close
close
Асосий мавзулар
23 сентябр 2019

Маҳмуд Ражаб ва унинг тарафдорлари Тошкентга қараб юриш бошлашди

close

Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси аъзоси, шоир ва журналист Маҳмуд Ражаб адолат истаб 22 сентябрь куни Хоразмдан Тошкентга қараб йўлга чиқди.

Сумкасидан Муҳаммад Солиҳ китоблари чиққани учун терговга тортилганидан норози 56 яшар Маҳмуд Ражаб, унинг қариндошлари ва тарафдорлари Тошкентга, ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов билан учрашувга яёв юриб боришни режалаганини айтишмоқда.

Бундан аввал, 20 сентябрь куни, “Элтуз” олган хабарларга кўра, Маҳмуд Ражабни олиб кетиш учун милиция капитани Бекчанов бошчилигида Хоразм вилояти ИИБ ходимлари келишган. Бироқ шоирнинг маҳалладошлари уни милиция олиб кетишига қаршилик кўрсатишган.

“Менинг халқ олдида ҳам, виждоним олдида ҳам, ҳукумат олдида ҳам, қонун олдида ҳам ҳеч қандай айбим йўқ.

Ўзимни ўзим инсонийлик принципларидан келиб чиқиб ҳимоя қиламан. Чунки бу мени 5 йил қамашга қаратилган, мени кўра олмайдиган бировларнинг иши”, деди маҳалладошлари ва видеокамера олдида Маҳмуд Ражаб.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Ражаб шоир Муҳаммад Солиҳ асарларини Ўзбекистонга олиб кирганликда асоссиз айбланиб терговга тортилган. “Элтуз” нашри шоир Маҳмуд Ражаб тақдири билан боғлиқ воқеаларни кузатишда давом этади.

Воқеа жойидан мустақил журналист Шабнам Оллошукурова тўғридан тўғри видеорепортажлар жўнатмоқда. Воқеалар ривожини “Элтуз” каналида ҳам кузатишингиз мумкин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 сентябр 2019
Замоннинг тез ўзгаришини қаранг. Бир неча йил олдин катта авлод ҳали компьютер ишлатишни билмасди, биз эса ўзимизча замонавий ёшлар ...
5 январ 2017
Каримов даврида йирик молиявий жиноятларда айбланиб 18 йилга қамалган Зеромакс ширкати ижро директори Миродил Жалолов озодликка чиқди, илгари Тошкент ...
5 август 2016
Ўзбекистон МХХ раиси 72 яшар генерал Рустам Иноятов 1995 йилдан бери республикани кучли назорат остида тутиб келади¸ Рассом Туз ...
18 апрел 2018
Вазирлар Маҳкамасида 17 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган видеоселекторда ўқитувчи ва тиббиëт ходимларини кўча тозалашга жалб ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...