close
close
Асосий мавзулар
21 сентябр 2020

Ўзбек ТВ АҚШ киносини “маънавият” рамкасига тиқиб, аëлларни камситди

close

Аёллар дискриминацияси ва гендер тенгликка қарши ҳаракатлар аввал масжидларда, ички ишлар ходимлари орасида (аёлларни ечинтириб, тўдалашиб томоша қилиб видеога олишлар), кейин ТВ каналларимизда аллақачон бошланиб бўлган эди.

Аёллар қандай кийиниб, қандай ўтириб, қандай гапириши кераклиги-ю, сочини қаеригача ўстириб, қаерини беркитишгача диний маъруза-ю, диск ва китоблар шу даражада кўпайиб кетган эди-ки, бундан одамнинг кўнгли айниётган эди.

ТВ да эса тахминан бир йил олдин бир ҳолатга эътибор бердим. Чет эл кино ва сериалларига овоз берилаётганда эркакка аёлни сенсиратиб, аёлга эса эркакни сизлатиб овоз беришяпти.

Кино АҚШники!!! Аёл ва эркак шунчаки ҳамкасблар!!! Ёш бир хил!! Лекин аёл эркакка “ака” деб, сизлаб мурожаат қиляпти. Эркак эса уни сенсираб гаплашяпти))). Ва кинонинг охиригича шу аҳвол.

Бошқа каналларда ҳам айни шу ҳолат, чет эл киносими, ўзимизникими, фарқи йўқ. Ҳаммасида аёл эркакни сизлаяпти, эркак молга ўхшаб аёлни сансираяпти (эътибор бермаганлар, бир кузатинг). “Муносабат” кўрсатуви ҳам бунга бир мисол.

Бу нима? Янгича маънавиятми? ЎзТВга бунақа ўта илғор ғояларни ким беради?

Ўзи йигити ёки эрини сизлаш, уям етмагандек, уни “ака” дейишдек ғалати одат фақат битта бизда бор.

Қозоқ, туркман, туркларда, ҳатто арабларда ҳам йўқ бу одат (ёш ўртасида катта фарқ бўлса ҳам).

Майли, бизда нимадир бўлиб, шу одат эркак ва аёл муносабатларига шартли омил бўлиб кириб қолган, лекин чет элдаги йўқ нарсани бизга бор қилиб кўрсатишнинг нима кераги бор?

Эркак кишига ишонтириляптими? Лекин охирги воқеалар (Мустаҳкамни ҳимоя қилиш) аёллар учун кўпроқ аёллар курашаётганини кўрсатди.

Эркакларни доим ҳурмат қилиш ва уларга доим итоатда бўлиш кераклиги уқтирилмоқдами?

Лекин натижа тескари.

Ёки гендер тенглик кимларгадир жуда-жуда ёқмаяптими?

Юритилаётган сиёсатга зид, тушунарсиз ва бачкана ҳолат ва у авж оляпти.

Нодира Муса Исмоил

Блогер

Тағин ўқинг
3 январ 2020
Каримов даврида, тўғрироғи 1997 йили Ўзбекистонда бошланган президент томонидан йилларни номлаш анъанаси 2020 йилга келиб унутилди. Шавкат Мирзиёев ҳукумат ...
27 ноябр 2018
Ўзбекистоннинг бош расмий ҳуқуқ ҳимоячиси Акмал Саидов ҳозир анча ўзгарган. Мамлакат Инсон ҳуқуқлари миллий марказий раҳбари соҳада кўтарилган оғриқли ...
22 апрел 2016
“Авакян иши” номи билан шов-шув бўлаётган жиноят иши тўғрисидаги “фош этувчи” тафсилотлар Ўзбекистон ТВси экранидан ўзбек интернет ресурсларига кўчди. ...
Блоглар
24 сентябр 2020
Сўнгги пайтларда мендан энди мигрантларнинг тақдири қандай бўлиши ҳақида тез-тез сўрашмоқда. Айримлар Россиядан қайтаётган ишсиз ...
23 сентябр 2020
Шуҳрат Қаюмов мен таниган, мен мулоқотда бўлган санъаткорларнинг энг яхшиси, маданиятлиси эди. У киши билан ...
21 сентябр 2020
Аёллар дискриминацияси ва гендер тенгликка қарши ҳаракатлар аввал масжидларда, ички ишлар ходимлари орасида (аёлларни ечинтириб, ...