«Диний мутаассиблик – халқ оёғига санчилган болта!»
Бировнинг эътиқоди – дунёдаги энг бемаза мавзу. Биз ўзбеклар шундай бемаза нарсаларни баттар бемазасини чиқариб, титиб, кавлаб ўтирадиган халқмиз.
Шу даражага келиб қолдик-ки, ҳатто ўзимизнинг холис фикримизни айтиш ҳам «кофирлик» бўлиб қолди.
Жадидларнинг диний радикализм ҳақида ёзганларини куйиб ўқийман. Ҳар бир янгилик, маориф йўлидаги ислоҳот диний мутаассиблар томонидан «Қиёмат белгиси», «кофирлик аломати» сифатида қабул қилиниб, халқни зиёлиларга қарши гижгижлашга сабаб бўлар эди.
Шахсан мен диний мутаассибликни – халқ оёғига санчилган болта сифатида биламан. На суғуриб ололасан, на шундоқ қолдира оласан.
Бошимизга не-не кунларни солди, бу диний мутаассиблик!
Aёлларимизни қанча хўрлади бу жоҳил диндорлар! Энг ачинарлиси, баъзи онгсиз(!) кимсалар яна ўша ўтган даврларни қайтаргиси, халқни тупизм ботқоғига ботиргиси келганга ўхшайди.
Эндигина мактабга оёқ қўйган қизалоғингни бир уюм латтага ўрашдан олдин миянгни тозалаб ўйла, ей жоҳил кимса!
Сенинг беғубор гўдагинг кимнинг нафсини қитиқлайди, қайси ифлоснинг жажжи қизингга қараб хирси қўзғаб кетади??? Ўзинг каби жоҳил, фикри-хаёли бу дунёда 4 хотин, у дунёда 72 хур бўлган, авратидан бошқа ғами йўқ кимсаларгина ёш гўдакка хирс назари билан қараши мумкин, бошқалар эмас!
Бир бор дунёга нафс кўзларинг билан эмас, соғлом ақл кўзи билан боқ (ўша ақлдан озгина қолган бўлса агар).
Музаффарнинг фикрларини ўқидим. Ҳақ гапни ёзган.
Қизларимизни болаликдан латта-путтага ўраб, арабларнинг қандайдир китобларини ўқитаверсак, илмдан йироқ тутсак, оқ-қорани қайдан билсин?
Бундай қизлар эртага кимгадир нечанчидир хотинга айланишдан, кимнингдир ифлос хирсини қондиришдан бошқасига ярамайдиган бир биомусорга айланади-қолади.
Музаффарга таъна, ҳақорат тошларини отган, бетарбиялиги, фаросатизлиги билан мусулмонлар юзи бўлаётган диндорларни кўриб очиғи, ёқангни ушлайсан!
Ҳозир бошимизга, кейин юзимизга, охири жонимизга ҳам ҳукмронлик қилишади бу кетишда.
Хуллас, халқнинг бу аҳволига ачиниб, куйикиб кетдим.
Мен-ку, бирорта дин ботқоғига ботмаган, соғлом ақл ва фикр ҳурмат қилинадиган юртга кетиб бу жоҳилликдан, бу аҳмоқгарчиликдан қутуларман.
Лекин халқнинг яна ўтган асрлар заволига юз тутаётганини кўриш, жим кузатиш менга оғир.
Кўзингизни очинг, азизлар.
Тили – ҳақорат сўкиниш, фикри хаёли – нафс, мақсади – жоҳилият бўлган кимсаларга юртимиз равнақи, миллат келажагини ишониб бўлмайди.
Яна ўша бесоқолбозлик (!), залолат, илмсизлик, жоҳилият даври келмасин десангиз, соғлом фикрли ёшлар юртни тарк этмасин десангиз, бу бемаърифат кимсаларга қарши биргаликда ҳамжиҳат бўлинг.
Юртнинг эртасини қора чиммат ичидаги бола туғишдан бошқасига ярамайдиган онгсиз бир биомусорлар емас, закий, ҳаётга нима учун келганини биладиган, қатъий мақсади бўлган, эрки, ғурури ҳар нарсадан устун бўлган аёллар қуради.
Шуни унутманг!
Диëра Абдужабборова, Фарғона
