close
close
Асосий мавзулар
23 ноябр 2022

EP46: Табиий газ ва электр таъминотида узилишлар авж олмоқда

close

Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та навбатдаги шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Бухоронинг Шофиркон туманидан.

Шофирконда ток йўқ

«Ассалому алайкум Элтуз. Бухоро вилояти, Шофиркон туманида ток йўқ.
Соатлаб ток кетиши натижасида заправкаларда сон-саноқсиз навбатлар юзага келмоқда.
Ҳурматли энергетика вазири. Ёзи билан ялло қилиб юрган тизимингиз билан қиш мавсумига тайёр эмас экансиз истеъфо беринг. Тизимни ёш, ишчан, билим ва салоҳиятли раҳбарларга бўшатинг. Шофиркондаги энергетика ходимларининг 90 % и 50-60 га кирган қариялар саналади. (Бу ҳолат республикамизда шунақа)
1 соат эмас, 4-5 соатлаб ток кетяпти. Сиз давлатдаги ҳамма тизимни:
Таълим, молия-банк, тиббиёт, хусусий тадбиркорлик каби юзлаб соҳаларни издан чиқариб бўлдингиз.» дея ёзмоқда шофирконлик шикоятгўй.

«Чироқсиз дарс қилолмаяпмиз…»

«Ассаламу алайкум Самарқанд вилояти Оқдарё туманида Тошкент давлат Аграр университетининг Самарқанд филиали 2020-йилда очилган. Ушбу даргоҳда ҳозирда бир ярим мингга яқин талаба таълим олади. Талабаларнинг асосий қисми туманнинг Дахбед шаҳарчасида маҳаллий аҳоли хонадонларида ижарада туради. Ҳозирда семестр яқинлашаётгани сабабли кўпчилик талабалар мустақил таълим ва курс ишларини бажаришда қийинчилик юзага келаяпти. Бунга сабаб электр энергияни ҳаддан ортиқ кўп ўчирилаётгани юзасидан мурожаат қилябмиз. Элтуз порталидан мутасаддиларга аҳволни етказиб электр билан боғлиқ муаммони ижобий ҳал қилинишига ёрдам беришини сўраб қоламиз.»

«Агар бартараф этилмаса биз ҳам митингга чиқамиз…»

«Ассалому алайкум! Мен сизга Самарқанднинг Пастдарғомидан ёзмоқдаман.
Вазирнинг қарори чиққач, бизда бугун электор токини 20 дақиқа бериб 1 соат ўчиришмоқда. Телефонимни соат 12 да қувватлантиришга қўйгандим, ҳали 75 % дан ошгани йўқ, эрталабдан бери камида 10 марта ёниб ўчдиёв. Ўзим уйда эдим санашдан ҳам адашиб кетдим. Бизда газ йўқ, 13 йилдан бери адашмасам. Мана ток ҳам бу аҳвол, халқ норози. Агар бу бартараф этилмаса яхшиликка олиб келмайди. Чунки эшитишимча Бухорода ҳам вазият яхшимас дейишди…»

«Аҳоли кўплигидан чироғимиз тез тез ўчаётган экан…»

«Ассалому алайкум. Мен Фарғона вилояти Фурқат тумани Янги қишлоқ МФЙ Мустақиллик кўчасидан мурожаат қилябман.
Бизнинг кўчамизда ҳар доимгидек яна свет йўқ. Аҳоли кўплигидан электр трансформатори кўтара олмаябди экан. Бир неча бор туман электр тармоқлари бўлимига мурожаат қилдик, келади иложини қилиб улайди, кетгач яна ўчиб қолади.
Оддий халқ нима қилайлик ишдан келсанг шу аҳвол. Биз туман ҳокимлигидан қолаверса, шунга масъуллардан ечимини қилиб беришини сўрардик»

Чорбоғда чироқнинг чўғи паст

«Чорбоғ МФЙ Чорбоғ қишлоғи Чорбоғ кўчаси фуқаролари номидан.
Мана 4 хафтадан бери электр линияларимиз носоз бўлиб бир фаза бўлиб қолади 3 ой олдингни призидент келишига ўрнатилган битон сталбаларимиз ҳали уланмаган, трансфарматор қуввати аҳолига нисбатан жуда паст аҳволда етарли қувват билан ишламаябти кучланишни кўтаролмасдан эриб кетган. Электренергия инспексиясига мурожаат йўлладик ҳеч қандай ҳаракат бўлмади, фақатгина кўзбўямачилик қилишиб далолатнома тузилиб мурожаатга расмли жавоб қилишиб кетишган ҳалос. Маҳалла раиси ҳам туман электр тармоқлар корхонасига бошлиғи Наримонжон Мелиқўзиевга ҳам айтишган чора кўрилмади, телеграм орқали шахсий профилига мурожаат йўлладим ҳам бирор марта жавоб қайтармади бу валломат оёғи ердан узилган буларни. Илтимос светимиз ўчиши хам суткада камида 5 соат бўлмайди шу масалада электро энергия вазирлигига ёрдам бериши учун маҳалламиз номидан мурожаат қиламан.»

+++

Бу сизга ўқиб эшиттирганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Туркумга кирмаган кўплаб шикоятларни Элтуз Порталининг телеграм саҳифасида ўқишингиз мумкин. Уларга тегишли идоралар эътибор қаратади дея умид қиламиз. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.

@eltuz

Тағин ўқинг
14 март 2018
ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси собиқ бошлиғи, 56 ёшли полковник Абдукарим Шодиев 9 март куни ҳибсга олинди. «Эрк» ...
16 апрел 2018
Ислом Каримов даврининг ўзига хос рамзларидан бирига айланган сўконғич ва уронғич ҳокимлар бугун ҳам бу мақомини бой бергиси келмаётганга ...
22 август 2022
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари АҚШ адлия вазирлигига мурожаат қилиб америка мулозимларидан  Гулнора Каримова ўғирлаган пулларни Гулнорага  қайтармасликни талаб қилди. ...
22 феврал 2022
Ўзбек амалдорлари ва оилаларининг ўғриликларини кўриб, ҳайратланмай қўйганман. Лекин, ҳар сафар бундай янгиликка бир жирканч, бадбўй кайфият ҳамроҳлик қилади. ...
Блоглар
3 ноябр 2022
1906 йилнинг 3 ноябрида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган Халқаро радиотелеграфия анжуманида SOS сигнали ҳалокатни билдирувчи ...
1 ноябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 11-қисми Турк бирлиги ғояси ва ...
25 октябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 10-қисмида мухбир ундан ўз ота-боболари ...