close
close
  • Фото: dirt.com
Асосий мавзулар
6 август 2020

Ўзбекистонлик Лола Каримованинг Голливуд тепалигидаги виллалари

close

Лос-Анжелесда жуда қимматга баҳоланган учта инвестиция объекти бир вақтнинг ўзида сотувга қўйилди. Ҳашамдор кўринишдаги ушбу виллалар 5,995 миллиондан 6,495 миллион долларгача бўлган нархларда тақдим этилган. Ушбу учта объектнинг барчаси бизнесмен Тимур Тиллаев ва унинг ҳомий рафиқаси, марҳум диктатор Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаевага тегишли. 

Гарчи Тиллаев ва Каримова 2014 йилда виллаларни учта алоҳида битим бўйича 16,1 миллион долларга сотиб олишган бўлса-да, аслида эр-хотинлар у ерда умуман яшамаган. Бунинг ўрнига улар Bird Street ва “Сансет плаза (Sunset Plaza) яқинидаги сўнгги йилларда юқори нархларда ижарага берилиб келинган уйларида яшашган.

Тахминан 6,5 миллион долларга баҳоланган энг қиммат мулк 2007 йилдан 2014 йилгача собиқ юлдуз Регги Бушга тегишли эди. Уч қаватли замонавий виллада лифт, кинотеатр, зангламайдиган асбоблар билан жиҳозланган ошхона ва сузиш ҳавзаси мавжуд. Аммо унинг энг қимматли хусусияти, шубҳасиз, атрофдаги тепаликлар, бутун Лос-Анжелеснинг кўриниши, Century City осмон чизиғи ва Тинч океани манзаралари билан боғлиқ.

Bird Street даги тахминан 6,4 миллион доллар сўралган иккинчи уй ғайриоддий марокашча услубда таъмирланиб, атриум кириш жойи ва қўлда ўйилган ажойиб паркет полга эга.

Эр-хотинлар учинчи ва энг арзон мулки учун атиги 6 миллион доллар сўрашди. Гарчи атрофи ўралиб, 1960 йилда таъмирдан чиққан вилла “Китобни муқовасига қараб баҳоламанг” деган нақлга амал қилган ҳолда жуда кўп қулайликларни ўз ичига олади.

Океан ва Century City осмон чизиғининг аниқ кўриниши намоён бўладиган орқа ҳовуздан ташқари, зангламайдиган жиҳозларга тўла ошхона бор, очиқ ҳавода барбекю маркази ва камин ўрнатилган. 

Гарчи Голливуд тепалигидаги қимматбаҳо мулкларини бошқариш имкониятига эга бўлишмаса-да, Тиллаев ва Каримова Беверли-Хиллздаги уйи бўлган Le Palais да яшайдилар. Жуфтлик томонидан 2013 йилда 33 миллион долларга сотиб олинган мулк ёпиқ бассейн, 200 ўринли катта аудитория, 40 ўринли кинотеатр, ўнлаб машиналар учун ер ости гаражи ва массаж хонасини ўз ичига олади.

Беверли-Хиллз саройи Каримованинг Лос-Анжелесдаги Melrose Place бўлимидаги эксклюзив парфюмерия дўконидан сал нарида жойлашган. Замонавий дўкон “дунёдаги энг ноёб ва энг қиммат табиий ингредиентлардан ташкил топган” юқори сифатли хушбўй атирларни тақдим этади.

Эр-хотиннинг 90210 кодли уйи бўлса ҳам бу жуфтлик портфолиосидаги энг қиммат мулк эмас. Оила ўз вақтини Беверли-Хиллз, Париж ва Швейцария орасида ўтказади. 

Тиллаев ва Каримованинг улкан бойлиги манбаси, Абу Даби ва Швейцариядаги оффшор ҳисоб рақамлари, асосан, Ислом Каримовнинг темир муштлари пайтида барпо этилган, эр-хотин эгалик қилган Ўзбекистондаги энг йирик бозор – “Абу Сахий” билан боғлиқ бўлиши мумкин. 2013-2014 йиллар давомида жуфтлик ушбу бизнесдан 127 миллион доллар даромад олган.

Мақола кўчмас мулк битимларига ихтисослашган DIRT  нашрида чоп этилган

Тағин ўқинг
20 апрел 2019
Рассом Кирпиeltuz.com
27 январ 2016
Eltuz.com сайти, шу кунларда шов шуви Ўзбекистондан ташқарига чиқиб, дунё арманларини хам хавотирига сабаб бўлаётган “Жиззахлик фермер Арамаис Авакян ...
29 май 2018
Бир неча ўзбек фаоллари 23 май куни Швейцария ҳукуматига Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизига тегишли активларни қайтариш учун ...
1 феврал 2016
Режиссер Саид Мухторов, “Хиёнат гирдоби” фильми туфайли анча обрў топди, матбуот назарига тушди. Чунки, фильм триллер жанрида бўлиб, ўзбек ...
Блоглар
5 август 2020
Мирзиёев бошқарувида ташқи сиёсатда, бир томондан, Россия ва унинг геосиёсати билан боғлиқ муносабатлардаги миллий манфаатлар ...
4 август 2020
Ўзбекистонда турли матнларда, контекстларда, ҳатто расмий ҳужжатларда кўп ишлатиладиган “буюк аждод” тушунчасидан воз кечиш керак, ...
2 июл 2020
6-синфда ўқирдим, Кампучияда давлат тўнтариши бўлиб ҳукуматга Пол Пот раҳбарлигидаги “Қизил кхмерлар” келганини, улар бутун ...