close
close
Асосий мавзулар
8 апрел 2020

Ўзбекистонга кириши расман тақиқланган ўзбек олими Британияда оламдан ўтди

close

17 йилдан буён Британияда истиқомат қилаëтган қишлоқ хўжалиги фанлари доктори¸ профессор¸ агрокимёгар, тупроқшунос олим Аҳмаджон Хоразмий (Аҳмад Ҳасанов) 5 апрель куни 72 ëшида Стокпорт шаҳрида оламдан ўтди.

Ўзбекистон ватандоши бўлган Аҳмад ҳожи Хоразмийнинг ўз ватанига қисқа муддатга киришига ўзбек мулозимлари тарафидан тушунарсиз тақиқ қўйилган.

Аҳмад ҳожи Хоразмий 2018 йилда Шавкат Мирзиëев номига мактуб ëзиб, уни қўллаб-қувватлашини изҳор қилган ҳолда Ўзбекистонга сафар қилиб, яқинлари билан кўришиб қайтишга имкон берилишини сўраган эди.

Тупроқшунос олим ўз мактубига Мирзиëевни мақтаб гапирган радиосуҳбат матнини ҳам илова қилган.

Аҳмад ҳожи Хоразмийнинг бош вазир виртуал қабулхонасидан олган жавоб хатида “Сизга Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-қарорининг 19-моддаси асосида, яъни “миллий хавфсизлик ёки жамоат тартибини муҳофаза қилишни таъминлаш манфаатлари йўлида” Ўзбекистон Републикасига келишингиз рад қилинади”, деб ëзилган.

Бундан олдин айни мазмундаги рад жавоби ëзилган мактуб олимнинг Хоразм вилоятида истиқомат қиладиган ўғли Ойбекка вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Саъдуллаев имзоси билан келган эди.

Хоразм вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ходимининг “Элтуз”га айтишича, Ўзбекистон ватандоши Аҳмад ҳожи Хоразмий МХХдан берилган рўйхатга асосан Ўзбекистонга киритилмаслиги ҳақида яқинларига мактуб юборилган.

2005 йилда Тошкент шаҳри ҳокимлиги биноси олдида ишдан бўшатилганидан норози бўлиб пикетлар ўтказгани ортидан тазйиққа учраган Хоразмий ўша йили Британиядан сиëсий бошпана олган эди.

Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар академиясининг собиқ аъзоси, профессор Аҳмад ҳожи Хоразмий Хоразм вилояти ҳокимлиги агросанаот мажмуасида ва бошқа ҳукумат тизимларида ишлаган.

Аҳмад ҳожи Хоразмий ўз вақтида таниқли ҳофиз Комилжон Отаниëзовдан тор чалиш сирларини ўрганган ҳаваскор ҳофиз ҳам эди.

“Элтуз” таҳририяти Аҳмад ҳожи Хоразмийнинг яқинларига таъзия изҳор қилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 апрел 2017
18 апрел куни Қирғизистон президенти Алмаз Атамбаевнинг 20 яшар кенжа қизи Алия Шагиевага тегишли “Фейсбук” ва “Инстаграм” ижтимоий тармоқларидаги ...
9 октябр 2019
Тарихга Горбачёв ҳуррияти дея кирган 1985 йилдан 1991 йилгача бўлган даврда ўзбек журналистикасида кўтарилиш пайдо бўлгани кузатилди. Ошкоралик, демократия ...
30 март 2020
Туман марказига бориб келдим. Ишим бор эди. Қалампир ва помидор кўчатлар сотяпти экан. “Помидор кўчати етти донаси минг сўм”, ...
7 сентябр 2016
Ўзбек сегментида Каримов ўлимидан сўнг агрессив троллинг авж оларкан, ижтимоий тармоқда президент Ислом Каримов ўлими фонида унинг шахсини илоҳийлаштириш ...
Блоглар
20 апрел 2020
Депутат отасига ишониб ёки орқамда  “окахон”ларим бор деб карантин тартибларини  бузаётганларни умуман аяб ўтирмаслик керак. ...
20 апрел 2020
Хотираларимда ўтган асрнинг 70-йиллари аурасига кириб қолдим, чиқиш осон бўлмаяпти… Ғарб шеърияти ҳақида ёзилган туркум ...
18 апрел 2020
Аврангзеб (тож безаги) дея тарихга кирган Абул Музаффар Муҳиддин Муҳаммад Оламгир (1618—1707) Ҳиндистонда Буюк мўғуллар ...