close
close
Асосий мавзулар
8 феврал 2021

Corruption: Гулнора ўмарган 131$ миллион Тошкентга қайтмоқда

close

Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовани “Ўзбек маликаси” деб аташарди.

У эстрада хонандаси, мода ва заргарлик буюмлари бўйича дизайнер, дипломат ва ҳоказолар эди.

Албатта, у ўзининг имтиёзли мавқеидан муваффақиятли фойдаланиб, бир нечта йирик хорижий телекоммуникация компанияларидан пора талаб қилди. Бунинг эвазига эса улар Ўзбекистон бозорида ишлаш учун лицензияни қўлга киритдилар.

Ўзбекистонда интернет тарифлари дунёдаги энг юқори нархдагилардан бири ҳисобланади.

Гулнора Каримова “ишлаб топган” пулларини Ўзбекистонда сақламади. Улар Франция, Буюк Британия, Латвия, Мальта, Люксембург, Бельгия, Германия, Испания, Нидерландия ва АҚШдаги банкларга ҳамда кўчмас мулкларга жойлаштирилди.

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, гап 1 миллиард AҚШ доллари ҳақида кетмоқда. 2014 йилда “Ўзбек маликаси” бошига оғир кунлар тушди ва у товламачилик ҳамда маблағларни ноқонуний ўзлаштиришда айбланиб судланди.

Энди ўғирланган пулларни Ўзбекистон фуқароларига қайтариш вақти келди.

Франция Каримованинг 10 миллион долларини аллақачон Ўзбекистонга қайтариб берган. Бироқ қайтариб бериш тартибида ушбу маблағларнинг қаерда, қандай ва ким томонидан тақсимланишини назорат қилиш механизмини яратиш кўзда тутилмаган эди.

Швейцария эса Каримованинг 131 миллион доллар маблағини қайтаришга рози бўлди ва икки мамлакат ўртасидаги келишувда қуйидагилар таъминланиши мажбур этиб белгиланди:

– пулни қайтариш жараёнида ошкоралик ва ҳисобдорлик;

– қайтарилган пуллар Ўзбекистон халқи манфаатлари учун ишлатилиши;

– энг муҳими, мустақил фуқаролик жамияти ва матбуот келишувнинг бажарилишини назорат қилиши.

Лекин катта муаммо бор. Гап шундаки, Ўзбекистон дунёдаги энг коррупциялашган давлатлардан бири. Ҳокимият томонидан очиқлик чоралари кўрилганига қарамай, мамлакатда мустақил нодавлат ташкилотлар йўқ, журналистлар ва блогерлар эса назорат остида ишлайди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 март 2018
Устидан Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, 22 февралдан бери ҳибсда қолаëтган собиқ Бош прокурор Рашиджон ...
14 декабр 2016
“XXI аср” газетаси (08.12) бош вазирнинг виртуал қабулхонасига келаётган мурожаатларга оид навбатдаги мақолани эълон қилди. “Мурожаатлар ҳаққоний бўлса..” сарлавҳали ...
1 январ 2020
Ўзбек ҳукуматининг Россия қарамлигига интилиши фонида мамлакатда газ тақчиллиги 2019 йили ҳам давом этди. Россиянинг «Лукойл» компаниясидан Ўзбекистоннинг 600 ...
19 феврал 2019
Бу гап пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги рус тилли аҳолининг Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан 18 февраль кунги учрашуви пайтида ...
Блоглар
17 феврал 2021
Ҳали газга ўтилмаган ёнилғи сифатида фақат бензиндан фойдаланиладиган вақтлар эди. Бензин эса автомобилларга ёнилғи қуйиш ...
15 феврал 2021
Ўша қадим, қадим замонларда давлати бой, одамлари эркин, бақувват, оилалари бахтиёр, адолат устун бўлган мамлакатга ...
12 феврал 2021
Бахтибек тўрт марта уйланган ва ҳар бир хотинидан иккитадан фарзанди бор. У аллақачон ҳеч қайси ...