close
close
Асосий мавзулар
20 август 2020

Ўзбекистонда АЭС қурилиши шартномаси ҳали тайёр эмас

close

Россиянинг “Независимая газета” нашрига кўра, Ўзбекистонда атом электр станциясини (АЕС) қуриш бўйича шартнома ҳали тайёр эмас, Россия томони билан музокаралар давом этмоқда.

Бу ҳақда душанба куни журналистларга Ўзбекистон Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаев маълум қилди. “Айтишим мумкинки, биз шартноманинг барча деталларини муҳокама қилиш учун марра чизиғига етиб келдик”, деди Хўжаев. Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, томонлар шартномани “камчиликларсиз”, ўзаро манфаатли тарзда имзолаш учун барча техник ва молиявий унсурларини ишлаб чиқишмоқда. Икки мамлакат раҳбарияти имзолаш муддатлари бўйича бир бирига қатъий шартлар қўймаяпти, дея қўшимча қилди у.

Феврал ойи охирида “Росатом” давлат корпорацияси раҳбари Алексей Лихачев Ўзбекистонда атом электр станцияси учун EPC шартномасини (шартнома ишнинг уч босқичини ўз ичига олган: лойиҳалаштириш, ускуналар ҳариди ва қурилиш – таҳририятдан) 2020 йил июнида имзолаш кутилаётганини айтган эди.

Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида атом электр станциясини қуриш ва “Росатом” билан тегишли битим тузиш ҳақидаги ҳукумат қарори Ўзбекистон манфаатларига жавоб бермайди дея ҳисоблайди.

Бу станциянинг ўзи учун ҳам, бутун мамлакат учун ҳам, иқтисодий жиҳатдан зарарли ва хавфли бўлган режадир. Иқтисодий нуқтаи назардан, муқобил энергия манбалари, айниқса қайта тикланадиган энергия турлари, Ўзбекистонга атом электростанцияларига қараганда анча кўп ва тезроқ иқтисодий самара беради, дея ҳисоблайди Алишер Илҳомов.

Жорий йилнинг феврал ойида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги «яқин келажакда» АЭС қурилишининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича мамлакатда ва қўшни давлатларда, хусусан, Қозоғистонда жамоатчилик муҳокамалари ўтказилиши хақида хабар қилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 октябр 2019
Қамаши туманидаги 14 ва 16-болалар боғчаларига гўшт ўрнига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг портретлари берилган.  Бу маълумотни “Элтуз”га тақдим қилган ...
5 март 2020
“E’zoz Max” хусусий бандлик агентлигининг Бирлашган Араб Амирликларига ишга жўнатиш ваъдасига ишониб катта пул тўлаган ўнлаб одам аросатда қолди. ...
16 ноябр 2015
Бугун, 2015 йил 16 ноябр куни тахминан эрталаб соат 8.30 ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаевнинг Жиззах шаҳридаги уйига милиция ходимлари ...
2 март 2016
Швециянинг Сундсвалл шаҳрида ўтган аппеляция маҳкамасига кўра Обид Қори Назаров жонига қасд қилган тошкентлик ёлланма қотил Юрий Жуковскийга берилган ...
Блоглар
18 август 2020
Тушимга коронавирус кирибди. Беморликка гумон қилинаётганлар тест топшираётган каттагина хонада эканман. Ўзим соғлом эканман аммо. ...
12 август 2020
Бишкекда ҳибсга олинган ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Гавҳар Мадаминова 12 август куни Ўзбекистон президенти ...
10 август 2020
Коронавирус кундалиги Қизимнинг қўғирчоғи билан уйда ёлғизмиз. Иккимиз ҳам бир одамчани соғинаяпмиз. Фақат қўғирчоқ йиғлай ...