Сўз эркинлиги: Миллат тараққиётининг энг катта кафолати
Мен табиатнинг уни вайрон қилган мулозимлардан бу қадар тез ва самарали қасос олишини кутмаган эдим. Каримов ва унинг шогирди Мирзиëевнинг асосий шиори “Мусаппо осмон” ғояси чиппакка чиқди. Дом кинони бузган мулозимлар яшайдиган Тошкент қарғиш урган заҳарли шахарга айланди.
Бир бошдан тушунтирсам
Дунёда қайси давлатлар энг муваффақиятли ва энг бой? Нега бутун ер шаридаги миллионлаб одамлар айнан ўша мамлакатларга кўчиб ўтиш учун мол-мулкини сотади, жон-жонини хавф остига қўяди? Сабаби жуда оддий: бу давлатларда инсон қадри баланд, иқтисод кучли, тиббиёт ва таълим энг юксак даражада. Ва уларни камбағал, заиф давлатлардан ажратиб турадиган энг муҳим омил — сўз эркинлиги.
Сўз эркинлиги — бу нафақат демократиянинг белгиси. Бу — самарали давлат бошқарувининг, одил суд тизимининг, коррупциянинг камайишининг, жамиятда ишонч ва ривожланиш муҳитининг энг асосий таянчи. Ҳақиқатни очиқ айтиш мумкин бўлган мамлакатда хатолар яширилмайди, муаммолар вақтли ҳал қилинади, энг муҳими — инсон ҳаёти қийматли бўлади.
Ли Вэньлянь: Дунëни касалликдан огоҳлантиргани учун жазоланган қаҳрамон
Олти йил аввал Ухан шаҳридаги 34 ёшли хитой шифокор Ли Вэньлянь янги вирус ҳақида дунёга биринчи бўлиб хабар берди. Унинг оғохлантирувчи саси эса эшитилмади: аксинча, у полицияга чақирилиб, «ёлғон маълумот тарқатганлик»да айбдор деб топилди ва «айбини тан олган» ҳужжатни имзолашга мажбур этилди. Бир неча ойдан сўнг эса вирусдан ўзи ҳам ўлди.
Лининг ўлими бутун дунёда символга айланди. Миллионлаб хитойлар интернетда «Бизга сўз эркинлиги керак!» деб талаб қила бошлади. Чунки одамлар яхши англаб етди: агар Лининг огоҳлантируви давлат томонидан эшитилганида, эҳтимол, пандемия бутун сайёрани забт этмас эди.
Ли Вэньляньнинг фожеаси бир ҳақиқатни исботлади:
Сўз эркинлигининг йўқлиги миллионлаб одамлар ҳаётини йўқ қилиши мумкин
Орол фожеаси: Сукутнинг эвазига йўқолган денгиз
Ўзбекистонда ҳам катастрофа сабоғи бор — Орол денгизи фожеаси. Денгиз ўлиб борар экан, бу ҳақда жамоат олдида биров қатъий гапиролмасди. Чунки Совет даврида сўз эркинлиги йўқ эди; республика раҳбарлари масалани яшириш билан машғул, халқ эса ҳақиқатни айтишдан қўрқарди.
1960-йиллардан бошлаб Амударё ва Сирдарёнинг суви оммавий равишда пахта майдонларига бурулди. Оқибатда денгиз тобора кичрайди, 1989 йилга келиб иккига бўлиниб кетди. Агар ўша пайтда экологлар, журналистлар, олимлар хавфни очиқча айта олганида — Оролни сақлаб қолишнинг имкони бор эди.
Бу фожеа мухим ҳақиқатни яна бир бор исботлади:
Сукут — фожеаларнинг энг катта шерикидир.
Эркин матбуот — халқнинг кўз-қулоғи
Пахта режалари ёки вирус ҳақидаги маълумотни яшириш мумкин. Аммо сабаби яширилган ҳар бир хато — миллионлаб инсонлар ҳаёти, табиий бойликлар, келажак авлод саломатлиги эвазига тўланади.
МасаланТошкентликлар “Дом кинони” йиқиб¸ атрофидаги боғ роғларни кесиб йўқ қилиб кўл қуритилганида жим ўтиришди писта бодом бўлиб. Оқибати эса мана. Бугунги Тошкентнинг аҳволини кўриб “Дом кинонинг арвоҳи урди” дея оламан. Дом кинони бузган герасторат Жахонгоир Ортиқхўжаев кўкрагига эса президент орден осиб қўйиб хурсанд юрибди ўзича.
Нега деб айтадиган тил қани? Уларга қараб вовуллаб қўядаиган кўппак ҳам йўқ атроф жонубда.
Шунинг учун Ғарб мамлакатларида журналистлар «watchdog» — «қўриқловчи итлар» деб аталади. Улар ҳукуматни кузатади, танқид қилади, савол беради. Агар ҳукумат журналистни қораласа ёки жазоласа — бу жамият учун хавотирли қўнғирақ сифатида эшитилиши ва қизил карта каби тахдидли кўриниши керак.
Чунки эркин журналист — халқ хавфсизлигининг кафолати.
Ўзбекистондаги вазият: бир қадам олдинга, уч қадам орқага
Мирзиёев даврида муайян ижобий ўзгаришлар бўлди: маҳаллий амалдорларни танқид қилиш мумкин бўлди,
ижтимоий муаммолар очиқ муҳокама қилинмоқда.
Аммо энг муҳим чизиқ — президент ва унинг оиласи танқиддан ташқарида. Айрим мустақил сайтлар ҳали ҳам блокланган.
Энг хавфлиси — бу нозик эркинликларнинг ҳеч қандай кафолатга эга эмаслиги.
Бугун эркинлик бор каби; аммо эртага яна ўша қоп қора тақиқлар замони қайтарилиши ҳам мумкин.
Агар журналистлар ёки блогерлар ҳибсга олинса — уларни ким ҳимоя қилади? Фақат жамиятнинг ўзи. Чунки сўз эркинлиги давлат томонидан бериладиган инъом эмас — у ватандошлар томонидан ҳимоя қилинган тақдирдагина мавжуд бўла олади.
Демак менинг сенинг¸ президент қизи Саида¸ ҳар ерда нозир Комил ва Алишер Усмоноивнинг ҳаёти — сўз эркинлигига боғлиқ
Хитойлик шифокорнинг ўлими ҳам, Орол денгизи фожеаси ҳам бир нарсани ўргатади:
Халқ сўз эркинлигига эга бўлмаса, ҳеч қачон хавфсиз бўла олмайди.
Сўз эркинлиги — инсон ҳаёти, соғлиғи, келажаги ва фаровонлиги учун энг кучли кафил.
У бор жойда мамлакат ривожланади. У йўқолган жойда эса фожеалар қайта-қайта такрорланаверади.
Мендан ойтш. https://t.me/uzrassomtuz
