close
close
Cатира
18 феврал 2020

Олтинсойликларга аза – хоккейчиларга маза!

close

Жорий йилнинг 17 февраль куни президент Мирзиёев россиялик хоккейчилар Валерий Каменский, Александр Якушев, Виталий Прохоров ва Алексей Жамновга Тошкент шаҳри марказидаги элит тураржой мажмуасидан квартиралар совға қилгани ҳақида Россиянинг РИА агентлиги хабар тарқатди.

“Бугун президентимиз топшириғи билан дунёга танилган хоккейчиларга сертификатлар топширмоқдамиз. Токи улар Ўзбекистонга ўз уйларига келгандай келиб, бу ерда ўз тажрибалари, билим ва кўникмаларини баҳам кўришсин”, дея иқтибос келтирди Россия ахборот агентлиги Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сертификат топшириш маросимидаги гапларидан иқтибос келтириб.

15 февраль куни ўзбек ижтимоий медиасида овоза бўлган ИИБ ходимлари ва аҳоли ўртасида тўқнашув видеоларидан кейин пайдо бўлган бу хабар ижтимоий тармоқда турли баҳслар уйғотмоқда.

Тасвирларда Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги Халқобод маҳалласида уйларидан ҳайдаб чиқарилган аҳоли ва ИИБ ходимлари ўртасида юз берган тўқнашув акс этган эди.

Бундан бир йил аввал, 2019 йилнинг 16 март куни президент Мирзиёев Тошкентда мамлакат спортини ривожлантиришга ҳали ҳеч бир ҳисса қўшмаган Россия хоккейи ва фигурали учиш юлдузларига квартиралар ҳадя қилишга фармон берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 март 2016
Манзура Instagramдаги шахсий саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўтказилаётган ...
25 апрел 2018
“Чегара билмас мухбирлар” (RSF) ташкилоти 25 апрель куни эълон қилган 2018 йилги матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон ўтган йилги 169-ўриндан ...
30 август 2018
Сентябрь келиб, Мустақиллик шарафига карнай-сурнай, мактабларда биринчи қўнғироқ, ўқиш бошланиши кетидан мамлакатда пахта терими бошланади. Нафақат фермерлар, балки ўқувчи, ...
18 октябр 2018
18-19 октябрь кунлари  Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Россия президенти Владимир Путин Бухоро вилояти чегарасида қурилиши режаланган атом электр станциясининг ...
Блоглар
4 март 2020
Миллийлик билан ассоциация уйғотадиган яна бир атрибут — пахта гули туширилган чойнак-пиёла. Бу чойнак-пиёла дизайни ...
2 март 2020
Бугун мен учун ва мен мансуб бўлган миллат учун азиз инсон – Совет Иттифоқининг илк ...
17 феврал 2020
Ўзбекистонда тобора оммавийлик касб этаётган, “президент ташаббуси” билан ташкил этилаётган кластерлар пахтани қўшиб ёзишнинг олдинги ...