close
close
Асосий мавзулар
17 март 2024

Рассом Туз: «Селка нечпулдан бўвотти?»

close

Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ гирдини ҳам онтариб қарайди. Демак ҳамон мавзу бокиралик. Ўзбекча селка деган сўз бу русча целка сўзидан ўзлашган. Ҳеч ким реал ҳаëтда қироатини келтириб арабча бокиралик демайди. Селкасини олдим дейди. Хуллас қизларга савол: Сизлар ўз қизлик пардангизни мол матаҳ деб билсангиз уни қанча пулга нархлаган бўлардингиз?
Ҳазиллашаëтганим йўқ. Ўз қизининг бакоратини сaудиялик бой отага беш минг долларга сотган самарқандлик она ҳикоясини биламан.

First Nightда 11 март куни Ўзбек қизлари охирги иловани 4-соат олдин қўйган. Бири 100000$,иккинчиси 9000$ нарх қўйишган. Қизлар First Night (“Биринчи тун”) халқаро аукциони орқали ўз “қизлиги”ни сотувга қўйиши мумкин. (Бу риклом эмас лекин)

First Night онлайн аукционида Марказий Осиё давлатларида яшовчи қизларнинг эълонлари жуда кўп учрайди. Мусулмон давлатлари орасида эронлик қизларнинг эълонлари кўпроқ.
Аукционда “қизлик” ёш ва чиройга қараб баҳоланади ҳамда унинг нархи 3 минг доллардан 1 миллион долларгача бўлган миқдорни ташкил этади.

Маршалл оролларидаги ширкат таъсис этган First Night аукциони расмий сайтида таъкидланишича, ширкат “олди-сотди жараёни учун масъул эмас ва ҳеч қандай жавобгарликни зиммасига олмайди”.
Сайтдаги маълумотларга қараганда, қизлар ҳам, эркаклар ҳам ўз эълонларини мустақил қолдириш ва ўчириб ташлаш ҳуқуқига эга.

Сайт расмий вакилининг айтишича, олди-сотди жараёни “сотувчи ва харидор” ўртасида бўлиб ўтади, аукцион бу ишга аралашмайди. Сайт маъмурияти қизлардан келган фотосуратларни текшириш ва уларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш билан чекланади.

Элтуз суҳбатлашган юристлар назарида бу ким ошди савдоси қонунан тақиқланмаганлиги учун унга ҳуқуқий эътироз йўқ.

Ўзбекистон қонунчилигида ўз бокиралигини сотмоқчи бўлган қизнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни акс этмаган.

Ўзбекистон қонунчилиги бундай ҳаракатларни тақиқламайди ва айни пайтда рухсат ҳам бермайди. Қонун билан тақиқланмаган ҳаракат эса, халқ орасидаги машҳур ибора билан айтганда, рухсат этиладиган ҳаракатдир.

Сотса ўзиникини сотибди сенга нима? Битта дардисар пултопмас паразит Эшматга бериб ярим йилдан кейин кўтга тепилиш истиқболи яхшими? Ëки «биннасалик бўп қоган» маъқулми?

Масалан отаси Хиндистонда операция бўлиши керак. Аммо пул йўқ. Шунда қизгина ўз шамини сотиб ўша операцияга спўнсўр бўса савобми ë гунох?

Матжон суқилиш: Йўқ бўлмайди бу гап. Менталитетига тўғри келмайди куспурушлик Ўзбек қизи селкасини сақлаши гарак.

Айни пайтда Ўзбекистон бу глобал дунë парчаси. Дунë эллари қаторидан хато бўлмай айфон олинади¸ эл қатори гелик ëки велик минилади.

Глобаллашув жараёнида ўз қизлигини сотиш худди сомса сотгандай одатий бўлиб қолиш эхтимоли бор.

Ўзбекистонда Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида бўлгани каби никоҳдан сўнг ўтадиган биринчи тунда қизларнинг бокиралиги алоҳида аҳамият касб этади.

Янга деб номланган махсус муфаттишлар гурухи илк секс оқшонидаги қўшилишни назорат қилади. Улар «ОК» деб добро бериб қонли чойшабни кўрсатса ташқаридаги мардум ва афкор омма қарсак чалиб ўйинга тушади.

Матжон суқилиш:
Ўғлингиз увилдириқ солди деган янгага Хонақада 100 доллар севинч пули берилади!
Аммо тўйдан сўнг куёв томон “бокира эмас” деб ҳисоблаган келин шармандаларча уйдан ҳайдалади. Бтус у оилага тавқи лаънат ëғилади. Урганчда шундай қиз чиқмаган уй эшигини бўқ билан суваб кетишганини ўз кўзим билан кўрганман.
«Қиз сақлагаунча туз сақласам бўлмасмиди» дейди бундай пайтда бечора ота эна.
Мавзуга қайтсам.
2008 йилда АҚШлик 22-яшар а Натали Дилан ўз қизлик пардасини онлайн-аукционда сотувга қўйди. Дастлабки нарх 700 минг доллар эди. Қизлик пардаси ким ошдида 3 миллион долларга сотилди.
Шундан кейин бу тижорат тез тарқалди. Қозоқ матбуотига кўра ўша йили Олмаоталик 18 яшар Ксения ўз қизлигини сотувга қўйган. Қизлик пардаси учун олган 700 минг танга Ксенияга барака келтирмади. Бугун Ксения бу савдога кирганини умрлик хато деб ҳисоблайди.

2021 йили Душанбелик 23 ёшли қиз First Night (“Биринчи тун”) халқаро аукциони орқали ўз “қизлиги”ни 10 минг долларга сотувга қўйганди.
Бу душанбелик қизгина “Мен нозик қизман, келажакда яхши хотин бўлиш учун бой эрни излайман. Итоаткор, назокатли ва меҳрибонман. Мен ҳали бокираман”, деган эълон қўйди.
Тожик афкор оммаси бу хабарни икки кун муҳокама қилдию кейин унутди. Аммо бакоратни сотиш истаги йўқ бўлиб кетмади. Талаб бўлган жойда таклиф ҳам бўлади
Девор дар дорад¸ дар муш дорад¸ муш гўш дорад дейишади қўшнилар.
Қизларга савол: Сиз ўз қизлик пардангизни қанчага баҳолаган бўлардингиз?
Матжон суқилиш: Шу рамазон кунларида тангри таборакка юкиниб сўрайман. Эй тангрим бизларни қизларга бахту саодат эркакларга эса ақл бер…

Рассом Туз

Тағин ўқинг
10 ноябр 2016
Ўзбекистондаги партиялар ўз номзодларига тарафдорлар учун кураш бошларкан, хатто айримларда Мирзиёевга муқобил номзодларнинг хам ютиши мумкинлигига заиф бир умид ...
22 феврал 2018
Жиззахлик олти нафар фаол 21 февраль куни итларга қарши террорни тўхтатишни талаб қилиб, жамоатчиликка ва ҳукуматга мурожаат қилди. Жониворлар ...
14 июн 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 32-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Узун замонлар орзу қилганимиз ...
22 январ 2018
52 кишининг ҳаëтига нуқта қўйган автобусдаги ëнғиндан 4 кун ўтиб ўзбекистонлик муҳожирлар яна қозоқ даштларида муаммога дуч келди. 41 ...
Блоглар
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...
11 январ 2024
Қирғизистон парламенти кеча, яъни 10 январда кўпчилик овоз билан депутат Эмил Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишга ...