close
close
Cатира
15 август 2019

Блогерларни изоҳлар фаррошига айлантирманг!

close

Комил Алламжоновнинг блогерлар постлар остидаги изоҳлар учун ҳам жавобгар бўлиши ҳақидаги баёноти қизғин муҳокама қилинмоқда. Шу муҳокамаларда кўзим тушган энг зўр фикр мана бу бўлди:

“Ундан кўра, Алламжоновнинг ўша баёноти тагида сўкининглар, ўзини айбдор киламиз”.

Биласизми, кимлар очиқ баҳсдан қўрқади? Ўз ғояси тўғрилигига ишонмайдиган одамлар.

Биласизми, ким танқид ёки ҳақорат эшитса, гапирганнинг овозини ўчиришга уринади? Ўзига ишонмайдиган одам.

Шундай экан, ортиқча жазо ўйлаб топадиганлар, “блогингдаги ҳақоратли изоҳ учун ҳам жавобгарсан”, дейдиганлар аслида ўзининг ҳақлигига ишонмайдиган, бировнинг танқидига асосли жавоб беролмайдиган одамлардир.

Очиғини айтсам, ўзбек қонунчилигида бу масалада нима дейилган, ростдан шунақа чоралар назарда тутилганми-йўқми, билмадим. Шунга бир нарса деёлмайман. Лекин жаҳон амалиётида шунга ўхшаган нарса бор. Сизга тегишли каналда, блогда, сайтда кимдир эктремистик фикрлар, ирқчилик, миллатчилик ва ксенофобия руҳидаги изоҳлар қолдирса, уни ўчириш керак. Ҳақорат ва туҳматнинг ҳам жазоси бор, албатта.

Лекин бунинг чегараси қонунчиликда аниқ белгилаб берилиши лозим. Акс ҳолда бирор амалдор ваколатидан фойдаланиб озгина киноя гапни ҳам, масхараомуз изоҳни ҳам ўзича ҳақорат деб баҳолаб юбориши мумкин. Масалан, мен бу постни “Комилжон оға, бугун авжига чиқдингиз”, деб бошламоқчи эдим, у киши ҳазилни ҳам ҳақорат деб баҳоламасинлар, деб қўрқдим.

Келинг, ҳамма ўзи учун жавоб берсин. Блогер – пости учун, ўқувчи – изоҳи учун. Блогерларни изоҳлар қоровулига ва эркинлик цензорига айлантирманг.

Эльдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
10 январ 2019
Бекободлик нашаванднинг “қийналиб етиштирган наша ўсимлиги”ни ИИБ ходимлари олиб қўйишгани ҳақидаги президент қабулхонасига 2019 йил 5 январда жўнатилган шикояти ...
24 март 2016
“Адолат” газетаси интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги масалаларига бағишлаб Самарқанд давлат чет тиллар институтида бўлиб ўтган тадбир ҳақида хабар ...
22 март 2019
Ушбу мақола “Элтуз” мухбирининг бир-бирини танимайдиган қатор тошкентлик тадбиркорлар билан суҳбатлари асосида тайёрланди. Мақолада гап тадбиркорларга очиқча таҳдидлар қилиб, ...
25 январ 2020
Ўзбек адабиётининг забардаст ёзувчиси Анвар Обиджон 25 январь куни 72 ёшга тўлади. У 1947 йилнинг 25 январида Фарғона вилоятининг ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...