close
close
Асосий мавзулар
16 март 2024

Тикув машинаси учун субсидия, газ, свет ва йўл муаммолари – ЭП125

close

Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та мактубни ўқиб эшиттирамиз. Улар Ўзбекистоннинг Хоразм, Сурхондарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидан келган. Дастлабки мактуб Хоразмдан. Боғотлик аёл тикув машинаси ҳариди учун субсидия олмоқчи, бироқ уни ишсизлар рўйхатига киргизишмаётган экан.

“Мен – Ҳавожон Қурбонова, Хоразм вилояти Боғот тумани Боғзор маҳалласи Боғичинор кўчаси 29-уйдан мурожаат қиляпман. 2023 йилда маҳалла томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган эдим. Ўзимни ўзим банд қилганим ҳолда субсидияга тикув машина олмоқчи эдим. Муаммо шундаки, туман бандлик марказига бориб, ишсизлар рўйхатига қўйдиришим керак экан. Мен туман бандлик марказига бир неча бор бориб ариза бермоқчи бўлдим. Улар ариза қабул қилмаслик учун ёлғон гапириб, фуқароларни сарсон қилмоқда. Ишсизлик рўйхатига киритиш ва ариза олиш ваколати улардан олиниб, маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига ўтказилган эмиш. Шу ростми? Мутасаддилардан тикув машина учун субсидия ажратилишида кўмак сўрайман” дея ёзмоқда боғотлик аёл Элтуз порталига.

Кейинги шикоят мактуби Сурхондарёдан. Сариосиёликлар ток камлигидан қийналишмоқда

«Ассалому алайкум! Мен бир қатор тадбиркорлар номидан мурожаат қилмоқдаман.

 Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида ток жуда пастлигидан шикоят қилмоқдамиз, Сариосиё ТЕТК мурожаатларимизга эътибор бермаяти.

Қиш фасли бошлаганидан бери, тўғри ишлаганимиз йўқ. Свет бор, кучланиш жуда паст.» Дея ёзмоқда сариосиёлик тадбиркор.

Каттақўроғонга эса 75 кундан бери суюлтирилган газ етиб келмаяпти. Навбатдаги мактуб Самарқанд вилоятидан.

«Ассалом алайкум хурматли ЭЛТУЗ  менинг мурожаатим аҳолига етказиладиган суюлтирилган газ масаласида.

Самарканд вилояти Каттақўрғон тумани Валижон мфй дан мурожаат қилмоқдаман. Охирги марта суюлтирилган газ балон келганига мана 75 кундан ошмоқда, лекин ҳеч бир масъулнинг бу билан иши йўқ. Агар имкони бўлса шуни ёритсангиз, зора суюлтирилган газ балонга масъул шахслар инсоф қилиб қолар.» дея ёзмоқда каттақўрғонлик Элтуз обуначиси.

Кейинги мурожаат Сурхондарёнинг Ангор туманидан.

“Сурхондарё вилояти Ангор тумани Катта Қум маҳалласи кўчалари таъмирталаб. Ёғингарчилик кунлари мактаб ўқувчилари лойга ботиб қолади. Пиёдалар учун икки томонлама йўлак қилиб берилса эди…” дея ёзади ангор турғуни. Видеода лойга ботган йўлдан мактабга бораётган болалар акс этган.

Фарғона вилоятида ҳам шу аҳвол. Кўчалар лой ва чанг тўзонга ботган.

 “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Қизилариқ маҳалласи Шаҳристон кўчасидан ёзяпмиз. Кўчамизда 150 дан ортиқ хонадон бор. Қўшни кўчалар болалари ҳам шу йўлдан мактабга қатнайди. Лекин йўлимизга кўп йилдан бери пул ажратилмагани сабаб ачинарли аҳволга келиб қолган. Кўчамиз лой ва чанглигидан мактабга бораётган болалар ва ёши улуғ кексалардан хавотир оламиз, йиқилиб тушишмаса эди деб.

“Очиқ бюджет”да овоз йиғиб ютиб олинглар дейишган экан, икки марта овоз йиғдик. 2000 дан ортиқ овоз йиғилсаям пул ажратилмади. Республика ва вилоят йўл идораларидан амалий ёрдам сўраймиз” дея ёзади фарғоналик ватандош.

Ва бу сизнинг эътиборингизга бугун ҳавола этганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди.

Кўрсатувимизга келаётган изоҳларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
4 ноябр 2021
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларни келгуси 2022 йил учун газета ва журналларга обуна қилиш кампаниясини бошлади. «Элтуз» суҳбатдошлари бу ...
29 май 2017
Андижоннинг Шаҳрихон туманида музқаймоқдан захарланган 100 кишига сальмонеллёз касаллиги ташҳиси қўйилган. Бу ҳақда Элтузга исми шарифини сир тутишни сўраган ...
16 феврал 2017
Россия матбуоти, 14 феврал куни Калининград аэропортида ёнида 15 кг қурути бўлган Ўзбекистон ватандоши ушлангани ҳақида хабар берди. Маълум ...
5 май 2015
«Россия бизни босиб оладими¸байроғимизни юлиб олиб ерга ташлаб ¸бизни қул қиладими бизга барибир. Қорин тўқ чўнтак бут бўлса бўлгани» ...
Блоглар
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...
11 январ 2024
Қирғизистон парламенти кеча, яъни 10 январда кўпчилик овоз билан депутат Эмил Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишга ...