close
close
Асосий мавзулар
16 август 2023

Журналистни урган мулозим жазоланди

close

14 август куни Тошкентда репортаж тайёрламоқчи бўлган Зўр.ТВ журналистлари Нурзодбек Воҳидов ва Сардорбек Йўлдошевларни калтаклаган қурилиш бошқарувчисига чора кўрилди.

Журналистлар шу куни Тошкент аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгич кўприкларнинг қулаши юзасидан суриштирув ўтказиш учун боришган эди.  

Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда Зўр ТВ мухбири Вохидов ва унинг оператори Йўлдошевларга ҳақорат ёғдириб, уларни дўппослагани акс этган видеолар тарқалди.  

Бундан аввал Элтуз Тошкент аэропорти яқинида қурилаётган кўприкларнинг қулаши юзасидан жиноий иш очилиб учта амалдорнинг қамалгани ҳақида материал тайёрлаган эди.

Ўзбекистон транспорт прокуратураси Тошкент халқаро аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушгани ҳолати юзасидан 3 нафар мансабдорга жиноят иши очилганини маълум қилган. Ҳодиса сабаб юзага келган зарар қарийб 2,8 млрд сўм деб баҳоланган эди.

Ўзбекистон президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги журналистларга ҳужумни қоралади.

TV мухбирлари билан юзага келган ҳолат юзасидан Миллий медиа бирлашмаси бошқарув раиси Шерзодхон Қудратхўжа ҳам мазкур ҳужумларни қоралаб журналистлар ҳақида қуйидагилари билдирди.

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоиз «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасида, журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида, журналист текшируви ўтказиш, зарур техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ёзиб олиш ҳуқуқига эгадир.Шунингдек, ушбу қонуннинг 14-моддасида ҳамда Маъмурий ва Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларда шахсни ҳақорат қилганлик, қасддан енгил шикаст етказганлик ҳамда мулкни қасддан нобуд қилиш ёки зарар етказиш учун ҳам жавобгарлик белгиланган.

Тағин ўқинг
9 август 2023
Қизириқ тумани ҳокими Шерзод Ражабов айрим мактаб директорларини ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишга мажбурламоқда. Элтузга келган шикоятга кўра, директорлардан ...
10 август 2020
Коронавирус кундалиги Қизимнинг қўғирчоғи билан уйда ёлғизмиз. Иккимиз ҳам бир одамчани соғинаяпмиз. Фақат қўғирчоқ йиғлай олмайди. Ёлғизлик ҳувиллаган уйда ...
5 май 2021
Навоий вилоятининг Хатирчи туманилик марҳум фермер Музаффар Муҳаммадиевнинг яқинлари вилоят ва туман прокуратураларига ишончсизлик билдирмоқда.  Марҳумнинг қабри биринчи марта ...
21 апрел 2016
Май ойида Мерсин маҳкамаси 36 ёшли ўзбек аëл Гулчеҳра Исоқулованинг 3 яшар қизи Туаннани тепкилагани билан боғлиқ жиноят ишини ...
Блоглар
9 август 2023
Бир хил алкашлар ароққа тўйгач, ҳовлидаги сўри ёки айвонда келини, қизи кўзи ўнгида битта юпқа ...
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...
22 май 2023
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ...