close
close
UzPoster
18 ноябр 2025

АҚШда терроризмда гумонланган ўзбекистонлик ноқонуний муҳожир қўлга олинди

close

FoxNews телеканалига кўра, АҚШда илгари қўйиб юборилган ва юк машинаси ҳайдовчиси сифатида ишлаган ўзбекистонлик ноқонуний муҳожир терроризмга алоқадорлик гумони билан яна қўлга олинган. АҚШ ҳукумати иккинчи бор қилган хатоларни кечирмайди. Бу гал йигитнинг кўрсатган важлари тингланмади.  

Ўзбекистонда 31 ёшли Аҳрор Бозоров 2022-йилдан буён террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумонланиб, қидирувда бўлган. Ўзбекистон расмийларига кўра, у интернет орқали жиҳодга чақириқларни тарқатган ва ёллаш билан шуғулланган. ИCЕ уни 9-ноябр куни Канзасда юк машинасини бошқараётганида ҳибсга олган.

Бозоров мамлакатга киритилди ва у Пенсилванияда тижорат ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга муваффақ бўлган. Штатда баъзи тоифадаги фуқаро бўлмаганларга қонуний бўлиш ҳужжатлари мавжуд бўлганда ҳуқуқ беришга рухсат берилади. ПеннДОТ ҳар қандай ҳайдовчилик гувоҳномасини фақат реал вақт режимида Save тизими орқали қонунийлиги тасдиқланган хорижликларга беришини маълум қилди.

ИCЕ маълумотларига кўра, Бозоров 2023-йил феврал ойида чегарани ноқонуний кесиб ўтган, чегарачилар томонидан қўлга олинган, бироқ амалдаги маъмурият қўлида қўйиб юборилган. Унинг ҳибсга олиниши муҳожирларга тижорат ҳуқуқларини беришга эътибор кучайтирилиши фонида содир бўлган.  Флоридада ноқонуний юк машинаси ҳайдовчиси иштирокидаги шов-шувли авария унга қўл келган. 

Трампнинг қарорлари туфайли бир миллионга яқин ноқонуний муҳожир АҚШни тарк этган.  Штатларда бундай тоифадаги шахслар ўн миллиондан ортиқ бўлиб қолмоқда. Трамп бошчилигидаги ҳукумат диний иғво ва унинг ортидан келадиган майда исёнларни ёқтирмайди. Бу «тарғиботчининг» тақдири Ўзбекистон томонига топширилди.

Тағин ўқинг
25 октябр 2021
Марказий сайлов комиссияси 25 октябрь куни президент сайлови натижалари тўғрисида баёнот берди. Дастлабки натижаларга кўра, сайловда Ўзбекистоннинг амалдаги президенти ...
8 апрел 2022
Мана, ғир этиб бир ҳафта ўтдию кетди. Ҳафта ичида қонхўр рус босқинчиларининг ëш гўдаклар, қизларни зўрлаб ўлдиргани, аëллар, кексалар ...
31 январ 2023
Ўзбекистонни тузган оила мансуби¸ олим ва Туркистоннинг сўнгги жадиди профессор Темур Хўжа Германиянинг Мюнхен шаҳрида ғарбий европадаги ўзбек дипломатлари ...
8 феврал 2019
Бургут тоғнинг тепасидаги чўққида қимирламай ўтирарди. Қуëн бўлса пастдаги адиру тепаликларда югургани югурган эди. Бир куни қуëн бургутга қараб: ...
Блоглар
19 ноябр 2025
Овсар ўзбек оммаси Гитлер фақат яҳудийлар ва лўлиларни қирғин қилган деб билади. Шу боисдан антисемитизм ...
18 ноябр 2025
Ўртоқлар, жуда долзарб масала муҳокамага чиқяпти. Ростини айтсам, бу хабарни илк эшитганимда далил йўқлиги сабаб ...
18 ноябр 2025
Яқинда укам милицияга, аниқроғи, учаска нозирига ариза билан мурожаат қилган эди. Ариза мазмуни хақорат қилиш. ...