close
close
Cатира
10 март 2020

Автомобиль нархи ошди – одамлар шошди

close

“UzAvto Motors” АЖ 9 мартдан автомобиллар нархини 3 фоиздан 21 фоизгача оширганини маълум қилди. 

Билдирилишича, оддий аҳоли сотиб олиши мумкин бўлган харидоргир автомобиллар нархи оширилган. Улар орасида Spark, Nexia, Lacetti бор.

Шундай қилиб, Sparkнинг нархи модификациясига қараб 10-21 фоиз, Nexiaники 15-19 фоиз, Lacettiники эса 3 фоиз ошди.

Шусиз ҳам аҳоли чўнтаги кўтармайдиган Tracker, Trailblazer, Equinox, Traverse ва Tahoe автомобиллари нархлари эса ўзгаришсиз қолдирилди.      

Сир эмас, Ўзбекистонда тадбиркорликни эндигина бошлаган одам борки, ўзбеклар орасида “бўлка нон” деган ном билан шуҳрат қозонган Damas автомобилини сотиб олишга чоғланади. Шу боисдан бўлса керак, Damas русумли автомобиллар нархи мунтазам равишда ошиб боради.

Масалан, 2020 йил 8 мартгача 62 750 539 сўм бўлган Chevrolet Damas VAN нархи ва эски нархи 64 696 586 сўм бўлган Damas DLX нархи бугун 21 фоиз ошиб, 75 928 000 ва 78 283 000 сўмни ташкил қилмоқда. 71 349 654 cўмлик 11 фоиз ошган Damas LABOнинг нархи эса 79 198 000 сўм бўлган.

Chevrolet Spark LS M/T нархи 10 фоиз (эски нархи — 66 602 502 сўм), Spark LT A/T нархи эса 21 фоиз кўтарилди (эски нархи — 76 745 952 сўм). 

Chevrolet Cobalt ЛТ с/к нархи 10 фоиз (эски нархи — 87 060 777 сўм), Cobalt LTZ A/T 14 фоиз ошди (эски нархи — 100 777 630 сўм).

Chevrolet Nexia LT M/T 15 фоиз (эски нархи — 75 930 613 сўм), Nexia LTZ A/T 19 фоиз (эски нархи — 89 062 015 сўм), Nexia LT M/T Optimum Plus 15 фоиз (эски нархи — 78 189 036 сўм), Nexia LTZ A/T Elegant Plus 19 фоиз қимматлади (эски нархи — 91 320 438 сўм).

Chevrolet Lacetti нархи 3 фоиз (эски нархи — 111 116 080 сўм), Chevrolet Lacetti (ГБО) SX 3 фоиз (эски нархи — 119 696 350 сўм), Chevrolet Lacetti CDX A/T Elegant Plus 3 фоиз кўтарилди (эски нархи — 134 104 347 сўм).

Албатта, келтирилган бу нархларга “ўзимизга мос, ўзимизга хос” бўлган “шапка”, “кепка”, “қистир-қистир” учун тўланадиган нархлар қўшилмайди.

Ижтимоий тармоқларда автомобилларнинг янги нархига доир норозиликлар, харидорларнинг хавотири билдирилган хабарлар урчиб кетгани боис “UzAvto Motors” АЖ расман жавоб берди

Расмийга кўра, Ўзбекистонда автомобиллар нархи ошмаган, дея  қуйидагича изоҳ бермоқда.

Гап шундаки, 2020 йилдан бошлаб “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган янги комплектациялардаги “Spark”, “Cobalt”, “Lacetti” автомобиллари жаҳон стандартларига оид техник регламентга амал қилган ҳолда баъзи қўшимча опциялар билан жиҳозланмоқда.

Шу боис, мазкур опцияларнинг белгиланган нархи автомобиль нархига қўшимча сифатида қўшилган. Яъни автомобил нархи ўз-ўзидан эмас, қўшимча опция ўрнатилгани учун бироз ошган.

Мазкур ҳолат дилер ва харидор ўртасида тузиладиган шартноманинг 2.4 бандида ҳам келтириб ўтилган.

Шунингдек, шартнома шартларига кўра, қўшимча опциялар киритиш билан боғлиқ равишда автомобиль (товар) нархи ўзгарган тақдирда харидор ўз хоҳишига биноан тўланган тўлов суммани қайтариш шарти билан товарни қабул қилишдан воз кечиши, қийматдаги фарқни тўлаши ёки товарни етказиб берилиши мумкин бўлган бошқа модель ва модификациядагисига алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Қуйидаги жадвалда қўшимча опциялар, уларнинг тури ва нархи бўйича батафсил маълумот келтирилган: 

“UzAvto Motors” компанияcи ишлаб чиқараётган алоҳида моделларнинг нархлари охирги марта 2018 йили ўртача 7,7 фоиз оширилган.

Бундан сал олдин эса маҳаллий автомобиллар нархи қўшимча опциялар ҳисобига “қисман ошганлиги” маълум қилинган. 

Буни “UzAuto Motors” компанияси раҳбарияти 2018 йил охирида бир қатор имтиёзлардан маҳрум қилингани, 2019 йилдан бошлаб фақат ҚҚС тўловидан озод қилингани, 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб эса компания бу солиқни ҳам тўлай бошлагани билан изоҳлаган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 декабр 2016
4 декабр кунги сайловда қатнашган Халқ Демократик Партиясидан номзод Хатамжон Кетмонов сайловда қатнашиб ўзига овоз берганини матбуотга айтди. “Адолат” ...
8 декабр 2017
5 декабрь куни 51 ёшли тадбиркор Олим Сулаймонов оқлов ҳукми билан озод қилинди. Президентга видеошикояти ортидан 9 ой қамоқда ...
24 январ 2018
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев автобусда тириклайин ёниб кетган фарғоналик 16 йўловчини “ҳароми” деб ҳақоратлади. Ўзбекистондан Россияга кетаётган йўловчилар ...
7 август 2018
“Корейс эр” қўшма корхонасида. – Менинг қизимни ҳам посилка келин қилиб Кореяга узат. – Навбатга ёзилинг! Ҳаммага ҳам корейс ...
Блоглар
23 март 2020
Ўзбек кинорежиссёри Сарвар Каримов 21 март куни ўзининг фейсбук саҳифасида “Сарвиқомат дилбарим” фильмидаги ўпишиш саҳналари ...
21 март 2020
Кейинги 6 ой давомида биз уларни урдик, калтаклаб майиб қилдик. Бонусига порахўрсан, таъмагирсан, дедик. Машина ...
18 март 2020
(Ҳикоямас, бўлгани…) Эргаш ўлипти…Ўзбекистонда ҳамма коронавирус ваҳмаси-ю, бозор давраси ташвишида… Гўёки оч қолиб кетгудек. Мен ...