close
close
Асосий мавзулар
23 сентябр 2020

Коррупция сабаб мактаб директори ўзини осди

close

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги 13-мактаб директори, 47 яшар Нурбек Турдиевнинг жасади 31 август куни мактаб ҳожатхонасида осиғлиқ ҳолда топилди. Ҳожатхонада арқон сиртмоққа осилган жасадни иккита ёш бола кўриб қолган ва катталарга хабар берган.

Воқеа гувоҳларининг Nasaf-news ТВ каналига билдиришича, марҳумнинг яқинлари унинг ўлимида Китоб тумани халқ таълими бўлими мудири Авлоқул Авлаевни айбламоқда. 

Марҳумнинг яқинлари иддао қилишича, мактаб директори бўйнидаги 1500 доллар қарзини тўлай олмаганидан қийналиб ўзини осган. Улар бу пулни мактаб директори туман халқ таълими бўлими раҳбарларига пора сифатида беришга мажбур бўлганини билдиришган.

Марҳум ўлимидан олдин бир нечта хат қолдирган. Уларнинг бирида ҳамкасбларини ҳар қандай шароитда коррупцияга йўл қўймасликка чақирган.

“Мактабда ўтирган “тўнкалар” ҳам қимирласин. Кимлигини билдингиз. Ўшаларга яратгандан инсоф тилаб қоламан. Халқнинг боласининг кўзини ўймасин. Сизлардан ҳам илтимос”, дея ёзган директор ўзининг ўлим олдидан ҳамкасбларига қолдирган сўнгги хатида.

Мактаб директорининг ўлими олдидан қолдирган хати

Мактаб қоровули Ҳусниддин Эргашев хатни директор ўз қўли билан ёзганлигини тасдиқлайди. Шунингдек, Турдиев ўз жонига қасд қилган куни мактаб қоровулидан туман халқ таълими кадрлар бўлимига аризасини элтиб беришни сўраган.

Ҳусниддин Эргашев (мактаб қоровули): Эрталаб келувдим. У менга “сизга иш бор, манови хатни оласизда районо кадрлар бўлимига элтиб берасиз”, деди….

Воқеа юзасидан марҳумнинг яқинлари ва ҳамқишлоқлари 2020 йил 8 сентябрь куни Китоб тумани прокуратурасига мурожаат қилиб, Турдиевнинг ўз жонига қасд қилишига сабабчи бўлганларга нисбатан қонуний чора кўришни сўрашган.

Барно Турдиева (марҳумнинг опаси): “Менга у, опа халқ таълими мудири Авлаевга 1 ярим минг доллар берганман, мактабдан бўшасам шу пулни қайтариб берармикин, деган. Мен унга, ким сенга пул олганман деб айтади, мактабдан бўшама, деб айтдим. Россия очилса, кейин мактабдан бўшайсан, бориб ишлаб келасан, қарзларингни тўлайсан, дедим…”.

Прокуратура хабарига кўра, туман халқ таълими бўлими, ИИБ, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ҳаракатига нисбатан хизмат текширувлари тайинланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 декабр 2018
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди судьяси Зокиржон Ибрагимов 14 декабрь куни 12 минг АҚШ долларини пора сифатида олаëтганида ...
18 апрел 2017
Охирги йилларда аксарият ўзбекистонлик юртдошларимиз орасида Путин, Рамзан Қодиров ва Эрдўғон каби авторитар лидерларга ҳайрихоҳлик ортиб бораётгани кишининг диққатини ...
4 август 2018
“Айтдим-ку, юқорининг буйруғи билан сизларга шу айбларни қўйишга мажбурмиз, деб. “Ким ўша юқоринг? Каримовми?” Менинг сўнгги саволимга терговчи Илҳом ...
15 июн 2016
43 яшар новвой рамазон пайтида ифтор учун махсус юмалоқ кулчалар ëпади. Бу кулчалар одатдагидан мазали ва одатдагидан арзон. Оддий ...
Блоглар
24 сентябр 2020
Сўнгги пайтларда мендан энди мигрантларнинг тақдири қандай бўлиши ҳақида тез-тез сўрашмоқда. Айримлар Россиядан қайтаётган ишсиз ...
23 сентябр 2020
Шуҳрат Қаюмов мен таниган, мен мулоқотда бўлган санъаткорларнинг энг яхшиси, маданиятлиси эди. У киши билан ...
21 сентябр 2020
Аёллар дискриминацияси ва гендер тенгликка қарши ҳаракатлар аввал масжидларда, ички ишлар ходимлари орасида (аёлларни ечинтириб, ...