинов, Қ.Шамшиддинов ва бошқалар жиноят содир этишмаган!

2. Уларнинг қилмишлари жиноят ҳисобланмайди!

3. Мазкур жиноят иши ЎзР ЖПК 325-моддасининг 2-қисмига зид равишда қўзғатилган!

4. Тадбиркорлик субъектларида қонунларга зид тафтиш ўтказилган!

5. Судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг суди 2024 йил ноябрга белгиланган ва судя бу ишни кўриб чиқишни истамаган¸ Судя ўз номи қора бўлишини истамай бу “буюртма иш” олишдан воз кечди. Шундан сўнг бу ишни “буюртма ишлар пири” дея номи чиққан судя Мусо Юсупов ишни қўлга олиб тадбиркорни қамаш ҳақида ҳукм чиқаради.

Демак суд айбсиз одам устидан ҳукм ўқиган. Қонунга кўра нима қилиш керак?

1. Иш бўйича оқлов ҳукми чиқариб, реабилитация этилсин!

2.. Қонунга зид олиш қўйилган ашёларни ва ноқонуний хатланган мол-мулкларни ўз эгаларига қайтарилсин!

3. Жиноят ишини қўзғатиш ва тергов ҳаракатларини ўтказишда қонун талабларига амал қилмаган прокуратура ходимларига нисбатан ҳусусий ажрим чиқариб, тегишни мансабдор шахслар эътиборини дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришда йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатларига қаратиш, юқорида қайд этилган 

Президент фармони талабидан келиб чиқиб, керак бўлса жиноий жавобгарликка тортиш лозим бўлади.

Аслида бошида айтган гапим. Тадбикорга адолатни Учқўрғондан кўрсатадиган бузуқ суд тизими реформа бўлиши керак.

Прзеидент таъбирида “Столбани қамайдиган” суд тизими тарих ахлатига улоқтирилиши керак. 

Мақола ëзилиб тугаганидан кейин тахририят ихтиëрига яна қўшимча маълумот келиб тушди.

Бу қўшимча маълумотдаги энг катта иддаолардан бири тадбиркорни қаматиб мол мулкини бошқаларга олиб бериш амалиëтини Олий суд раиси Бахтиëр Исломов ва уннг ўринбосари Икром Муслимоб координация қилган. Яна бир иддао эса яқинда харбий судда тор мор қилинган “ОФИС” деган ярим криминал уюшманинг узун қўли. Бу иддаолар рост ëки ëлғонлиги борасида мутассаддиалрдан изох кутамиз ва “қўшимча маълумот”ни ўзгаришсиз  қандай бўлса шундайлигича сизга тақдим қиламиз. 

“Фаргона вилоят прокуратурасининг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга карши кураш булими иш юритувидаги 170002/2022-83АЛ сонли жиноят иши буйича ЖК 167-модда 3-кисмининг а,в бандлари,184-моддасининг 3-кисми,189-модданинг 1-кисми билан Т.Т.Шамшиддинов ва бошкаларга нисбатан айблов чикарилан. Дастлабки тергов хулосаларига кура Т.Шамшиддинов ва бошкалар “Асака-Ёг” АЖнинг 55 000 000 000  (эллик беш миллиард) мулкларини ўзлаштирганликада айбланиб  иш хужжатлари судга такдим килинган. 

 Мазкур жиноят иши дастлаб, Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани жиноят ишлари бўйича судида салкам 5 ой давомида синчковлик билан урганилиб,  ҳар томонлама кўриб чиқилди ва 2023-йил 3-октябрда ҳукм чиқарилди. 

 Суд ҳукмига кўра, Шамшиддинов Тохиржон  Тургунпулатович Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 167моддаси 2-қисмининг “а,в” бандлари, 184-моддасининг 3-қисми, 189-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этилишида айбли деб топилиб, унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган – жарима жазоси тайинланиб, суд залидан дарҳол қамоқдан озод қилинган. 

 Иш Андижон  Вилоят прокурорининг уринбосари томонидан суд хукмининг Т.Шамшиддиновга оид кисмидан норози булиб,келтирилган протести асосида Андижон вилоят суди судлов хайъати апелляция инстанцияда куриб чикилиб, 2024 йил 17- апрелдаги ажримига кура суд хукмининг Т.Шамшиддиновга оид кисми узгаришсиз колдирилиб,  бошка  судланувчиларга  оид кисми кисман узгартирилиб конунга мувофиклаштирилган хамда судланганларнинг айбловидан уюшган гурух квалификация белгиси чикариб ташланган. 

Бирок, иш юзасидан Прокурор протест ва фукаровий даъвогар А.Рахмонов  ва судланганлар тафтиш шикояти келтирилган.  

  Иш буйича фукаровий даъвогар А.Рахмонов таниши “Офис” даги “ШУХРАТ” исмли шахсни номидан И.МУСЛИМОВ билан гаплашиб, жиноят ишини фукаровий даъвогар  А.Рахмонов фойдасига хал килишни сураган. 

 Лекин, Андижон вилоят судлари томонидан, А.Рахмонов фойдасига карор кабул килинмаганлиги сабабли, иш номаълум сабабларга кура, Тошкент шахар судига олиб берилган!!! 

 Эслатма : Жиноят ишини бир вилоят судидан бошка вилоят судига олиб бериш ваколати факатгина ОЛИЙ суд раисига тегишли хисобланади. 

  Вахоланки,Андижон вилоят суди томонидан   Т.Шамшиддинов ва бошкаларга айблов хукми чикарилган. 

Шундан сунг, ишни ноъмалум сабабларга кура тарафлардан келиб тушган шикоятларни тулик таништирмасдан, нимагадир шошма шошарлик билан тафтиш тартибида куриб чикиш учун тайинлашга эришади. 

Иш Тошкент шахар суди судъялари томонидан куриб  чикилаётган вактда, Олий суд раиси уринбосари бир неча маротаба 

ишни кураётган судъяларни уз  олдига чакириб,уларга Т.Шамшиддинов ва бошкаларга оид жиноят иши Давлат хавфсиз хизмати назоратида эканлиги, ишни Фукаровий даъвогар   А.Рахмонов фойдасига хал килиш кераклиги хакида тайинлайди. 

 Тошкент шахар суди судъялари Т.Шамшиддинов ва бошкаларга курилаётган жиноят иши буйича хар бир процессдан кейин Олий суд раиси уринбосари И.МУСЛИМОВ кабулига кириб, холат буйича доклад килиб туришган! 

 Шундан сунг, иш юзасидан судланувчиларнинг айбларини огирлаштирадиган протест булмагани сабабли, Т.Шамшиддинов ва бошкаларни касддан айблаш максадида такроран протест киритиш буйича Олий суд раиси уринбосари 

И.МУСЛИМОВ  Республика бош прокурор уринбосаридан илтимос килади. 

  Уз навбатида, иш прокуратура органларининг буюртмаси асосида иш кузгатилганлиги сабабли Андижон вилоят прокуратурасига кушимча протест келтирилишини тайинлайди!

Т.Шамшиддинов ва бошкаларга оид жиноят иши юзасидан иш буйича хукм чикаришдан олдин жиноят ишига протест кушилади.

Бирок, мазкур протестни судланганлар ва уларнинг химоячилари томонидан таништирилмасдан,асоссиз равишда ишга 

протест кушиб, Т.Шамшиддинов ва бошкаларга дастлабки тергов органи томонидан илгари  сурилган айбловни  куйишга эришади. 

Эътиборли жихати шуки, Т.Шамшиддинов ва бошкалар уюушган гурух белгиси сифатида айблашиб, жуда куп микдорда моддий зарар қопланмаган булса-да, иш юзасидан оммавий равишда эътирозлар булмаслиги учун барча судланувчиларга озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ булмаган жазо тайинлашга эришади. 

 Фақатгина уюшган гурух рахбари дея эътироф этилаётган Т.Шамшиддинов қамоққа олиниши кўрсатиб ўтилади. 

Бу “ОФИС” ташкилотига яқин шахслар Олий Суд мансабдор шахслари орасида бор деган гаплар хам бежизга тарқалмаганлигининг яққол далилидир дейди воқеага яқин манба. 

 Агарда, мазкур иш юзасидан тегишли тартибда хизмат текшируви ўтказилса, тафтиш инстанцияси томонидан йўл қўйилган қўпол қонун бузилиш холатлари аниқроқ намоён бўлар эди. 

Шунингдек, Тошкент шаҳар суди судъялари мазкур иш юзасидан Т.Шамшиддинов ва бошкаларнинг айблари йуклиги ҳақида айтишларига қарамай, Икром МУСЛИМОВ судъяларни Олий Суд раиси Бахтиёр Исламов олдига олиб киради. 

Ўз навбатида, Бахтиёр Исламов И.МУСЛИМОВ томонидан тўқиб чикарилган лофларга ишониб, Токент шаҳар суди судъяларига  Т.Шамшиддинов ва бошкаларни айблаш юзасидан ўз топширигини беради.”

Матн парчаси тугади. Сўз навбати иддао нишони бўлган мулозимларда.

Тағин ўқинг
7 декабр 2021
1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкали бузиб ташланди. Шу куни унинг демонтаж қилинган ҳайкали 53-008-ҳарбий ...
20 март 2016
Экипаж аъзоларининг барчаси БАА фуқаролари бўлгани, шунингдек, йўловчилардан 5 нафари хорижлик экани айтилмоқда. Хабар қилинишича, йўловчиларнинг 2 нафари украиналик, ...
24 январ 2016
Таниқли қўшиқчи, 45 яшар Наргиз Зокирова шанба куни Москванинг Backstage ресторанида берган концерти чоғида икки ксенофоб аëлнинг тажовузига учради. ...
17 феврал 2020
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга февраль ойи бошида бўлиши режалаштирилган, анча овоза қилинган давлат ташрифи жорий йил июнь ойининг ...
Блоглар
30 апрел 2025
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
8 апрел 2025
Бошқирдистоннинг Ay Yola мусиқа гуруҳи яратган Homay қўшиғи туркий халқлар суперхитига айланди ва Shazam рейтинги ...
28 март 2025
Ўзбек блогосфераси ҳақиқий жиннихонага айланди. Ишсиз, пулсиз қолган бирор бекорчи ёнига ўзига ўхшаган бекорчини олиб, ...