close
close
ART-DURBIN
2 август 2021

Раҳим Аҳмедов – ўзбек Гогени ва рассомлар вазири

close

Таниқли ўзбек рассоми Раҳим Аҳмедов тирик бўлганида 100 ёшга кирган бўлар эди.

Раҳим ака нафақат ижоди балки турли қарашдаги рассомларга етакчи бўлиб, бир ëқадан бош чиқара олган чапани раҳбар сифатида ҳам эсда қолди.

Совет Ўзбекистонида рассомлар вазири бўлган Раҳим Аҳмедов 26 йил мобайнида “Рашидов эшигини оëғи билан тепиб очиб”, рассомлар муаммоларини ҳал қилиб берди.

Ўзбек рассомлари Раҳим Аҳмедовнинг мамлакат маданий ва марифий дунëсига қўшган ҳиссаси ҳақида турли фикрда.

Айни паайтда унинг ëрқин шахсият экани ва ижодкорга шароит яратиш борасида асосий мотор бўлгани борасида зиддиятли фикрлар бор.

Сурхандарёлик қиз. 1959
Сурхандарёлик қиз. 1959

Раҳим ака рассомларга бош бўлган давр Рашидов даври эди. Иқтисодий барқарорлик ҳукм сурган мўл-кўл бир замон эди.

Мамлакатда кўплаб иддаоли ва яхши таълим олган рассомлар мўйқаламларни бўëққа дадил ботириб, мавжуд қуюшқонга зид тарзда матога чаплаган замон.

«Колхозчи Мерганов портрети», 110х120 см., 1984 й.

Шафақатсиз цензура юмшаган даврда рассомлар вазири Раҳим Аҳмедов турфа қарашдаги ва қарама-қарши лагердаги мусаввирлар билан муросага боришга мажбур эди.

Сталин даврида етишган Раҳим Аҳмедов умрининг охирига қадар авторитар бошқарув услубини сақлаб қолди. Бунинг оқибатида кўплаб душманлар ҳам орттирди.

Авторитар ҳарактерга эга бўлишига қарамай, Раҳим ака талантли одамларни ҳис қилар ва уларнинг қадр – қимматини жойига қўйишга интилар эди.

Шуниси ғалатики, айнан совет ҳукуматининг турғун ва маҳдуд йилларида ўзбек рассомлари ўзларини бугунгидан кўра дадил, бугунгидан кўра тўқ ҳис қилиб қаддини тик тутишар эди.

Ўзбек рассомлари бугунгидан фарқли тарзда совет даврининг таъминланган, ўзига тўқ ва жамоат ҳурматига нойил бўлган ўрта синфини тамсил қилган.

«Опа-сингиллар», 1958

Раҳим ака даврида рассомларга устахоналар қуриб берилди. Ижодкорларга квартиралар берилди. Дам олиш уйлари, санаторий ва оромгоҳлар рассомлар учун эшигини ланг очган даврлар эди.

Ўзбек Гогени Раҳим Аҳмедов портрет ва натюрмортлар устаси сифатида от қозонди. Аммо у рангтасвирнинг барча соҳаларида бирдек моҳирона расмлар чизар эди.

Рассомнинг Сурхондарëга сафарини француз рассоми Пол Гогеннинг Таитига қилган сафарига ўхшатишади.
Сурхондарë туркумидаги асарлар колорити нимаси биландир Гоген асарларини эслатади.

«Ёз», 1960

Пластика ва рангни ҳис қилиш, уста санъаткоргагина хос дадил рангтасвир услуби, колорит тиниқлиги ва линиялар уйғунлиги Раҳим Аҳмедовни Ўзбекистон тасвирий санъатининг улуғ вакили бўлишига омил бўлди.

Акмал Ризаев,
ўзбекистонлик муаллиф тахаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 март 2021
1989 йилнинг 19 мартида Тошкент марказидаги Ленин (ҳозирги Мустақиллик) майдонида норозилик митинги бўлиб ўтди. Митингни “Бирлик” халқ ҳаракати ташкил ...
25 ноябр 2016
Сўнгги кунларда Ўзбекистон президентлигига номзодлар вилоятларга сайр қилиб, сайловчилар билан учрашувларни авж олдириб юборди. Бу учрашувларда эса улар қўлидан ...
28 март 2020
Мана ўлмаган қул, ҳафта ўтиб яна сиз билан юзлашдим. Ҳамма ишга бормай, уйидан ишлаëтган экан. Мен бўлса, шаклланган интроверт ўлароқ, ...
21 июн 2017
Президент Мирзиеев ташаббуслари билан ўзбекистонликларни ҳурсанд қилишда давом этмоқда. 15 июн куни, Шавкат Мирзиёев Туркманистонга сафари ортидан, республикада ҳам ...
Блоглар
2 август 2021
Иккита кокилига икки хил бантик таққан сепкилли қиз аслида 23 ëшда. Исми Назокат, аммо ўзига ...
28 июн 2021
Асфальти йўқ кўчалар, газлаштирилмаган уйларимиз ҳақида «Дўстлик байроғига» ёзганимда ўн уч ёшда эдим. Қишлоғимизни бадбўй ...
25 июн 2021
Техник сабабларга кўра, бугун жума ваъзи эфирга узатилмайди. Аммо азиз муштарийлар учун бир пайтлар Урганчдаги ...