close
close
Асосий мавзулар
16 май 2019

Олий суд Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш қарорини бекор қилди

close

Ўзбекистон Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 16 май куни журналист Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш ҳақидаги олдинги суд қарорларини бекор қилди.

Ўзбекистон Олий суди судлов ҳайъати таркибидаги уч нафар судья – Акмал Муродов, Наргиза Маҳкамова ва Муҳаббат Раббиева журналистлар фойдасига қарор чиқарди ва бир йилдан ортиқ чўзилган жараёнга якун ясади.

“Бу ҳақда ҳозирча телефонда оғзаки билдиришди. Қарор почта орқали келади”, деди журналистларни ҳимоя қилган «Симай» адвокатлик бюроси адвокати Умид Давлетов «Элтуз» мухбирига.

Видео: https://youtu.be/1P0gGp8vRPg

Германиядан сиëсий қочқин мақомини олган журналист Шухрат Бобожонов ўзи ва укаларининг уйлари тортиб олингани юзасидан ташвиш билдириб, сал илгари Германия Ташқи ишлар вазирлигига мактуб ëзган эди.

Бир йилдан ортиқ давом этган суд жараёнлари ҳақида “Элтуз” туркум мақолалар чоп қилган.

2018 йилнинг бошида Урганч тумани суди журналист Шуҳрат, Қудрат, Ғайрат Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарган. Бу қарорни чиқарган судья Ўткир Машариповнинг ўзи кейин апелляция шикоятини кўриб чиқиб, уни ўз кучида қолдирган. Кейинги инстанцияда 1 февраль куни Олий суд судьяси Жамшид Тиркашев журналистлар аризасини рад қилиб ажрим чиқарган. Ажрим юзасидан журналистлар назорат тартибида Олий судга шикоят қилишган эди.

“Суд ниҳоят арзимизни эшитгани ва бизнинг фойдамизга қарор чиқарганидан жуда ҳурсандман. Узоқ давом этган бу жараён ўзбек судига мурожаат қилиб адолатга эришиш мумкинлигини намойиш қилди”, деди Ғайрат Бобожонов “Элтуз” мухбири билан суҳбатда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 август 2018
Бугун Eltuz.com нашри Ўзбекистондаги коррупцион бошқарув тизимини акс эттирган рассом Элсеварнинг янги ҳажвий суратини ақдим этади. Бу клептократик иншоотдан ...
21 май 2017
Туркиянинг Истанбул шаҳри Фотиҳ тумани Қумқопи маҳалласида 35 яшар Ўзбекистон ватандоши Дилдора Иномовани ўлдириб жасадини мусорга ташлаган муҳтамал қотил ...
19 март 2019
1989 йилнинг 19 мартида Тошкент марказидаги Ленин (ҳозирги Мустақиллик) майдонида норозилик митинги бўлиб ўтди. Митингни “Бирлик” халқ ҳаракати ташкил ...
16 ноябр 2015
Бугун, 2015 йил 16 ноябр куни тахминан эрталаб соат 8.30 ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаевнинг Жиззах шаҳридаги уйига милиция ходимлари ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...