close
close
Асосий мавзулар
13 август 2023

Қовун сайлида қовун туширган раҳбарлар

close

Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида 12-13 август кунлари қовун сайли бўлиб ўтди.

Хоразм вилояти қовун ва тарвуз экспорти бўйича 1-ўринда бормоқда. 2021 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида Ўзбекистон қиймати 7,4 млн $ бўлган қарийб 23 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.

 Шундан 4,5 минг тоннаси Хоразм вилояти ҳиссасига тўғри келади. Бу республикада энг юқори кўрсаткич.

Хоразм бозорлариида айни пайтда бир килограм ўртача қовуннинг нархи 2000-3000 сўм ўртасида. Бироқ қовун сайли куни кўргазмага қўйилган қовунлар сотилмаган ва нархи белгиланмаган.

«Қовунлар фақат кўргазмага қўйилган, тадбир ўтганидан кейин сотилишини айтишди» деди қовун сайлига борган Элтуз мобил мухбири.

Айни пайтда бу тадбир учун Халқ таълими ходимлари, мактаб ва боғса директорлари орқали пул йиғилгани юзасидан Элтузга шикоятлар келмоқда. Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидан мурожаат қилаётган мактаб ва боғча раҳбарларининг кети узилмаяпти.

Хива шаҳрида 12-13 август кунлари ўтказиладиган анъанавий “Қовун сайли”га мактаб ва боғча директорларидан пул йиғилди.

Боғчалардан 700 минг сўмдан йиғилиб, пулни шу тумандаги 1-сон МТТ директори Интизор бўлим бошлиғи Шерзод Ахмедовга берилган.

Бошқарма бошлиғи энг ишонган бўлим бошлиқлари орқали шундай маблағни тўплаган.

“Наҳотки, вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу тадбир учун маблағ ажратилмаган,  қачонгача мактаб ва боғча спонсор бўлаверади?” дея шикоят қилди 700 минг сўм тўлаганлардан бири.

Қовунни ҳоким ейди, калтакни етим. Хивада кўргазмага қўйилган қовунлар эса эртасигаёқ хомталаш бўлди деди элтуз мобил мухбири.

Элтуз Ўзбекистондан бўлаётган воқеаларни ёритишда давом этади.

Тағин ўқинг
15 июн 2019
Мана, ҳафта айланиб, сиз билан яна  юзлашдик. Бу ҳафта ҳам воқеаларга бой бўлди. Халқ банкининг Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ...
15 май 2017
Май ойи бошида Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари фаолиятига дахлдор «Олтин қалам» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими ортидан ижтимоий тармоқлар ва ...
12 январ 2021
Элтуз қисқа ҳажвий анимацион фильмлар туркумини давом эттиради. Ғишт, қум ва цемент айбдор! Ёки «Арматуралар ҳам йиғлайди» Бугунги фильм ...
4 декабр 2017
Ўзбекистон Марказий Осиёда кучли ўйинчи бўлишга интилиш баробарида ҳарбий қудратини ҳам ошириб бормоқда. Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг 4 декабрь ...
Блоглар
9 август 2023
Бир хил алкашлар ароққа тўйгач, ҳовлидаги сўри ёки айвонда келини, қизи кўзи ўнгида битта юпқа ...
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...
22 май 2023
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ...