close
close
Cатира
17 август 2020

Россия ва Беларусь ҳарбийлари Ўзбекистонга келди

close

Россия ва Беларусь ҳарбий жамоалари “АрМИ-2020” халқаро армия ўйинларининг “Йўл патрули” мусобақаларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.

Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ҳарбийлар 17 август куни Фарғона давлат университетига ташриф буюриб, у ерда “Ўзбекистоннинг бугунги тараққиётидаги ўзига хосликлар” мавзуида лекцияни тинглашган .

Фарғона давлат университети тарих кафедраси ўқитувчиси Анвар Пўлатов Россия ва Беларусь ҳарбий мутахассисларига республикадаги анъаналар, фуқароларининг чет элликларга бўлган муносабатлари ҳақида гапирган. Анвар Пўлатов “аҳолининг рус тилини билиши ва постсовет ҳудудига дўстона муносабатда” эканини алоҳида таъкидлаган.

“Йўл патрули” мусобақасида Россия, Беларусь ҳамда Ўзбекистоннинг ҳарбий автоинспекция ва ҳарбий полиция вакиллари иштирок этади. Мусобақаларнинг бу босқичи Ўзбекистонда илк бор ўтказилмоқда. 

VI халқаро армия ўйинлари 2020 йилнинг 23 августидан 5 сентябрига қадар давом этади. Мусобақалар 11 та давлат: Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Мўғулистон, Россия ва Ўзбекистон ҳудудида ўтказилади.

Россия матбуотига кўра, мусобақада иштирок этиш учун дунёнинг 90 мамлакатига, жумладан, НАТОга аъзо давлатларга таклифнома жўнатилган, бироқ НАТО давлатлари  ҳарбийларининг ўйинларда  иштироки “кутилаётгани йўқ”.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 январ 2016
Маданият ва спорт вазирлиги эълон қилган Ўзбекистон халқ артистлари рўйҳат билан танишаркан, уларни ҳукумат исталган ва исталмаганларга ажратганини сезиш ...
24 октябр 2015
Н. Имомов Eltuz.com … Мусоқул чол ҳар кунгидек қирда қишлоқни томоша қилиб ўтирарди. – Бунча ҳансирайсан? – Қодирбой малланинг ...
7 январ 2017
Ҳуррият ва бошқа турк газеталарининг ëзишича қотил “Абу Муҳаммад Хуросоний” код исми билан ҳаракат қилган ўзбек миллатига мансуб Абдуқодир ...
3 июл 2020
Ёмғирдан қутулиб, дўлга тутилишми? Ўзбекистон пахта секторини хусусийлаштириш жараёнидаги хатарлар Power Briefs туркумининг Ўзбекистондаги пахта секторини хусусийлаштириш жараёнида асосий ...
Блоглар
31 август 2020
Ҳозирги ёшлар орасида “калта пайпоқ” кийганлар кўп ёки озлигини билмайман. Лекин ҳозирга келиб аксари (ҳаммаси ...
24 август 2020
Беларусдаги намойишлар ортидан президент Александр Лукашенконинг 23 август куни автомат ва бронежилетда акс этган видеоси ...
18 август 2020
Тушимга коронавирус кирибди. Беморликка гумон қилинаётганлар тест топшираётган каттагина хонада эканман. Ўзим соғлом эканман аммо. ...