close
close
Cатира
2 июл 2019

Машшоқ оч қолмаслиги учун қашшоқ тўй қилсин

close

Ҳукуматнинг тўйларни чекламаслиги ҳақидаги хабарлари ортидан 2018 йилнинг 2 июлида Тошкентда 13 та карнайчи иштирокида ўтказилган тўй тасвирлари тармоқда тарқалган эди.

29 июнь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида тўй анъаналарини меъёрий ҳужжатлар билан чекламаслик қарори ҳақида билдирилганди.

Тўйларни ихчамлаштириш таклифини илгари суриб келган президент Мирзиёев шу куни Олмазор туманида чиқишида тағин шу ҳақда гапирди.

“Олмазор туманидан бошланглар шундай 50 кишилик намунали тўй қилишни. Хавф-хатар бўлмайди у ерда. 505 та маҳаллада биттадан намунавий тўй бўлади”, – деди президент.

Президент бу таклифини шу йилнинг бошида илгари сурган, қарор 15 июнь куни чиқиши керак эди, бироқ қарор ой охирига қадар сурилиб келди.

Сўнгги 27 йил давомида ундан олдин ўтган президент Каримов даврида ҳам дабдабали тўйларни чеклаш ҳақида ҳужжатлар қабул қилинган эди.

Ўзбекистон президентининг 1998 йил 28 октябрда имзолаган фармони бунга мисол.

“Лавозимини суиистеъмол қилаётган раҳбарлар, оёғи ердан узилган, манманликка берилиб кетган ҳавойи мансабдорларнинг номақбул ҳаракатлари маҳаллаларда, истиқомат жойларида соғлом муҳит бузилишига сабаб бўлмоқда, оддий одамларнинг нафсониятларига тегмоқда, уларнинг адолатга, умуман, давлат ҳокимиятига ишончига зиён етказмоқда. Мазкур интилишларнинг носоғлом мусобақага айланиб кетиш ҳоллари дабдабали тўй-ҳашамларни ўтказишга қурби етмаган ор-номусли кишиларни оғир аҳволга туширмоқда”, дейилган эди Каримовнинг ушбу фармонида.

Кейинчалик 2015 йилнинг 15 июнида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши тўй кортежидаги машиналар миқдорини ва ортиқча дабдабаларни чеклаш ҳақида қарор чиқарган. Ҳукумат бу қарор юзасидан яна бир қатор тавсиялар ҳам ишлаб чиққан эди.

Бугунги кунда ўзбек ҳукуматининг ҳам, жамиятининг ҳам барча муаммолар қолиб, ҳамон тўйларни қандай ўтказиш ҳақидаги бош қотираётгани Беҳбудийнинг бундан юз йил бурунги гапларини эслатди.

“Тўй ва таъзияға сарф қилинатургон оқчаларимизни биз, туронийлар илм ва дин йўлиға сарф этсак, анқариб оврупойилардек тараққий этармиз. Йўқ, ҳозирги ҳолимизға давом этсак, дин ва дунёға зиллат ва мискинатдан бошқа насибамиз бўлмайдур”, дея ёзган эди у “Ойна” журналида (1915 йил, 13-сон, 338—342-бетлар) босилган мақоласида.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 ноябр 2018
Яқинда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнат кўринишларига йўл қўймаслик борасидаги жавобгарлигини ошириш тўғрисида фармон ...
14 май 2018
Ўзбекистонда “Мардикорлар касаба уюшмаси”ни тузгани учун 10 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум этилган Фахриддин Тиллаев 12 май куни озод ...
13 июн 2016
Саммитга ҳали икки ҳафта вақт борлигига қарамай, масжидларга ва бошқа жамоат идораларига, одамлар махсус металл сканери орқали текширилган ҳолда ...
5 июл 2019
Президент Мирзиёев 2017 йилнинг  13 июнидаги чиқишида ўзбек судьяларини одамларни ҳимоя қилмасликда, порахўрликда, ноҳақ қарорлар чиқаришда айблаган эди. Каримов ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...