close
close
Асосий мавзулар
7 октябр 2020

Комил Алламжонов иши: Avtotest Report компанияси

close

Комил Аллламжонов томонидан асос солинган, ҳайдовчиларни ўқитишга ихтисослашган Avtotest Report компанияси 2017 йилда ҳукумат қарори билан тўла монополия ҳуқуқини қўлга киритган эди. 

Комил Алламжоновнинг бизнес лойиҳаларида давлатнинг роли айнан “Автотест” мисолидаянада яққолроқ кўринади. 

“Avtotest Report” тарихи 2012 йилга бориб тақалади. Бу даврда Алламжонов Давлат солиқ қўмитасида гапи ҳар ерда ўтадиган амалдорлардан бири эди. 

Аммо компания акциядори сифатида Алимбобоев Бобур Баҳодирович номи кўрсатилган бўлса-да, “Автотест”га тегишли патент эгаларидан бири Комил Алламжонов ҳисобланади. 

Бобур Алимбобоевнинг фейсбукдаги саҳифасида у “Солиқ инфо” ходими экани айтилган. Бу йигит Pomidor Entertainment компанияси акциядори ҳам ҳисобланади. 

Аммо кейинчалик “Миллий” телеканали номини олган бу компания Комил Алламжоновга ўтган.  Давлат реестридаги ёзувлар шундан далолат беради. 

“Автотест”га монопол ҳуқуқ тақдим этадиган илк ҳужжат Шавкат Мирзиёев ҳали бош вазир бўлган 2015 йилда у томонидан имзоланган қарордир. Унда “Автотест” ва 51 фоиздан ортиқ акциялари “Автотест”та тегишли ташкилотларга Ўзбекистонда автотранспорт воситалари ва шаҳар электромобиллари ҳайдовчиларини ўқитиш ва қайта ўқитиш ҳуқуқи тақдим этилишига розилик берилиши ҳақида сўз боради.

Қарорда қуйидагилар ёзилган: “Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари “Автотест репорт” МЖЧнинг сўровига кўра бир ой муддатда вилоятлар марказларига яқин ҳудудлардан ўқув мажмуалари  қуриш учун 3 гектардан кам бўлмаган ерларни текин тақдим этишни таъминласин”.

Қарорда “Автотест” ер учун йиллик ижара ҳақид ёки қандайдир бошқа маблағ тўлаши ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Яъни бош вазир Шавкат Мирзиёев хусусий компанияга давлат ерини шунчаки тақдим этиб юборяпти.

2017 йилда амалдаги бош вазир Абдулла Арипов томонидан “Автотест” фойдасига чиқарилган навбатдаги қарор ҳаммасидан ўтиб тушди. 

Бу қарорда 2018 йилдан бошлаб юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ҳар икки йилда бир марта “Автотест” ўқув марказларида малакасини ошириши мажбурий этиб белгиланди. 

Ҳукуматнинг хусусий компания манфаати йўлида бу каби очиқдан-очиқ ҳужжатлар қабул қилиши замонавий дунёда камдан-кам кузатиладиган ҳодисалардан биридир. 

Ҳукуматнинг Комил Алламжонов асос солган бизнес учун кафолатли монопол бозор яратишга бу уриниши жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. 

Эслатиш жоизки, қарор қабул қилингандан сўнг кўп ўтмай Алламжонов президентнинг матбуот котиби этиб тайинланганди.  

Аммо жамоатчиликнинг кескин норозилигидан сўнг ҳукумат ўз қарорига ўзгартириш киритиб, тегишли талабларга жавоб берадиган бошқа фирмалар ҳам бу иш билан шуғулланиши мумкинлигини маълум қилди.

Шунга қарамай, 2019 йил августда Монополияга қарши курашиш давлат қўмитаси “Автотест” ва унинг шўъба компанияларидан ташқари бошқа бирорта фирмага юридик шахслар ҳайдовчиларини қайта ўқитиш фаолияти билан шуғулланишга лицензия берилмаганини билдирди. 

Ҳолбуки, бу вақтда мамлакатда ҳайдовчиликни ўргатиш билан шуғулланадиган ўнлаб фирмалар фаолият юритарди.

Бундан кўринадики, қонунчиликдаги ўзгаришга қарамай, 2019 йилда ҳам “Автотест” ўзининг бу бозордаги устувор монополия ҳуқуқидан аввалгидек фойдаланиб келган. 

Тағин ўқинг
17 сентябр 2018
Икки жанжал ортидан ижтимоий тармоқ қаҳрамонига айланган Шерзод Қудратхўжаев 17 сентябрь куни танқидларга жавоб берди. У рус аёлига: “Уят! ...
22 июн 2020
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида 15 июнь куни очилган “Оқ кема” болалар оромгоҳи Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси бюджети, яъни ишчи-хизматчилар касаба ...
15 май 2017
Алпомиш фильмида рол ўйнаб танилган кино ва театр актрисаси Гавҳар Шарипова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевга мактуб йўллаб, ўтган йили ...
22 сентябр 2016
Қишлоқ хўжалигидан йироқ турли касбдаги одамлар, нафақат ўз оиласи ва ишини ташлаб далага чиқиши, балки бу ҳақда гапирмасликлари, шикоят ...
Блоглар
27 октябр 2020
Тўқсонинчи йилларда талаба эдим. Данғаралик таниқли журналист Шокирали Нуралиев: “Капитализм ҳуқуқсиз, ёлланма ишчиларни эзиб ишлатишдир. ...
26 октябр 2020
Ижтимоий тармоқларда популистлар томонидан Франция маҳсулотларига бойкот эълон қилиш ҳақида чақириқлар пайдо бўлмоқда. Келинглар, бу ...
22 октябр 2020
Миллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш деган баҳона, ниқоб ёрдамида монополларимиз қонимизни сўриб ётибди. Ташқаридан истеъмол моллари ...