close
close
Асосий мавзулар
4 май 2021

“Сатторий иши” хулосалари

close

Бугун “Сатторий иши” бўйича айбланувчига 5 та иш бўйича айблов қўйилганини билдирилиб, унга 11 йил қамоқ жазоси бериш сўралди. Ҳали суд ҳукми мавжуд эмас. Лекин қатор хулосалар ва сигналларни олса бўлади.

Биринчи хулоса: Para mis camaradas habrá amnistías, para mis enemigos, todo el peso de la ley. “Дўстларимга ҳамма нарса мумкин, душманларга эса қонун шафқатсиз бўлади” қоидаси биринчи марта қўлланилиши эмас, бу охиргиси ҳам эмас. Ахир бу адолатсизлик, дейишингиз мумкин. Ҳа, адолатсизлик, лекин реаллик шу.

Иккинчидан, бу фаол жамоатчиликнинг сўз эркинлиги ҳудудини кенгайтириш истакларига қарши қўрқитиш акти ҳам. Самара берди ва бермоқда. Керак бўлса, яна шу каби намойишкорона процесслар уюштирилади.

Учинчидан, биринчи пунктда ёзилганидек, ҳеч кимга ишлатилмаган қонун шафқатсизлиги сенга ишлатилишини эсдан чиқармай, бўғзигача коррупцияга ботган амалдорлар, уларни бирлаштириб, садоқат тақдим этиб турувчи ва замоннинг тамал тоши ҳисобланган коррупцияни танқид қилаётган шахс учун эҳтиёт чоралари энг муҳим қоидага айланиши лозим. Ҳар бир учрашув ишончли гувоҳлар иштирокида юз бериши, ҳар бир тижорий ёки манфаатли битим ҳужжатлаштирилиши, ҳар бир номаълум қўнғироқ ёки ёзишма сақлаб қолиниши энг оддий эҳтиёт чораларидир.

Рухсат этилганидан ортиқ танқид қилаётган шахс ҳатто берган қарзини қайтариб олиши ёки кўрсатган хизмати учун ҳақ олиши пора олиш сифатида таснифланишгача етиб бориши мумкинлигини ўзига тасаввур этиши лозим.

Тўртинчидан, ҳар қандай авторитар режимнинг бронзалашуви мутлақ ҳокимият эгаси бўлган маҳаллий ҳокимиятлардан бошланади. Ҳудудларда, агар бунга истак бўлса, исталган одамни бадном қила олиш мумкин. Шу маънода, маҳаллий феодалларнинг шотир ва баччаларига айланиб улгурмаган, фикрлашда, сўзлашда ва ҳаракатларда ўзини чегаралашни истамаганлар ҳали қонун нормалари амалда бўлиб турган пойтахтда фаолиятларини давом эттирганлари яхши. Ҳа, бу ечим эмас, лекин вақтинчалик чора. Тошкент, истаймизми, йўқми, Термиздан хавфсизроқ. Тошкентда, истаймизми ёки йўқми, Андижондан фарқли ўлароқ, ҳали Ўзбекистон қонунлари амал қилмоқда.

Bankiroff телеграм каналдан олинди

Тағин ўқинг
17 апрел 2017
“Эрк” Демокатик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ Қозоғистоннинг йил охиригача лотин ёзувига ўтиш қарорини қўллаб қувватлашини билдирди. Қозоғистон президенти Назарбоев ...
9 феврал 2020
15 аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Ҳиротда туғилди. У туркий тилни ...
26 феврал 2018
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров ҳибсга олинганини расман тасдиқлади. 24 февраль куни прокуратура сайтида чоп ...
15 июн 2019
Мана, ҳафта айланиб, сиз билан яна  юзлашдик. Бу ҳафта ҳам воқеаларга бой бўлди. Халқ банкининг Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ...
Блоглар
29 апрел 2021
Феминизм дея оғизларингнинг икки четида тупук ялтираб тиржаясизлар, ўзларингча иякларингни кўтариб киноя қиласизлар, гўё бизнинг ...
26 апрел 2021
Давлатнинг кўп йиллик зулми сезиларли ортга чекингандан сўнг кўплаб ўзбеклар интернетда ислом динини қатъийроқ талқин ...
25 апрел 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобининг давоми. Матннинг аудиоверсиясини муаллифнинг ўзи ўқиган. Боши “Элтуз” ...