close
close
Кўзқараш
1 май 2019

Тошкент ҳокимининг “самосуд” қилишга ҳаққи борми?

close

Тошкент шаҳри ҳокимининг тадбиркор билан ёввойи «самосуд»ини кўриб, бир-икки фикр айтишни жоиз деб билдик.

Кимга қанақа билмадиг-у, лекин жуда хунук ва ёввойи йўл билан тадбиркорнинг пўстаги қоқилган. Бу биринчидан. Асосий масала – суд қарорисиз мулкнинг бузилиши қолиб, «эркак» бўлсанг…» бўлиб кетибди. Бу вазн тоифасидаги тенг рақиблар жанги эмас.

Иккинчидан, ҳокимнинг хатти-ҳаракатлари яна ва яна Ўзбекистонга мустақил суд ҳокимияти кераклигини кўрсатяпти. Прокуратура ва ижро органлари айтганини эмас, балки қонун номи билан ишлайдиган чинакам мустақил суд ҳокимияти бўлмас экан, кунимиз, тақдиримиз мана шунақа қўпол, циник раҳбарларга қолаверади. Адлия вазирлиги яқинда ёзғирганидек, суд тартибида ҳал қилиниши керак эди аслида.

Учинчидан, бу Ўзбекистон тарихидаги яна бир муҳим прецедент. Ҳокимлар эркин ва демократик сайловларда халқ томонидан сайланмас экан, халқ билан, тадбиркор билан (солиқ тўловчи) билан гаплашишни билмайдиган раҳбарлар ҳокимиятга келаверади.

Тўртинчидан, Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган инвестор учун аниқ-равшан сигнал бу: Ўзбекистонда бизнес қилмоқчимисан, по умолчанию айбдорлигингни бил. Инвесторларни журналистлар эмас, балки мана шунақа «холис, адолатли дебатлар» чўчитади ва чўчитди ҳам.

Бешинчидан, мустақил Ўзбекистоннинг 28 йиллик тарихи бизни битта аччиқ ҳақиқатга ўргатди. Ҳар қандай тадбиркорни, ким бўлишидан қатъи назар, ўнлаб моддаларда айблаб, жавобгарликка тортиш мумкин. Бунинг учун қаердадир «хоҳиш» бўлса, бас. Агар хоҳланилса, “Артел”гаям, “Акфа”гаям «қаҳрамон» тадбиркорга илгари сурил(аёт)ган айбловларни тўлиқ қўллаш мумкин. Вақт олий ҳакам.

Албатта, буларнинг барчаси ИМҲО.

Телеграмдаги «davletov.uz» канали блогери

Тағин ўқинг
30 январ 2020
Қозоғистон Хитойга ва Хитойдан йӯловчилар транспорти қатновини тўхтатиш билан бирга Хитой ватандошларига виза беришни ҳам чекламоқда.  Бу ҳақда мамлакат ...
28 июн 2017
Ўзбекистонда қўшиқчиларга расмий рухсатсиз YouТubeга клип жойлаштириш 1 июлдан тақиқланади. Лицензия битимларига оид янги ўзгаришларга асосан, бундай рухсат “Ўзбекконцерт” ...
3 май 2019
Ўзбекистонда Москва расмий нуқтаи назарини тарғиб қилувчи Вести.уз сайти  30 апрель куни 18 нафар маданият арбоби имзоси остидаги рус ...
3 декабр 2018
Ўзбекистонда интернет тезлиги 1 декабрдан бошлаб ўн баробар ошилиши ҳақида ваъда берилган эди. 30 ноябрь куни “Ўзбектелеком” АК халқаро ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...