close
close
Асосий мавзулар
18 декабр 2019

ИИБ ўғирлаб кетилиб, калтакланган тошкентлик блогер ишини суриштира бошлади

close

Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси 16 декабрь куни тошкентлик 35 яшар Амир Шарифуллиннинг номаълум шахслар ўғирлаб кетиб калтаклашгани, сазойи қилишгани юзасидан аризани қабул қилди.

Шу куни “Азия терра” нашри  бу ҳақда мақола чоп этилган эди. Фарида Шарифуллинанинг “Элтуз” мухбирига билдиришига кўра, Алексей Волосьевичнинг айни мақоласидан сўнг суриштирув жадаллашган.

Тошкент ШИИББ вакиллари подполковник Умид Қурбонов ва лейтенант Дмитрий Медведский воқеа юзасидан Амир Шарифуллиннинг уйига келишган.

Улар одам ўғирлаш воқеаси тафсилотларига аниқлик киритиш ва ариза қабул қилиш учун Фарида Шарифуллинани ШИИББга олиб боришган. У ерда Фарида Шарифуллинанинг аризасини қабул қилишган. Шаҳар ИИББда унинг иддаоларини тинглашган, ўғлининг ўғирланиши ва калтакланишига оид аризасини қабул қилиб олишган, тиббий кўрикдан ўтказишга жўнатишган. Бу суриштирувга жуда кўп куч ташланган.

“Суриштирув бошлангани яхши, албатта. Бироқ фақат улар ишни сиёсий рельсдан одатдаги жиноий жанжалга буриб юборишларидан жуда қўрқаман”, дейди Фарида Шарифуллина “Элтуз” мухбари билан суҳбатда.

Амир Шарифуллинни 10 декабрь куни ўзини ДХХ ходими деб танитган икки номаълум шахс «Спарк» машинасида бошига қоп кийгизиб олиб кетган. Кейин уни телефон камераси олдида ечинтириб, фейсбукда тарқатган изоҳлари учун (номаълум шахсдан) кечирим сўрашга мажбурлашганини билдирган.

Бу ҳаракатни у бугунги кунда йигирма мингдан ортиқ одамни бирлаштирган “Тошкент-СНОС” фейcбук гуруҳининг маъмури бўлган онаси Фарида Шарифуллинага босим ўтказиш эҳтимоли билан изоҳлади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 май 2015
Сиз айта оласизми “Ўзбек-немис инсон ҳуқуқлари форуми” (Uzbek-German Forum – UGF)га рахбарлигингиз ҳақида? – 2008 йили мен Ўзбекистонда тўрт ...
16 ноябр 2017
Сал аввалроқ ўзбек матбуотида Меҳнат вазирлиги ва Миграция агентлиги масъуллари Росссияга сафар қилиб, кўплаб учрашувлар ўтказгани, бўлажак мигрантлар учун ...
5 апрел 2019
Тиббиётга оид “The Lancet” интернет нашри 3 апрель куни эълон қилган, 195 давлатни қамраган тадқиқот натижасига кўра ёмон овқатланиш ...
10 сентябр 2019
“Азизбек тепки зарбидан ва оғриқдан полга қулайди. Қутурган Тошпўлатов унинг устига чиқиб сакрай бошлайди. 3-4 марта товони билан унинг ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...