close
close
Асосий мавзулар
9 май 2019

Ўзбек журналисти роҳинжа мусулмонлари геноциди ҳақида фильм тақдим қилди

close

Британияда яшаётган мустақил журналист Шоҳида Ёқуб Бирма (Мьянма)даги роҳинжа мусулмонларига қарши зўровонликлар ҳақидаги “Exiled” (“Ҳайдалганлар” ёки “Исталмаганлар”) дея номланган фильмни ишлаш жараёни ниҳоясига етганини “Элтуз”га билдирди.

“Роҳинжа масаласи – бу геноцид масаласи. Бу давлат томонидан, яъни ҳарбий хунта томонидан қилинган. Бу тасодифий нарса эмас”, деди “Элтуз” мухбири билан суҳбатида фильм муаллифи Шоҳида Ёқуб.

Фильм Мьянма армияси ва буддавийлари томонидан мамлакатда яшаётган роҳинжа мусулмонларига қарши шафқатсиз зўровонликлар, қотилликлар ҳақида ҳикоя қилади.

“Илк бор роҳинжа мусулмонларини ҳайдаш Бирмада диктатура ўрнатилган 1978 йили, кейин 1992 йилда амалга оширилган. Ўшанда 200 мингдан ортиқ одам Бангладешга ҳайдалган. Бироқ Бирма формал жиҳатдан демократияга ўтди дея қаралган 2012 йили уйларни ёндириш, аёлларни ва эркакларни зўрлаш бошланди”, дейди фильм муаллифи “Элтуз”га берган интервьюсида.

Шоҳида Ёқуб демократия тўлқинида ҳокимиятга келган Бирманинг бугунги раҳбари, тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати, 20 йил уй қамоғида бўлган Аун Сан Сужи очиқ жамият ишончини қозонмагани, ирқчи ва исломофоб бўлиб чиққанини айтади.

“Бирма жудаям бир ирқчи жамият. Аун Сан Сужи демократиянинг эмас, диктатуранинг ҳимоячисига айланган”, дейди Шоҳида Ёқуб “Элтуз” билан суҳбатида.

Роҳинжа халқи, БМТга кўра, дунёда энг кўп таъқибга учраган миллий озчиликдир. Улар ҳамон Бангладешдаги қочқинлар лагерида қолишмоқда. Мьянма ҳукумати эса уларни нолегал иммигрантлар ҳисоблаб, қайтишларига қаршилик кўрсатмоқда.

Видео: https://youtu.be/VMDfWCXS0_4

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 апрел 2017
Ҳурматли тахририят, Муштумнинг издоши бўлган Элтуз, мен сизга ўзим ишлаган “Муштум” ҳақида ўйларим “Муштум” кеча ва бугун деган маънодаги ...
3 октябр 2019
“Тошкентга юриш” қилгани учун қамалган 56 яшар шоир Маҳмуд Ражаб ўн кунлик ҳибсдан сўнг 3 октябрь куни маҳаллий вақт ...
8 июн 2016
Ўзбек телеканалларидан кўриб билдикки, спортда ҳам ютуқларимизнинг сон-саноғи йўқ экан. Телеканалларнинг бу соҳага эътибори ҳам зўр. Ахир спортимиз эришаётган ...
14 декабр 2015
Шу кунларда, Озодлик радиоси ва бошқа бир қатор сайтлар тарқатган хабарларга кўра Ўзбекистон бўйлаб МХХ, милиция ва маҳалла фаоллари ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...