close
close
Асосий мавзулар
6 август 2019

Жаслиқ қамоқхонаси бузилмайди, тергов ҳибсхонасига айлантирилади

close

Президент Мирзиёев қарори билан 3 август куни Ўзбекистондаги машъум Жаслиқ қамоқхонаси ёпилди. Айни қарорда қамоқхона бинолари ва мулклари Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ 2-тергов ҳибсхонасига берилиши билдирилди.

Жаслиқ қамоқхонасининг собиқ маҳкуми, айни пайтда ҳуқуқ фаоли, 67 яшар Аъзам Турғунов “Элтуз”га берган интервьюсида аслида Жаслиқ қамоғи тўлиқ тугатилмагани, қийноқлар ва ноҳақ ҳибсга олишлар тўхтамаганини айтади:

“Ўша Жаслиқни тугатди, деб хурсанд бўлаётган одамлар кўп нарсаларни назардан қочиряпти. Қаранг, тугатилди деб айтиляпти, лекин уни Қорақалпоғистон ички ишлар юрисдикциясига беряпти. 2-тергов ҳибсхонаси қилинади, деяпти. Асосий қийноқлар, айбни бўйнига қўйиш аслида тергов изоляторида рўй беради-ку. Энди, менинг қўрқаётганим, буни тергов изолятори қилади-да, Тошкентда қилиниши керак бўлган терговни ўша ёққа олиб кетади. У ерга ким бора олади? Кимни боргиси келади у ёққа? Тошкентдан 2000 километр жойга…”.

Жаслиқ тўлиқ тугатилиб, биноларини тадбиркорларга бериш маъқул эди, дейди Аъзам Турғунов:

“Ақлли одам учун бу тайёр бино. Ўша ернинг халқи Қўнғирот учун миллион-миллионга тортадиган қанча нарса ишлаб чиқарса бўлади у ерда. Тугатилди дедими, тугатиш керак. Бу дегани қайта ташкил қилиш керак, дегани эмас-ку”.

Бугун Швейцарияда яшаётган, жияни ва ўғиллари қамоқда қолаётган 73 яшар Аҳмаджон Мадумаров Жаслиқ қамоқхонасининг тугатилишидан хурсандлигини айтади.

“Ушбу қамоқхонанинг ёпилишини Ўзбекистон президенти олиб бораётган катта бир ўзгариш, деб биламан. Бу қамоқхонада узоқ вақт менинг жияним Абдулаҳад сақланган. Мирзиёев иқтидорга келгач, у манзил колонияга чиқарилди. Бу қамоқхонада инсоният ҳеч бир кўтара олмайдиган зулмларни ўйлаб топишган эди”, дейди Мадумаров “Элтуз”га берган интервьюсида.

Давлатни ағдаришда айбланган, жияни Жаслиққа ташланган ва яна икки ўғли қамалган Мадумаров бу қамоқхона тарихий музейга айлантирилиши керак, дея ҳисоблайди.

“Бу қамоқхона Ўзбекистон халқига жуда кўп зулмлар келтирган. У ерда қамоқда ўтириб чиққан Аъзам Турғунов, Аъзам Фармонов, бир қанча журналистлар ва асосан диндорлар жуда кўп зулм кўришган. Шунинг учун бу қамоқхона музейга айлантирилганида эди, яхши бўларди. Ислом Каримовнинг ўзбек халқига кўрсатган зулми ошкор бўлган бўлар эди”.

Шунингдек, Мадумаров айни қамоқхонада қийноқларни амалга оширган шахсларга қарши тергов суриштируви бошланиши кераклигини таъкидлади.

“Яъни нафақат шу ерда ишлаганлар, балки бошқа колонияларда ишлаб одамларга зулм ўтказганлар устидан албатта жиноят иши қўзғатилиши керак. Шодиевнинг ўзи кўрсатма бериб, қамоқхоналарда репрессиялар ўтказарди. Қамоқхоналарда биринчи муовин СНБдан қўйилган бўлар эди ва у хоҳлаган ишини қилар эди…”.

Жаслиқнинг собиқ тутқуни Аъзам Турғунов ҳам айни машъум қийноқларни эслайди ва бу амалиётлар ҳамон давом этаётганини айтади.

“Лекин асосий гап ўша биз айтаётган нарса – ноҳақ қамалганларнинг ишини қайта кўриб чиқиш. Мана, бугун Кубатиннинг судидан келдик. Яна ортга қолдиришди. Олим одам. Кубатин, Акром Малик, Рустам Абдуманнопов… Жуда кўп ноҳақ қамалганлар. Махсус комиссия тузиш керак-да. Бизга ўхшаган бир-иккита мухолифатчиниям ўшанга қўшиворса, яхши иш бўларди. Қийноқлар йўқ деб ҳозир айтишяпти. Яқин-яқинларгача Акмал Саидов ҳам, Светлана Ортиқова ҳам, Сайёра Рашидова ҳам Ўзбекистонда қийноқлар йўқ, деб келишди. Охир-оқибат президентни ўзи тан олди-ю, ҳалиям бор қийноқлар”, деди ҳуқуқ фаоли “Элтуз” нашрига берган интервьюсида.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 январ 2017
Каримов ўлимидан сўнг кенг урф бўлган Виртиуал қабулхона ортидан, ҳар бир туманда Халқ қабулхоналари ташкил этила бошланди. Халқ қабулхонасида ...
21 январ 2019
Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева 21 январь куни ўзининг 62 ёшга тўлган кунини Ўзбекистон Бош прокуратураси биноси олдида ҳокимларнинг ...
3 май 2018
Давлат тўнтаришида айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаевга 2 май куни прокурор 5 йил қамоқ жазосини, қолган уч айбланувчига эса суд ...
26 август 2016
Ўз томорқасида мева сабзавот етиштирган деҳқонларнинг ҳосилини эркин сотишига рухсат берилмаётгани, уларга милиция ва кучишлатар идоралари орқали босимлар кўрсатилаётгани ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...