close
close
Асосий мавзулар
5 август 2020

Киевда банкни портлатиш билан таҳдид қилган Суҳроб Каримов ҳибсга олинди

close

Киев марказида банкни портлатиш билан таҳдид қилган Ўзбекистон ватандоши бир неча соат давомида муассаса директорини гаровда ушлаб турганидан сўнг ҳибсга олинди. Бу ҳақда Украина ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко матбуотга билдирди. 

Унга кўра, 3 август куни пешин пайтида Ўзбекистоннинг 32 ёшли ватандоши Суҳроб Каримов банкка келиб, сумкасида бомба борлигини айтган ва полицияни чақиришларини талаб қилган. Мулозимнинг таъкидлашича, Каримов бошқа талаблар қўймаган. 

Суҳроб Каримов агар у ўлдирилса, бомба портлашини айтган. Матбуотда ёзилишича, портловчи қурилма унинг оёғига сим билан боғланган эди.

Каримовнинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий хабарларига кўра, у руҳий касал бўлиши мумкин, дейди Герашенко. “Элтуз”да Суҳроб Каримов фойдаланган ижтимоий тармоқ скриншотлари мавжуд. Уларда Каримов “барчани ўлдириш керак”, дея таҳдид қилган. 

Ҳодиса Украина ғарбий минтақасида кун бўйи гаровга олиниш воқеасидан икки ҳафта ўтгач содир бўлиб, айримлар ушбу ҳолат жиноятчиларни илҳомлантириши мумкинлигидан қўрқишмоқда.

Украина “Универсал” банки ходими туш вақтида полицияга қўнғироқ қилиб, Богдан Хмельницкий кўчаси, 17/52-уйдаги “Леонардо” бизнес марказидаги филиалда бир киши банк ходимларига бомба билан таҳдид қилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Банк ходимлари бинони тарк этишга муваффақ бўлишди, аммо филиал раҳбари ихтиёрий равишда банк ичида қолди.

Шундан сўнг полиция гумонланувчини ҳибсга олиш учун махсус операцияни бошлаб, кейинроқ хавфсизлик хизмати ушбу операцияни тўлиқ назоратга олди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари аввал террорчи билан музокара ўтказишга ҳаракат қилишди, чунки улар унда ҳақиқий портловчи модда борлигига амин эмас эдилар, дейди Герашенко. Бироқ музокарачи уни чалғитаётган пайтда Украина хавфсизлик хизмати ходимлари гумондорни қўлга олди, дея хабар берилади “112” телеканалининг хабарларида:

“Террорчи тириклайин қўлга олинди. Портлаш содир бўлмади. Бомбани ўчириш бўйича мутахассислар жойида ишламоқда. Эндиликда масала судга оширилиб, узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланади”.

Кейинги бир ой ичида Украинада банкни ўмаришга бир нечта уринишлар бўлган. Бу Украинадаги Россия интервенцияси билан боғлиқ криминоген вазиат билан изоҳланади. 

21 июль куни қуролли шахс Киевдан 420 километр узоқликда жойлашган 212 минг кишилик Лутск шаҳрида автобусда 13 кишини гаровга олганди.

Агар расмийлар унинг талабларини бажармаса, у автобусни портлатиб юбориш билан таҳдид қилган. Унинг талаблари йирик давлат идоралари раҳбарларини алмаштириш ва кўплаб катта сиёсатчиларни ўзларини террорчи деб эълон қилишга мажбурлашдан иборат эди.

Орадан икки кун ўтгач, 23 июль куни қўл гранатаси билан қуролланган бир киши Киевдан 200 км шарқда жойлашган Полтава шаҳрида полициячини гаровга олди. Расмийлар уни ўраб олгач, ҳибсдан қочиш учун машина талаб қилган. Полиция унга итоат этди ва жиноятчи яқин атрофдаги ўрмонга қочиб кетди.

Бир ҳафтадан сўнг, 1 август куни у яна одамларни гаровга олиб, гранатани портлатиб юборган пайтда полиция махсус кучлари томонидан ўлдирилган. Гаровга олинганлар орасида шикастланганлар йўқ.

Киевда 17 ва 27 июль кунлари қўлбола портловчи мосламалар ёрдамида қатор портлашлар содир бўлди. Шунга ўхшаш портловчи моддалар 20-21 июль кунлари Киев атрофида топилган ва полиция томонидан назорат қилинадиган муҳитга жойлаштирилган. Ушбу портловчи моддаларни ясашда гумон қилинган икки киши ҳибсга олинган.

Манба Kyiv Post

Тағин ўқинг
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. Бундан аввалроқ Ўзбекистон президентининг ...
5 сентябр 2019
Мустақиллик байрами нишонланган 1 сентябрь кечаси, Тошкент расмийларига кўра, шаҳар кўчаларига ўрнатилган байроқлардан 2000 тадан ортиғи ўғирланган. Етказилган зарар ...
27 март 2017
Ўзбекистонда шу пайтгача кўкларга кўтарилиб мақталиб келинган таълим тизимининг асл аҳволи тўғрисида аччиқ ҳақиқатлар ошкор бўлаётгани, оммавиий ахборот воситаларида ...
12 март 2019
Тошкентда 8 март куни ўтган тадбирда президент Мирзиёев йигирма саккиз нафар қизга Зулфия номидаги давлат мукофотларини топширди. Ҳали мактабни ...
Блоглар
18 август 2020
Тушимга коронавирус кирибди. Беморликка гумон қилинаётганлар тест топшираётган каттагина хонада эканман. Ўзим соғлом эканман аммо. ...
12 август 2020
Бишкекда ҳибсга олинган ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Гавҳар Мадаминова 12 август куни Ўзбекистон президенти ...
10 август 2020
Коронавирус кундалиги Қизимнинг қўғирчоғи билан уйда ёлғизмиз. Иккимиз ҳам бир одамчани соғинаяпмиз. Фақат қўғирчоқ йиғлай ...