close
close
Асосий мавзулар
26 феврал 2021

Шошилинч xабар: Сиëсатчи Хидирназар Аллақуловни погонли одамлар олиб кетди

close

26 февраль куни куч ишлатар тизимлар мавжуд қонун-қоидаларга зид тарзда сиëсий партия ташаббускори, профессор Хидирназар Аллақуловни куч ишлатиб уйидан олиб кетишди.

“Ҳақиқат ва тараққиёт” социал-демократик партияси ташаббускори, профессор Хидирназар Аллақуловнинг Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги уйига Миллий гвардиянинг 30 чоғли ҳарбийси томонидан “босқин уюштирилди”.

Бу ҳақда Хидирназар Оллоқулов Facebook ва Youtube ижтимоий тармоқларида онлайн трансляция орқали маълум қилди.

Аллақулов ўзи қўйган видеода 26 февраль куни Булоқбоши тумани ИИБ тергов бўлимига чақирув хати олганини айтади. Аллақуловга кўра¸ тергов бўлими бошлиғи Сарвар Сиддиқов ўша куни соат 13 да етиб келиш тўғрисида имзо чеккан чақирув қоғози Тошкентдаги уйига соат кундузги 9 да олиб келинган.

“Мен қандай қилиб бир неча соат ичида Балиқчига боришим мумкин? Ноқулай об-ҳавони қаранг. Бундан ташқари, партия ташаббускорларининг таъсис қурултойини ўтказиш учун одамларни чақириб қўйганман.

Буларнинг барчаси бутунлай коррупция ва қонунсизликка асосланган ҳукуматнинг сиёсий ҳуқуқларимни камситишга қаратилган ҳаракатдир”, дейди Хидирназар Аллақулов.

Лавҳадан кўринишича, Милий гвардия либосидаги бир неча ҳарбий хонадон эшигини тепиб, қўнғироқни тинимсиз босишмоқда. Орада бир марта эшикни очган Хидирназар Аллақуловни олиб кетишмоқчи бўлишади ва профессор куч билан ўз уйи эшигини ёпиб олишга эришгани кўринади.

26 февраль куни соат 13 да Тошкентда “Ҳақиқат ва тараққиёт” партияси қурултойи ўтказилиши керак эди.

Бу борада барча ижтимоий тармоқлар орқали эълон берилган, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус ваколатхоналарига қурултой учун таклифнома тарқатилганди.

Партия ташаббускори унинг бошқа фаоллари уйлари ҳам ҳукумат аскарлари томонидан ўраб олингани, улар кўчага чиқарилмаëтгани ҳақида хабар тарқатди.

Ҳолбуки, профессор партия қурултойини ўтказиш даврида жамоат хавфсизлигини сақлашни сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қонуний муддатларда мурожаатлар қилган.

Бу гапларни айтаëтган пайтда Аллақуловнинг эшик қўнғироғи тинимсиз жиринглайди.

Аллақулов эса халққа мурожаат қилади. Мурожаат давомида Аллақулов етук сиëсатчи каби режим тоқатсизлигини фош қилади.

Иқтисод фанлари доктори, профессор Хидирназар Аллақулов уч ой олдин янги партия тузиш пайига тушгандан буён унга кўринмас кучлар томонидан зарбалар берилмоқда.

Хидирназар Аллақулов ҳақида икки оғиз сўз. У 1956 йилда Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида туғилган. Термиз давлат университети ректори бўлиб ишлаган вақтда қўл остидаги ножўя ҳаракат қилган амалдорларни ишдан бўшатиб, ўзига душман орттирган.

2002 йилда университет ректорлигига тайинланиб, икки йил ишлагач, маблағларни талон-тарож қилганликда айбланиб ишдан бўшатилган. Сўнг суд орқали ўзининг оқлашишига эришган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 декабр 2020
Қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов 10 декабрь куни инстаграм саҳифасида мусиқа билан шуғулланмаслини билдирди: “Ўзим яхши кўрган, мени шунча даражага етказган ...
5 феврал 2016
Рассом Элсевар бугунги ҳажвий расмини, Ўзбекистонда газ, сув, электр ва бошқа коммунал тўловлардан қарзлар муаммосининг қандай ҳал этилаётганига бағишлади. ...
22 ноябр 2018
Шу йилнинг 23 ноябрида Урганч тумани маъмурий ишлар суди журналистлар уйи мусодара қилингани юзасидан шикоят аризасини кўриб чиқади. Маҳкама ...
21 сентябр 2020
Аёллар дискриминацияси ва гендер тенгликка қарши ҳаракатлар аввал масжидларда, ички ишлар ходимлари орасида (аёлларни ечинтириб, тўдалашиб томоша қилиб видеога ...
Блоглар
24 феврал 2021
Болалигимда мендан 5-6 ёш катта қўшни каптарвоз бола бўларди. Кўпинча каптарлари бизнинг ҳовлимизга учиб келиб ...
17 феврал 2021
Ҳали газга ўтилмаган ёнилғи сифатида фақат бензиндан фойдаланиладиган вақтлар эди. Бензин эса автомобилларга ёнилғи қуйиш ...
15 феврал 2021
Ўша қадим, қадим замонларда давлати бой, одамлари эркин, бақувват, оилалари бахтиёр, адолат устун бўлган мамлакатга ...