close
close
Cатира
18 декабр 2020

Тенг тенги билан, тезак қопи билан

close

“Тошкент сити”га кириш пулли бўлгани шундай ҳам мўмай даромад топиш учун қилинмаяпти, албатта. Бу ерда очофатлик, навбатдаги “любая бизнес хараша”ни кўриш ноўриндир.

Аслида “сити” эгалари у ерга одам кирмай қўйса ҳам рози. Чипта шунчаки ташрифчиларни саралаш воситасидир. Ҳозир вилоятликка ўхшаб кийинган люмпен-пролетариат “сити”га ёпирилиб, у ерда ишлаши, яшаши керак бўлган янги бойларнинг ҳузур-ҳаловатини, кайфиятини бузмоқда.

Улар паст табақанинг ҳорғин, касалманд юзларини, жулдур кийимларини кўриб туриш учун “сити”да офис ва хонадонларни юз минглаб долларга сотиб олмаган. Ўзига ўхшаган муваффақиятли, соғлом, бой қатлам вакиллари билан кундалик ҳаётини ўтказмоқчи.

“Cити”га ёпирилиб келаётган қашшоқлашиб кетган пастки табақа уларнинг кайфиятини тушириб юборяпти. Гапда бўлса ҳам ижтимоий тенглик, биродарликни тарғиб этиб, синфлашишнинг олдини олишга ҳаракат қилган собиқ социалистик Ўзбекистонда “тенг тенги билан, тезак қопи билан” фалсафаси, социал-дарвинизм узил-кесил ғалаба қилди. Табақалашиш – нормал ҳолат, бой ва хизматчиларга бўлинмаган жамиятнинг дунёда ўзи йўқ.

Номенклатура учун махсус оромгоҳлар, дўконлар ва ҳоказо имтиёзлар СССРда ҳам бўлган. Ҳамма гап бу социал-дарвинизмни маданийлаштириб, қолипда ушлаб туриш, салбий оқибатларини чеклашда. Биз ҳали бу даражага етиб келмадик.

Сардор Салим. Журналист.

Рассом Элсевар, eltuz.com

Тағин ўқинг
19 март 2018
Президент келиши олдидан йўлни тозалашга олиб чиқилган самарқандлик ўқитувчи, 23 ёшли Диана Еникеева 14 март куни “КамАЗ” машинаси тагида ...
22 декабр 2020
Бош миясидан жароҳат олган Қашқадарё вилояти косонлик 57 ёшли Маҳмуд Мамашарипов 12 декабрь куни оламдан ўтди. Уни 22 ноябрь куни ўзи яшайдиган Пахтазор маҳалласидаги ...
28 июл 2016
Самарқандда марказий йўл чеккасида яшовчи аҳолига, томларини янги, махсус рангдаги шифер билан қоплаш ва уйи олдига бир ярим метрлик ...
26 апрел 2016
Дори дармон муаммоси Ўзбекистонда айниқса аҳолиининг энг даволанишга кўпроқ муҳтож ва ижтимоий ночор қатлами қариялар учун ҳаёт момот масаласи ...
Блоглар
28 декабр 2020
Ўзбекистонда маҳкумлар меҳнати шарафига қўйилган ёдгорликни бузишди. Таассуфки, у фақат бир неча кунгина турди, “оқ ...
20 декабр 2020
Биз аёлларда ўз «мен»ини эркак фикри, мавқеи билан тасдиқлатиб олиш инстинкти бор экан, буни ҳозир ...
14 декабр 2020
Тошкентдаги COVID-19га чалинганлар учун махсус қурилган Зангиота-2 шифохонасидаги касаллар ярмига қисқаргани айтилмоқда. “Беморлар камайгани” сабабидан ...