close
close
Асосий мавзулар
10 июл 2019

“Бир ёнда ожизу, бир ёнда кучли…”

close

Муҳаммад Солиҳ шоир ва сиёсатчи. 1949 йил 20 декабрда Хоразмнинг Урганч туманида дунёга келган. Тошкент давлат университетининг журналистика факультети ва Москвадаги Олий адабиёт курсларида таҳсил олган.

1977 йилда илк шеърий китоби чоп этилган Солиҳ XX аср ўзбек шеъриятига Ғарб авангардчилигини олиб кирган шоир сифатида шуҳрат козонди.

Муҳаммад Солиҳнинг 20 дан ортиқ шеърий ва публицистик китоби чоп этилган. Солиҳ сиёсий фаолиятини 1985 йилда бошлади. У “Бирлик” халқ ҳаракатининг асосчиларидан бири.

1989 йил “Бирлик”даги бўлинишдан сўнг Солиҳ “Эрк” партиясини қурди.

1991 йил 29 декабрда ўтган илк президент сайловида Ислом Каримовнинг рақиби бўлган. 1992 йилда ҳибсга олиниши ва мухолифатга қарши қатағонлар ортидан Ўзбекистонни тарк этган.

Каримов режими уни 1999 йилдаги Тошкент портлашларида айблаб, ўн беш ярим йилга сиртдан қамоқ жазосига ҳукм этган.

“Элтуз” “Озодлик оҳанглари” аудиотўпламига кирган шеърларни тақдим этишда давом этади.

2007 йили Сорос жамғармаси томонидан Лондонда чоп этилган бу китобга ўз юртида аксар тақиқланган турфа шоирларнинг ижтимоий шеърлари ўрин олган.

Шундай Ватанинг бўлатуриб

Шундай Ватанинг бўлатуриб,
Ёзасан юлдузлар ҳақида,
Чароғон кундузлар ҳақида,
Қошлари қундузлар ҳақида.

Шундай Ватанинг бўлатуриб,
Сен гуллар ҳақида куйлайсан.
Онангнинг ҳам кўзёшини сен
Шабнам дея ўйлайсан.

Шундай Ватанинг бўлатуриб,
Коинот ҳақида сўзлайсан.
Тошга уриш керак бўлган бошни
Гулчамбар учун шайлайсан.

Шундай Ватанинг бўлатуриб,
Қурол йўқ қўлингда.
Шундай ватанинг бўлатуриб,
Қўрқасан ўлимдан!

На гўзал

Бир ёнда ожизу, бир ёнда кучли
кураш бошланаркан тарафма-тараф,
ожизнинг ёнини олганинг учун
“хоин” деб ном олмоқ нақадар шараф!

На шараф, халқини қул этган подшоҳ
“менинг душманим” деб сени атаса,
жазавага тушса, исминг эшитган чоғ
китобингни ўқиб, йиртса, топтаса!

На шараф-ки зулмга “зулм!” дея олсанг,
бошингда ҳар куни синса-да таёқ,
шайтондан қўрқмаслик нақадар гўзал,
на гўзал ягона Оллоҳдан қўрқмоқ!

Муҳаммад Солиҳ
“Озодлик оҳанглари”

Тағин ўқинг
30 апрел 2019
Ўзбекистон Олий суди жорий йилнинг 16 апрель куни журналист Бобожоновларга тегишли уйларни тортиб олиш тўғрисидаги суд қарорларини ўз кучида ...
2 сентябр 2016
Таъзияни ТРТ давлат телеканали намойиш этди. “Ўзбек Президенти Ислом Каримов оламдан ўтди. Аллоҳ уни раҳматига олсин. Туркия Республикаси ўзбек ...
17 октябр 2016
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон матбуоти бош вазирнинг виртуал қабулхонасини салкам “адолат уйи”га тенглаштириб қўйди, десак хато бўлмайди. Ҳозир ҳар бир ...
5 апрел 2019
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Германия форуми (UGF)нинг «Улар аввал пахтага чиқмаслигимизни айтишди, кейин эса далага жўнатишди» номли янги ҳисоботида қайд ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...