close
close
Асосий мавзулар
2 декабр 2025

Андижонда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга тортилмоқда

close

Андижон тумани 35-мактаб атрофида 30 ноябрь куни Элтузда эълон қилинган шикоятдан сўнг вазият янада оғирлашди. Ўқитувчилар Элтузга иккинчи мурожаат йўллаб, ҳақиқатни ёпиш учун уларга босим ўтказилганини маълум қилишди.

30 ноябрдаги хабарда айтилишича, Ички ишлар вазири ташрифи олдидан ўқитувчилар мажбурий равишда мактаб тозалаш ишларига жалб қилинган. Уларнинг орасида ҳомиладор устозлар ҳам бўлган.   

1 декабрда эса мактабга Ички ишлар ходимлари келиб, ўқитувчилардан тушунтириш хати олган. Устозлар айтишича, улар қўрққанидан ўз хоҳишлари билан ишлагани ҳақида тушунтириш хати ёзишга мажбур бўлганлар. 

Энг ёмони, мактаб директори Х. Шаробиддинов ўқитувчиларни тозалик ишларини қилмасанг ишдан бўшатаман деб қўрқитмоқда. Устозлар таъкидлашича, янги директор даврида ҳам ишдан ҳайдаш билан таҳдид қилиш доимий босим воситасига айланган.

Устоз ўз вазифасини бажариши керакми ёки мактаб ҳовли супуриши керакми?

Қонун мажбурий меҳнатни тақиқлайди. Ҳурматли раҳбарлар эса бу қонунни менсимай, ўқитувчиларни арзон ишчи кучига айлантиришни давом эттирмоқда.

35-мактаб ўқитувчилари Элтуздан нажот кутмоқда. Улар ишидан айрилмаслик учун ҳақиқатни очиқча айтишга қўрқишади, аммо кўтарилган муаммога ечим топилмагани уларнинг тинчини бузган.

Бу воқеа бутун таълим тизимидаги муаммонинг очиқ мисоли. Устозни қадрламас эканмиз, таълимдан қандай натижа кутамиз?

Тегишли идоралар бу ҳолатга дарҳол жавоб бериши, мажбурий меҳнат ва таъқибни тўхтатиши шарт.

Тағин ўқинг
23 ноябр 2021
Косон тумани ҳокимлиги расмий веб сайтига кўра, “сўнгги 2 йил ичида Косон тумани маркази таниб бўлмас даражада чирой очган”. ...
24 апрел 2019
Адлия вазирлигининг ўз телеграм канали орқали йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш ёхуд ўтказиш тартибини бузиш жавобгарликка тортилишга ...
16 март 2017
Мирзиёевнинг Каримов хотирасини абадийлаштириш ҳақидаги қарорига бир нечта ўзбек зиёлиларнинг қарши чиқиши ортидан тармоқда уларни бадном қилишга уринишлар бошланди. ...
25 сентябр 2015
– Дунёда икки юздан ошиқ давлат бор, деярли барчасида тинчлик, саноқли давлатлардагина маълум сабабларга кўра нотинчлик холос. Юртимиз юз ...
Блоглар
2 декабр 2025
Мен табиатнинг уни вайрон қилган мулозимлардан бу қадар тез ва самарали қасос олишини кутмаган эдим. ...
1 декабр 2025
Марадер яъни талончи деган сўзни «капандўз» деб ҳам айтишади. Шундай одамлар бор ўликларни гўрдан қa ...
29 ноябр 2025
Ўзбекистон – эътиқод эркинлиги кафолатланган давлат. Қонунларда шундай ёзилган. Aммо амалдачи? Мактабларда, коллеж ва университетларда ...