close
close
Асосий мавзулар
16 сентябр 2020

Ўзбек айирмачилар партияси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун АҚШда ўз агентига эга

close

Вашингтон штатидан ўзини “мустақил олим” деб атаган шахс сургундаги ўзбек айирмачиларининг етакчиси учун АҚШдаги агент сифатида рўйхатдан ўтган.

Асли Украинадан бўлган микробиолог Андрей Хомутов чет эл агентларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қонунга (FARA) мувофиқ, Аманбай Базарбаевич Сагидуллаевга Америка ва халқаро етакчилар билан ёзишмаларида ёрдам бермоқда. Ҳозир Норвегияда яшаётган Сагидуллаев Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган, мазкур мамлакат таркибига кирувчи республика учун мустақилликка интилаётган “Alga Karakalpakstan” партиясининг раҳбаридир.

Узоқ вақтдан бери партия халқаро ҳамжамиятни янги давлат барпо этишда ёрдам беришга чақирган бўлса, Хомутов Foreign Lobby Report га берган интервюсида унинг фаолияти, асосан, атроф-муҳит билан боғлиқлигини айтди. У  Қорақалпоғистон аҳолиси учун ҳалокатли бўлган Орол денгизининг қуриб бораётганига эътибор қаратмоқчи:

“Мен унинг маслаҳатчиси сифатида, асосан, атроф-муҳит муаммолари билан шуғулланаман, – деди Хомутов. – Мен 59 ёшда бўлсам-да, лекин ҳаётлик давримда Орол денгизининг нормал ҳолатга қайтганини кўришни истардим”.

Унинг айтишича, ушбу муаммони ҳал қилиш мақсадида Исроил сингари муваффақиятли “қуруқ” мамлакатларнинг баъзи ноу-хауларини қўллаб, бутун дунё бўйлаб алоқаларини ишга солмоқчи.

Хомутовни рўйхатдан ўтказиш ва Оролга эътиборни кучайтириш Ўзбекистон учун қийин даврга тўғри келди. Чунки мамлакат мажбурий меҳнат айбловлари туфайли пахта экспортининг хусусий секторини бойкот қилишни тўхтатиш учун жамоатчилик билан алоқалар кампаниясини бошлаган.

Дональд Трамп маъмуриятининг Хитойнинг Шинжон минтақасидан пахта импортини тақиқлаш тўғрисидаги бугунги қарори, агар унинг экспортига қарши пахта бойкоти олиб ташланса, Ўзбекистонга фойда келтириши мумкин.

Ўзбекистоннинг сув талаб қиладиган пахтачилик саноатининг атроф-муҳитга таъсирига қайта эътибор қаратилиши масалани янада мураккаблаштириши мумкин.

“Пахтачилик сиёсати кўп йиллар давомида Ўзбекистон халқи учун зарарли бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасида атроф-муҳитнинг кескин таназзулга учрашига олиб келди, – дейди собиқ сиёсий маҳбус ва ўзбек пахтаси бойкотида етакчи роль ўйнаётган Германиядаги Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми нодавлат ташкилоти ижрочи директори Умида Ниёзова. – Қорақалпоғистонга етказилган зарар минтақадаги кескин сув танқислигига қарамай, ҳанузгача Қорақалпоғистонни пахтачиликдан озод қилмаган Тошкентдаги марказий ҳукумат томонидан содир этилаётган жиноятдир”.

Бироқ у атроф-муҳитни муҳофаза қилишни мустақиллик чақириқлари билан чалкаштирмаслик ҳақида огоҳлантиради.

-Айни пайтда айирмачилик масаласини кўтариш менга жуда хатарли ҳодиса бўлиб туюлмоқда,- деди у. – Ҳеч қандай демократик институтлар ва эркин матбуот бўлмаган бир пайтда Қорақалпоғистон халқининг Ўзбекистондан ажралиб чиқишга қандай муносабатда бўлишини айтиш қийин”.

Унинг фикрича, кенг миқёсда пахта етиштириш натижасида келиб чиқадиган атроф-муҳитнинг бузилиши, ҳатто энг оғир қурбонлари бўлса ҳам, “Қорақалпоғистон аҳолисига қарши мақсадли ёки қасддан камситишни” англатмайди.

“Мажбурий меҳнат, ерларни мусодара қилиш, қонунбузарлик, коррупция, пахта экиш ва топшириш бўйича буйруқлар бутун Ўзбекистонда мавжуд, – дейди Ниёзова. – Умуман, инсон ҳуқуқлари муаммолари, хусусан, пахтачилик соҳасидаги меҳнат ҳуқуқлари бутун Ўзбекистон бўйлаб долзарбдир”.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 март 2017
23 март куни Ўзбек миллий футбол термасининг Сурияга ютқазиши тармоқда футбол ишқибозлари томонидан ғазаб билан қарши олинди. Eltuz.com
11 май 2017
Давр тақозоси билан Ўзбекистонда совчилик анъаналари ўзгармоқда. Аста секин ўғиллардан ҳам кўра, қизларга тузукроқ жойлардан эр қидириш, совчи жўнатиш ...
13 май 2017
ТошДУнинг журфагида биз 1988-1993 йилларда ўқидик. Раҳматли домламиз профессор Очил Тоғаев публицистикадан дарс берардилар. Домлага нисбатан кўпчилик талабаларнинг ҳурмати ...
11 октябр 2015
Элтуз илгари хабар қилганидек Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани бош шифокори Юсуф Эсиргатов Дўстлик туман милиция бўлимидаги ҳибсхонада икки кун ...
Блоглар
24 сентябр 2020
Сўнгги пайтларда мендан энди мигрантларнинг тақдири қандай бўлиши ҳақида тез-тез сўрашмоқда. Айримлар Россиядан қайтаётган ишсиз ...
23 сентябр 2020
Шуҳрат Қаюмов мен таниган, мен мулоқотда бўлган санъаткорларнинг энг яхшиси, маданиятлиси эди. У киши билан ...
21 сентябр 2020
Аёллар дискриминацияси ва гендер тенгликка қарши ҳаракатлар аввал масжидларда, ички ишлар ходимлари орасида (аёлларни ечинтириб, ...