close
close
Асосий мавзулар
8 март 2020

Рустам Иноятов яна бир лавозимидан айрилди

close

Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирги Давлат хавфсизлик хизмати)нинг собиқ раиси Рустам Иноятов Ўзбекистон теннис федерацияси раҳбари лавозимидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда Podrobno.uz сайти хабар бермоқда.

Мазкур истеъфо ҳақида федерациянинг 5 март куни бўлиб ўтган фавқулодда ҳисобот-сайлов конференцияси жараёнида маълум бўлди. 

Анжуманда федерациянинг янги президенти лавозимига Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки бошқаруви раиси Алишер Мирсоатов номзоди кўрсатилди. 

Конференция иштирокчилари ушбу номзодни бир овоздан маъқулладилар ҳамда Алишер Мирсоатов Ўзбекистон Теннис федерациясининг раҳбари деб эълон қилинди. 

“Мен янги раҳбарингиздаги бой тажриба билан теннисда юксак натижаларга эришишингизга ишонаман. Шу билан бирга, федерацияни узоқ йиллар давомида бошқариб келган Рустам Иноятовга ҳам алоҳида миннатдорлик билдирмоқчиман. 

Унинг раҳбарлиги остида Теннис федерациясида иш профессионал тарзда йўлга қўйилди. Ижозатингиз билан Рустам Расулевични федерациянинг фахрий президенти этиб сайлаш таклифини киритаман”, деди Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов. 

Конференция иштирокчилари ушбу таклифни маъқуллашди ва Рустам Иноятов Ўзбекистон Теннис федерациясининг фахрий президенти бўлди. 

“Теннис менинг севимли спорт турларимдан бири. Эътироф этиш керак, собиқ раҳбар бу соҳада профессионал иш олиб борди ва мен ҳам янада кўпроқ ишлашим керак. 

Биз жамоа билан бирга теннисни ривожлантиришга астойдил ҳаракат қиламиз ва янги мақсадларни амалга оширишга ваъда бераман. Ҳар доим Ўзбекистон байроғи халқаро майдонда баланд кўтарилганда мен бағоят ғурурланаман. 

Бундан буён мана шундай ғалабаларимиз теннис билан янада кўпайишига ҳаракат қиламиз”, деди Алишер Мирсоатов.

46 ёшли Алишер Мирсоатов 2017 йил 30 ноябрдан бери Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Собиқ раҳбар Рустам Иноятов эса Ўзбекистон теннис федерациясини 1999 йилдан шу кунгача бошқарган.

1976-81 йилларда КГБнинг Афғонистондаги дипломатик агенти бўлган Рустам Иноятов 1995 йилдан то 2018 йилгача Ўзбекистон Миллий ҳавфсизлик хизматини (МХХ) бошқарган.

2018 йилнинг бошида МХХ идорасининг номи ДХХга ўзгартирилиши ортидан президент Мирзиёев Рустам Иноятовни лавозимидан бўшатган, бироқ уни ўзига маслаҳатчи этиб тайинлаган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 феврал 2017
Беш йил бурун Швециянинг Стромсунд шаҳарчасида ёлланма қотил томонидан отиб кетилган таниқли имом Обидхон Назаровнинг яқинлари унинг анча тузалиб ...
2 январ 2018
Янги йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда спиртли ичимликлар қимматлади. Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қўшма қарорига кўра пиводан ташқари ...
10 октябр 2015
Ўзбекистонда одамларнинг қулларча мажбурий меҳнатга жалб этилгани ҳақидаги хабарлардан кейин, ҳар сафар бу хабарларни етказганларга қарши кампания ташкил этилади. ...
8 июн 2019
Иккинчи жаҳон урушида инсоният қозонган ва нишонлаган ғалаба куни аслида 8 июнь эканини кўпчилик билмайди. 1946 йил 8 июнь ...
Блоглар
18 март 2020
(Ҳикоямас, бўлгани…) Эргаш ўлипти…Ўзбекистонда ҳамма коронавирус ваҳмаси-ю, бозор давраси ташвишида… Гўёки оч қолиб кетгудек. Мен ...
10 март 2020
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилишда республика бўйича 300 дан зиёд қишлоқ ва маҳалланинг, ...
9 март 2020
1965 йилнинг 8 марти. “Хоразм ҳақиқати” газетасининг биринчи варағида оқ халат кийган врач аëлнинг янги ...